1-жадвал. Педагог креатив потенциалининг муҳим даражалари
№
Даражалар
Даража хусусиятлари
1.
Юқори
Мунтазам равишда турли ташаббусларни илгари суради, креатив
қобилиятга эгалигини изчил намойиб этиб боради, креатив жиҳатдан
ўта фаол, изланувчан
2.
Ўрта
Баъзан у ёки бу ташаббусни илгари суради, креатив қобилиятга
эгалиги мунтазам бўлмаса-да, аммо намоён бўлади, креатив жиҳатдан
бир қадар фаол, изланувчан бўлишга интилади
3.
Паст
Гарчи у етарлича асосланмаган бўлса-да, ташаббусни илгари суршга
интилади, креатив қобилияти етарлича намоён бўлмайди, изланувчан
бўлишга интилмайди
Шундай қилиб, малака ошириш курсларида “Креатив педагогика” модули
(фани)ни ўқитиш педагогларда уларга хос креатив сифат ва ижодий-педагогик
фаолият малакаларини самарали ривожлантириш имконини беради. Педагогларда
креативлик сифатлари, ижодий-педагогик фаолият малакаларини ривожлантириш
борасида америкали тадқиқотчи Патти Дрепеау томонидан таклиф қилинган
йўлларда фойдаланиш кутилган натижаларни қўлга киритишга ёрдам беради.
Қолаверса, педагогларда креативлик сифатларини шакллантириша устувор тамойиллар
асосида иш кўриш аниқ мақсага йўналтирилган фаолият самарадорлигини
кафолатлайди. Малака ошириш курсларида амалий машғулотлар жараёнида
педагогларнинг креативлик имкониятларининг аниқ мезонлар асосида аниқлаш,
даража кўрсатичларини баҳолаш асосида бу борадаги ютуқ ва камчиликларни
белгилаш, ютуқларни бойитиш, камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини
белгилаш мумкин бўлади.
9-расм. Педагогнинг креатив потенциали
даражасини аниқловчи мезонлар
Мезонлар
Изланувчанлик
Креатив фаоллик
Креатив қобилиятга эгалик
Ташаббускорлик
60
Do'stlaringiz bilan baham: |