Талабаларни ижтимоий- педагогик фаолиятга тайёрлашни
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Download 163.88 Kb. Pdf ko'rish
|
talabalarni-izhtimoiy-pedagogik-faoliyatga-tayyorlashni-rivozhlantirishda-aksiologik-talimning-rni (1)
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2021, 3 (100)
этадиган, ёш авлодга таълим-тарбия беришда маънавий, ахлоқий қадриятлар уйғунлигида инсонпарварлик тамойилларини амалга оши- радиган демократик жамият фуқаросининг тар- бияланишидир. Ўзбекистон радиоси эшиттиришларида халқимизнинг қадимий ашулалари, лапар- лари, айтишувларининг мумтоз санъаткорлар томонидан ижросидаги мусиқий асарларнинг, халқ оғзаки ижоди намуналарининг ҳозирги ижодкор ёшлар ижросидаги ашулаларнинг эфирга узатилаётганлиги ҳам талаба ёшлар тар- бия ишига қўшилаётган муҳим ҳиссадир. Халқ оғзаки ижоди намуналари асосида Ўзбекистон телевидениеси ижодкорлари томонидан яра- тилаётган телевизион ва ҳужжатли фильмлар талаба-ёшларда катта қизиқиш ўйғотмоқда. Халқ оғзаки ижоди намуналаридан тарбиявий ишларда муҳим манба сифатида фойдаланиш ва миллий байрамларимиз муносабати билан ташкил қилинадиган тантанали тадбирлар- нинг ўрни муҳимдир. “Навруз”, “Мустақиллик” ва бошқа умумхалқ байрамларида санъаткор- лар томонидан ижро қилинган ашулаларда ҳам халқимизнинг қадимий оғзаки ижоди намуна- ларидан кенг фойдаланилмоқда ва бундай тад- бирлар ёшларни нафақат ахлоқий тарбиялайди балки, уларда ижтимоий фаоллик компонент- лиги ривожланиши самарадорлигини таъмин- лаётган муҳим воситалардан биридир. Олий педагогик таълим муассасаларининг педагогика ва психология йўналиши талабала- рида ижтимоий-педагогик фаолиятни ривож- лантиришда ўзбек халқ ривоятларининг ролини алоҳида қайд қилиш лозим. Ўзбек халқ риво- ятларида яхшилик ва ёмонлик, эзгулик ва сал- бий хусусиятлар орасидаги курашнинг инсон ҳаётидаги ўрнига алоҳида аҳамият берилади. Ушбу маънавий жараённи англаш тарбия ишига янгича ёндашув ва глобаллашув шароитида ёшлар дунёқарашини шакллантириш, юрти- мизни яқин келажакда ривожланган мамлакат- лар қаторидан муносиб ўрин олиши бўлажак ёш кадрларнинг ижтимоий-педагогик фаоли- ятга тайёргарлиги билан бевосита боғлиқдир. Аксиологик таълимнинг турли шакллари- дан талаба-ёшлар тарбиясида ижтимоий- педагогик фаолиятни ривожлантиришда сама- рали фойдаланиш, улар мазмунининг ўзига хос хусусиятларига эътибор бериш, унинг ижти- моий аҳамиятини тушуниш, улар орасидаги уйғунликни англаш муҳим аҳамият касб этади. Маънавий қадриятларни ижтимоий педагогика фани орқали ўрганилиши ҳозирги глобаллашув шароитида, ёшлар билан олиб борилаётган тар- бия ишига салбий таъсир кўрсатаётган турли хил ижтимоий ҳолат ва воқеалар мақсадини фош қилишда восита ролини ҳам бажаради. Download 163.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling