Талабаларнинг таълим жараёнидаги компетентлигини ривожлантиришда


Download 2.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/10
Sana03.11.2023
Hajmi2.6 Mb.
#1743531
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
talabalarning-talim-zharaenidagi-kompetentligini-rivozhlantirishda-muammoli-talim-tehnologiyaoidan-foydalanish-zaruriyati

Педагогик муаммо  ҳал қилиниши зарур, 
бироқ, ҳали ечиш усули номаълум бўлган 
педагогик характердаги масала.
Муаммони қўйиш қуйидаги босқичларда 
кечади: 
1. Муаммони излаш.
2. Муаммони қўйиш.
3. Муаммони ҳал қилиш.
2-расм. Муаммоли таълим технологияси шакллари
1
.
35
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ / ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2019, 1(74)
Таълим жараёнида муаммони қўйиш бир 
неча сатҳда кечади (1-жавдал). 
12
Муаммо – илмий билишни ривожлантириш 
зарурлигини ифодалашнинг субъектив шакли-
дир. У муаммоли вазиятда, яъни жамият 
ривожланиши жараёнида билиш ва билмас-
лик ўртасида объектив равишда вужудга кела-
диган зиддият. Маълумки, ўтган асрнинг 60- 
йилларида маълумот бериш (информатив) 
характеридаги ўқитишга эътирозлар анча 
кучайган эди. Чунки бундай ўқитишда талаба-
лардан фаоллик талаб қилинмасди. Ўша йил-
лар ўқитишда фаоллик психологияси ва у асо-
сида ўқув фаолияти назарияси ривожланди. 
Натижада таълимда ўқитишнинг янги-янги 
усуллари қўлланила бошланди. Улардан бири 
талабаларни фаол фикрлашга ўргатишдир. Бу 
қийин иш эмас, албатта. Бунинг учун дарс 
вақтида талабаларга турли саволлар бери-
лади. Лекин савол билан саволнинг фарқи 
бор. Чунки масалалар жиддийлиги, характери 
ва йўналиши бўйича турличадир. Уларни бир-
биридан фарқлаш керак бўлади. Бу масала 
қўйиб ўқитиш деб аталди. Лекин «масала» 
1
Муслимов Н.А., Усмонбоева М.Ҳ., Сайфуров Д.М., 
Тўраев А.Б. Инновацион таълим технологиялари. – Т.: 
«Сано-стандарт», 2015. –108-б.
2
Муаллиф ишланмалари асосида.
сўзи юнон тилидан «муаммо» деб таржима 
қилинган. Ҳолбуки, «муаммо» сўзининг маъ-
носи «масала» сўзи маъносидан анча теран-
роқдир.
Таълим жараёнида муаммоли ўқитиш сама-
рали, мақсадга мувофиқ бўлиши учун уни ўқув 
жараёни, ўқув-тарбия ишлари асосининг бир 
қисмига айлантириш зарур. Муаммоли таълим 
ёрдамида талабаларда ўқув муаммолари ва 
мутахассислик масалаларини ечишга тадқиқий 
ёндашиш, мустақил тарзда ўрганиш маҳо-
ратини шакллантиришни тарбиялайди.
Муаммоли ўқитиш технологик йўл билан 
ривожланди. Натижада муаммоли ўқитишнинг 
тўрт босқичдан иборат мантиқий шакли пайдо 
бўлди (3-расм). 
Лекин талаба жавобини билмаган савол-
ларнинг ҳаммаси ҳам муаммоли вазиятни 
вужудга келтирмайди. Масалан, «Тошкентда 
қанча одам яшайди?», «Доира юзини 
ҳисобланг» каби масалаларни ечишни қўйиш 
ҳали муаммоли вазият бўла олмайди.
Ўқитувчи ўқув-билиш жараёнида қарама-
қаршиликларга дуч келса, унинг билишга 
бўлган қизиқиши янада ортади, яъни мотива-
ция пайдо бўлади. Масалан, жисмларнинг 
сузишини ўрганишда «Нима учун сувга таш­
ланган темир мих ботиб кетади, темир кема 

Download 2.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling