5 йилдан 3 йилгача қисқартирилган.
|
Амалдаги Меҳнат кодексида муддатли меҳнат шартномасини тузиш учун фақат учта асос мавжуд. Янги Меҳнат кодексида муддатли меҳнат шартномасини тузиш учун 19 та асослар белгиланган. Ушбу асосларнинг кенгайиши бизнес юритиш, корхоналарнинг динамик тузилмасини қуриш учун янада мослашувчан имкониятларни келтириб чиқаради ва иш берувчиларнинг тез ўзгарувчан бозор шароитларига тезкор мослашиш имконини беради.
Муддатли меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати халқаро амалиётга мувофиқ белгиланмоқда.
|
8 Ишга қабул қилиш босқичлари, жумладан, ишга кириш тартиблари белгилаб олинмоқда, тегишли ишга даъвогарлар орасидан малакалироқ ишчиларни танлашда иш берувчининг имкониятлари кенгайтирилиб, “қайта ишга жойлаштириш” масаласи ҳал этилмоқда. Айрим тоифадаги ходимлар (раҳбарлар, бош бухгалтерлар) учун синов муддати 3 ойдан 6 ойгача узайтирилган.
|
Ишга қабул қилиш тартибини аниқ тартибга солиш бир томондан иш берувчига энг яхши, энг малакали ходимни танлаш ҳуқуқини, шу жумладан танлов асосида танлаш ҳуқуқини амалга оширишга имкон беради, бошқа томондан, меҳнат фаолиятида камситишларга йўл қўймасликка имкон беради.
|
9 Янги Меҳнат кодексида айрим иш берувчилар ва ходимлар (педагогика, тиббиёт) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиш харажатларидан озод қилинмоқда.
|
Амалдаги Меҳнат кодексида ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш (ишга қабул қилишдаги ва диспансердаги тиббий кўрикдан ўтиш) харажатлари иш берувчи томонидан тўланади ва шунинг учун кўплаб иш берувчилар бу талабни эътиборсиз қолдирадилар ёки бу харажатлар ходимлар томонидан қопланади.
|
10 Иқтисодий сабабларга кўра меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бекор қилишнинг соддалаштирилган тартиблари жорий этилмоқда, меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари соддалаштирилмоқда.
“Ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш” асоси чиқариб ташланмоқда (амалдаги Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисмининг 7-банди).
Ходимни бошқа иш берувчига хизмат сафарига юбориш тартиби белгиланмоқда, бу эса доимий иш жойидаги меҳнат шартномасининг амал қилишини тўхтатиб туришни ва ходим ишга юборилган ташкилот билан муддатли шартнома тузишни назарда тутади.
|
Ушбу нормаларнинг жорий этилиши норасмий бандлик доирасини сезиларли даражада қисқартиради. Айнан меҳнат шартномаларини ўзгартириш ва бекор қилишнинг мураккаб ҳуқуқий тартиблари иш берувчиларнинг уларни тузишдан бош тортиш сабабларидан бири ҳисобланади. Меҳнат муносабатларини тугатишни ҳуқуқий тартибга солишдаги мавжуд камчиликлар бартараф этилади. Хусусан, амалдаги Меҳнат кодекси меҳнат шартномасини томонларнинг келишуви билан бекор қилиш имкониятини назарда тутади. Бироқ, шу асосда меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби белгиланмаган. Янги Меҳнат кодекси қонунчиликдаги бу бўшлиқни бартараф этади.
Ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш каби асос (жорий таҳрирдаги 100-модда иккинчи қисмининг 7-банди) Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Халқаро Меҳнат ташкилоти 111-сонли конвенциясининг Меҳнат ва бандлик соҳасида камситишларни тақиқлаш тамойилига зид бўлганлиги сабабли чиқариб ташланмоқда.
|
11 Ишдан бўшатиш нафақасини иш берувчида ишлаган иш стажига |