Талаба(лар) амалиётини ўтказиш бўйича келишув


Download 53.5 Kb.
Sana25.12.2022
Hajmi53.5 Kb.
#1066442
Bog'liq
Шартнома-изм


Талаба(лар) амалиётини ўтказиш бўйича келишув

Андижон шаҳри. «_____»_______________2022 й.




Collegium Humanum Варшава менежмент университети Андижон филиали (келгусида университет) номидан директори М. Провоторов ва талабаларни амалиёт ўташи учун қабул қилувчи ташкилот (кейинги ўринларда Ташкилот) ______________________________________ номидан раҳбари ______________________ ушбу келишувни туздилар.



  1. Келишувнинг предмети




  • ташкилот Университетнинг _______та талабасини олийгоҳда олган билимларини

амалиётда қўллашига шарт-шароит яратиб бериш;

имконият яратиб бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш;

  • талаба(лар)нинг битирув ишларини тайёрлашда амалий жиҳатдан кўмаклашиш;

  • ташкилотнинг бизнес фаолиятига кўмаклашишни назарда тутади.



2. Университетнинг мажбуриятлари

Университет малакавий амалиётнип ташкил этиш жараёнида қуйидагиларни ўз зиммасига олади:


- малака амалиётини ўтказиш вақти ва ҳудудларида хавфсизлик чораларини белгилаш ва қабул қилувчи ташкилотларни талабаларни малака амалиётини ўташи тўғрисида расмий хат билан хабардор қилиш;
- қабул қилувчи ташкилотларда малака амалиёти режа-жадвали ва дастури бажари- лиши, талабалар ҳисоботи мавжудлиги ва ҳисобот ҳимояси ташкил қилинганлигини назорат қилиш;
- малака амалиётига кетаётган талабаларга олдиндан малака амалиёти ўтказиш тартиблари, хавфсизлик техникаси ҳақида зарур кўрсатмалар ва йўл-йўриқлар бериш;
- заруриятга мувофиқ қабул қилувчи ташкилотга малака амалиёти бошланишидан олдин бориб, талабалар келишига зарурий тайёргарлик ишларини таш­кил этиш;
- малака амалиётининг бутун даври учун талабаларга малака амалиёти дастури асосида режа-жадвалини тузиш, қабул қилувчи ташкилотдан бириктирилган малака амалиёти раҳбари билан биргаликда ишнинг ҳажми ва таркибини белгилаш;
- талабаларни малака амалиёти режа-жадвали ва дастури ҳамда кундалик билан таъминлаш;
- талабаларнинг малака амалиёти ўташ жойига етиб бориши ва қайтишини назорат қилиш;
- қабул қилувчи ташкилотдан бириктирилган малака амалиёти раҳбари билан талабанинг малака амалиётини ўташи ҳолати бўйича мунтазам равишда алоқада бўлиш;
- малака амалиёти муддатларига риоя қилинишини, шунингдек малака амалиёти режа-жадвали ва дастури бажарилишини ҳамда кундаликни ҳар кунлик тўлдиришини назоратини олиб бориш, услубий ёрдам кўрсатиш ишларини, зарур ҳолларда, талабаларнинг малака амалиёти ўташ жойларига бориб кўриш йўли билан амалга ошириш;

- талабаларнинг малака амалиёти ҳисоботини ёзишга кўрсатма ва тавсиялар бериш;
- талабаларнинг малака амалиёти бўйича ҳисобот ҳимоясида иштирок этиш ва баҳолаш;
3. Қабул қилувчи ташкилотнинг мажбуриятлари
Қабул қилувчи ташкилот талаба(лар)га амалиётни ўтказишга шарт-шароит яратиб беради ва амалиёт жараёнини назоратини ташкил қилади ва қуйидагиларни ўз зиммасига олади:
- талаба(лар)га ёнғин ва техника хавфсизлиги бўйича тушунтириш, шунингдек қабул қилувчи ташкилотнинг ички тартиб қоидалари ва иш режимининг хусусиятлари бўйича йўл-йўриқ беради;
- қабул қилувчи ташкилотнинг белгиланган объектлари бўйича талаба(лар)ни тақсимлайди, объектнинг тузилиши, фаолият йўналишлари ва ўзига хос хусусиятлари билан таништиради;
- амалиётчи-талабаларга малака амалиёти дастурига тааллуқли материаллардан фойдаланиш тартиб-қоидаларини ўргатади;
- талаба(лар)га ишлаб чиқариш технологиялари бўйича маслаҳатлар беради;
- малака амалиёти кундалигининг юритилиши устидан мунтазам назоратни амалга оширади;
- талаба иш кунининг белгиланган давомийлигига риоя этилишини назорат қилади;
- малака амалиёти кундалигига талаба(лар)нинг ижобий ва салбий фазилатларини, унинг ўзлаштириш даражаси ва бошқа маълумотларни ёритувчи ёзувларни киритади;
- лозим топган холатларда амалиётчи-талаба(лар) билан ташкилот раҳбарлари ва етакчи ходимларнинг учрашувини ҳамда технологик жараёнларни такомиллаштириш, ишлаб чиқаришдаги мавжуд муаммоларнинг ечимларини излаш мақсадида семинар-тренинглар ташкил этади.

4. Якунловчи қоидалар
- келишув доирасига кирмаган муносабатлар университет ва ташкилот фаолияти-нинг асосий қоидаларидан келиб чиқиб ҳал этилади;
- ушбу келишув томонларга бирор бир молиявий жавобгарлик юкламайди;
- ҳар икки томон ҳам бир-бирларини уч ой олдин огоҳлантириб шартномани бекор қилишга ҳақлидир;
- ушбу келишувга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ёзма равишда амалга оширилади.
- келишув имзолангандан кейин кучга киради ва 3 йил давомида амал қилади;
- келишув ҳар икки томонда бир ҳил нусҳаларда сақланади.

Университет:
Collegium Humanum-Варшава
менежмент университети Андижон
филиали
Андижон шахри,Истиқлол кўчаси 34
уй, СТИР 308661937, Лицензия № 0036
Директор____________М.Провоторов

Қабул қилувчи ташкилот:
____________________________
____________________________
____________________________
____________________________
____________________________
____________________________
Раҳбар______________________



Download 53.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling