Талабаларни ижтимоий- педагогик фаолиятга тайёрлашни
Download 163.88 Kb. Pdf ko'rish
|
talabalarni-izhtimoiy-pedagogik-faoliyatga-tayyorlashni-rivozhlantirishda-aksiologik-talimning-rni (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг объекти
- Тадқиқотда қўлланилган усуллар
Мақоланинг илмий моҳияти шундан ибо-
ратки, ҳозирга қадар педагогик-социологик илмий адабиётларда “ижтимоий-педагогик фао- лият” тушунчасининг моҳияти тўлиқ очиб берил- маган. Ёшларнинг маънавиятида руй бераётган заифликнинг сабаблари ва уларни аниқлаш, тек- шириш, ҳал этишда ижтимоий-педагогик фаоли- ятга тайёрлаш механизмларини такомиллашти- риш масалалари етарли тадқиқ этилмаган. Тадқиқотнинг объекти сифатида Наманган давлат университети, Қўқон давлат педагогика институти ва Тошкент давлат педагогика универ- ситетлари педагогика ва психология йўналиши талабаларининг барча босқичларидан жумла- 1 Тайлаков Н.И. Вояга етмаганлар орасида жиноятчи- лик ва ҳуқуқбузарликка мойил ўқувчиларни тарбиялаш- нинг ижтимоий-педагогик воситалари ва технология- лари. Монография IV том. – Тошкент: “Innovatsiya-Ziyo” нашриёти, 2020. 330 б. 2 Алиқулова М.М. Вояга етмаган ўсмирлар ижтимоий- лашувида педагогик ва психологик интеграцион таълим- нинг аҳамияти. // “Мактаб ва ҳаёт” илмий-методик жур- нали. №5, 2020. 25-28 б. 3 Поляков А.А. Социальная солидарность в представле- ниях Россиян и в работах Эмиля Дюркгейма и Тэлкотт Парсонса. // “Социология вчера, сегодня, завтра”. Мате- риалы молодежной региональной научно-практической конференция. БелГУ, Белгород, 16 апреля 2018 г. С. 12-14. дан, 306 нафари иштирокида қадриятлар асо- сида ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёр- лашни самарали ташкил этиш жараёни тан- ланди. Тадқиқотда қўлланилган усуллар сифатида илмий-педагогик адабиётларни таҳлил этиш, кузатиш, қиёсий-мантиқий таҳлиллардан фой- даланилди. Асосий қисм. Олий педагогик таълим муас- сасаларининг бўлажак педагог-психологларига мўлжалланган ижтимоий педагогика фанла- рини ўқитишда қадриятлар асосида ижтимоий- педагогик фаолиятга тайёрлашни ривожлан- тиришга оид методик тавсиялар ишлаб чиқиш вазифасини ўз ичига олди. Таъкидлаш лозимки, бўлажак педагог-психологларда қадриятлар асо- сида ижтимоий-педагогик фаолиятни ривожлан- тириш механизмларини такомиллаштиришдаги дидактик тизимнинг мақсади тажриба-синов иши жараёнида талабаларда қадриятлар асо- сида ижтимоий-педагогик фаолиятни ривож- лантириш даражаси ҳақида мантиқан хулоса қилиш мумкин. Ушбу интеграциялашган таъли- мий тушунчалар таркибига қуйидагиларни кири- тиш мумкин: қадриятларга ҳурмат, қадриятлар асосида ижтимоий-педагогик фаолият бўйича билим, кўникмага эга бўлганлик ва қадриятлар асосида ижтимоий-педагогик фаолиятнинг шах- сда ривожланганлик ифодаси ва унинг фаоли- ятида турли кўринишларда намоён бўлиши, ижтимоий-педагогик фаолият компетентли- гининг таркиб топиши кабилардир. Шундай экан, бизнинг тажриба-синов ишимиз учун ушбу таркибдаги ҳамма имкониятларга эъти- бор беришимиз лозим. Бу кўрсаткичлар бўлажак педагог-психологларда қадриятлар асосида ижтимоий-педагогик фаолиятни намойиш қилади, қадриятлар асосидаги таълимнинг бево- сита натижаларини объектив суръатда ифода- лайди, шунингдек, натижаларни қўлга киритиш механизмини очиб беради, ички ва ташқи таъ- сир омилларининг моҳиятини кўрсатади. Ушбу тажриба-синов иши ўз навбатида бўлажак педагог-психологларда қадриятлар асосида ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёрлашни ривожлантириш даражасини ва самарадорли- гини аниқлашга ёрдам берди. 28 ОЛИЙ ТАЪЛИМ / ВЫСШЕЕ ОБРАЗОВАНИЕ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling