таълим технологияси деб аталади.
Муаммоли таълим технологияси – ўқув
материалини талаба онгида илмий изланиш
асосида билиш вазифалари ва муаммоларини
вужудга келтирадиган йўсинда ўргатишга
қаратилган технологиядир. Таълим жараёнида
талабанинг фикрлаш фаолиятида муаммоли
вазиятлар вужудга келади ва улар объектив
равишда изланиш ва мантиқий тўғри илмий
хулосалар чиқаришга даъват этади.
Республикамизда олий таълим муассасала-
рида замонавий педагогик технологияларни
таълим жараёнида қўллаш бўйича таниқли
олимлар М.Очилов, Н.Саидахмедов, Н.Азиз-
хўжаевалар томонидан тўпланган тажрибалар
асосида
2
муаммоли ўқитишнинг моҳияти ва
мазмуни ҳақида қуйидагиларни айтишимиз
мумкин. Муаммоли ўқитишнинг моҳияти шун-
даки, талабалар ўзлари муаммони мустақил
ечишга киришишлари керак. Шу сабабли ҳам
талаба учун материаллар ва топшириқлар
тизими шундай тузилиши керакки, улар асо-
сан, мустақил фикр юритиш ва ўрганишга
қаратилиши лозим.
Муаммоли таълим технологиясининг асо-
сий мақсади билим олувчиларнинг муста-
қиллиги ва фаоллигини ошириш, тафаккурини
ривожлантириш, ўзлаштирилган билимлар-
нинг амалиётга татбиқ этилишини кучайти-
ришдан иборатдир. Муаммоли таълим техно-
гогиясининг асосий хусусияти – билим олув-
чининг ақлий фаоллигини ошириш, мустақил
ижодий изланиш, ўзи учун янги билим,
кў никма ва малакаларни кашф этишдан ибо-
ратдир.
Замонавий педагогик технологиялар асо-
сида таълим жараёнини ташкил этишда билим
эгаллашнинг бир қанча бир-бирига боғлиқ
бўлган босқичлари мавжуд бўлиб, тайёр
билимларни талабалар онгига етказиш, хоти-
ралаш, хотирада сақлаш, қайта хотиралаш,
2
Азизхўжаева Н.Н. Педагогик технологиялар ва педа-
гогик маҳорат. - Т.: ТДПУ, 2003. -33-б.; Очилов М. Янги
педагогик технологиялар. – Қарши: «Насаф», 2000.
–79-б.
33
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ / ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ
Do'stlaringiz bilan baham: |