Талабаларнинг таълим жараёнидаги компетентлигини ривожлантиришда
-жавдал. Муаммони қўйиш даражалари
Download 2.6 Mb. Pdf ko'rish
|
talabalarning-talim-zharaenidagi-kompetentligini-rivozhlantirishda-muammoli-talim-tehnologiyaoidan-foydalanish-zaruriyati
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-расм. Муаммоли ўқитиш босқичлари 2 .
- ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
1-жавдал. Муаммони қўйиш даражалари
1 . 1-сатҳ Ўқитувчи муаммони қўяди ва талабаларни уни ҳал қилишга йўналтиради 2-сатҳ Ўқитувчи муаммоли вазиятни баён қилади ва талабаларнинг ўзлари мустақил равишда муаммони шакллантиради 3-сатҳ Ўқитувчи муаммони кўрсатиб бермайди, балки унга талабаларни рўпара қилади. Талабалар муаммони англаган ҳолда уни ўзлари шакллантириб, муаммони ечиш усулларини таҳлил қилади 3-расм. Муаммоли ўқитиш босқичлари 2 . 36 ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ / ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2019, 1(74) эса сувда сузиб юради?» деган савол муам- моли ҳисобланади (чунки бу саволда қарама- қаршиликлар бор). Бу савол талабани қиёс- лаш ва талқин этиш, таҳлил қилишга ундайди ва ҳатто мажбурлайди, яъни жисмларнинг суюқ ликда сузиш қонуниятини тушунишга олиб келади. Муаммоли вазиятларни ҳал қилиш усулларида асосий етакчи функциялар: – ўргатувчи: билимларнинг долзарблигини аниқлашга асосланади; – ривожлантирувчи: таҳлилий тафаккур, алоҳида фактлар орқали ҳодиса ва қонуний- ликни кўра билишни шакллантиради; – тарбияловчи: коммуникатив кўникма- лар ни шакллантиради. Демак, муаммоли вазиятлар талабаларнинг мустақил ишларини такомиллаштиришга асос- ланган бўлиб, улар илмий тушунчалар, амалий кўникмалар ва малакаларни шакллантириш, бошқа материалларни чуқур мантиқий таҳлил қилишга асослангандир. Агар сиз муаммоли дарс ўтишни истар экансиз, авваламбор, муам моли вазиятларни яратиш йўлларини били шингиз керак бўлади. Бунда қуйидаги- ларга эътибор беринг: – аниқ саволлар қўясиз: умумлаштириш, исботлаш, аниқ мантиқий фикр юритишга ундовчи; – талабаларга фикрлашга ундовчи савол- лар берилиб, унинг ечимини мустақил равишда топишни таклиф этасиз; – назарий ва амалий топшириқлар орқали талабаларни таққослаш, умумлаштириш, хуло- салар чиқариш, берилган фактларни солишти- ришга даъват қиласиз; – бир саволга турли нуқтаи назардан қараш лозимлигини тушунтирасиз ва берил- ган жавобларни асослашга ундайсиз; – талабаларга ҳодисани турли вазият орқали кўриб чиқишни таклиф этасиз ҳамда амалий иш жараёнида дуч келадиган қарама- қаршиликларни маълум қиласиз. Ўқитувчи таълим лойиҳасини амалга оши- ришда, энг аввало, талабанинг фикрлаш фао- лиятида мантиқий тўғри, илмий хулосаларни чиқариш ва ўзлаштиришга рағбатлантира- диган муаммоли вазиятларни вужудга келти- ришни назарда тутмоғи лозим. Муаммоли ўқитиш жараёнида ўқитувчи, аввало, муаммоли вазият яратади, саволлар қўяди, масалалар, экспериментал топшириқ- ларни таклиф қилади, муаммоли вазиятни ечишга қаратилган муҳокамани уюштиради, хулосаларнинг тўғрилигини тасдиқлайди. Тала балар олдинги билим ва тажрибаларига таяниб, муаммоли вазиятни ҳал қилиш йўллари тўғрисида ўйлашади ва таклиф кири- тишади. Олдин олган билимларини умумлаш- тириб, ҳодисаларнинг сабабларини аниқ- лашади, уларнинг келиб чиқишини тушуниб етишади, муаммоли вазиятни ечишнинг энг оқилона вариантини танлашади. Муаммоли вазият – муайян қийинчилик туфайли вужудга келган ҳолат бўлиб, уни бартараф этиш йўли топилиши шарт. Вазифа енгил ҳал этиладиган ёки аксинча, ҳал этилиши мумкин бўлмаган пайтда муаммоли вазият вужудга келмайди. Муаммоли таълим технологияси бўйича қилинадиган барча ишлар ўзига хос амалий асосга эга. Таълим лойиҳасини тайёрлаш ўқитувчи ва талабанинг келажакда биргаликда амалга оширадиган фаолиятини олдиндан белгилайди. Муаммоли вазиятни вужудга келтириш, ундан фойдаланиш усулларини яратиш, таъ- лим тизимининг ҳар бир босқичида ўргани- ладиган фанлар, уларнинг хусусиятлари, тала- баларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда яратилади (4-расм). Бир хил ёшдаги талабаларнинг жисмоний ва ақлий хусусиятларига кўра тушуниши, фикр лаши, ишни бажариш қобилияти турлича бўлади. Шунинг учун муаммоли вазиятни яра- тишдан аввал талабани руҳий жиҳатдан пухта тайёрлаш зарур. Шундай қилиб, муаммо ҳеч қандай тайёр- гарликсиз, тўғридан-тўғри қўйилмайди. У бутун дарсдаги бош масала сифатида баён қилинади. Қўйилган муаммоларнинг мураккаб- лиги табиийки, талабалар савиясига мос бўлиши керак. Таништириладиган материал- лар унча катта бўлмаслиги лозим. Материал- лар, хусусан, масалаларни талабаларнинг ўзлари ҳал қила олсаларгина, уларнинг муам- моларни ҳал қилишдаги салоҳияти ортади. Албатта, айрим маълумотларни маъруза вақтида етказиш имкони бўлмай қолади, лекин тежалган вақтлар ҳисобига хулосалар чиқарилади, умумлаштирилади, дунёқараш шакллантирилади, яъни ўқитишнинг муам- моли характери очиб борилади. Бунда талаба- ларнинг мустақил ва танқидий фикр юритиб, 37 ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ / ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling