ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2019, 1(74)
кейин талабаларни унинг ечимини мустақил
излашга йўналтиради.
Учинчи даража муам-
мони ифодаламай, ўқитувчи томонидан муам-
моли вазиятнинг яратилиши ва талабаларнинг
кейинги мустақил фаолиятни кўзда тутади.
Муаммоли ўқитишни ташкил этишнинг тўр-
тинчи даражасида ўқитувчи изланиш соҳасини
белгилайди, холос, муаммога «яқинлаш ти-
ради», лекин уни кўрсатмайди ва талабаларни
мустақил изланишга йўналтиради.
Дарсни муаммоли тарзда ташкил этиш учун
биринчи галда талаба баҳс-мунозара юритиш,
фикрларини эркин баён этиш, танқидий муно-
сабат билдиришга тайёр бўлиши лозим.
Бунинг учун қўйиладиган муаммоларга боғлиқ
бўлган тушунчалар юзага чиқарилади. Сўнгра
муаммога аниқлик киритилиб, маълум хулоса-
лар чиқарилади. Бу жараён фикр-мулоҳаза-
ларда ифодаланади.
Таълим жараёнига ўзига хос психологик
жиҳатдан ёндашув талабаларни мустақил
фикр лаш, ўз фикрини эркин баён
этишга
ундайди. Шу билан бирга қўйиладиган муам-
мони ижодий ҳал этиш учун шароит яратади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, замо-
навий шароитда таълим амалиётида муам-
моли таълим технологиясининг қўлланилиши
ўқитиш жараёнининг самарали кечишини таъ-
минлаш билан бирга талабаларда мустақил,
танқидий ва ижодий фикрлаш қобилиятини
ривожлантиради.
Таълим сифатини яхшилаш
ва самарадорлигини оширишга нисбатан
қўйи лаётган ижтимоий талаблар ўқитувчи-
лардан лойиҳа ва муаммоли таълим техноло-
гияларини ўқитиш жараёнида мақсадли, сама-
рали қўллашни талаб этади. Хуллас, муаммоли
таълим
талабаларда фикрлаш, қарор қабул
қилиш, ўз фикрини асослаш қобилиятини
шакл лантириш кўникма, малакаларини сама-
рали шакллантиришга ёрдам беради. Зеро,
билимларни фикрлаш, таҳлил қилиш
асосида
ўзлаштириш уларнинг мустаҳкам, пухта бўли-
шини таъминлайди. Бундан ташқари, талаба-
ларнинг таълим жараёнидаги
фаолликларини
ошириш, уларнинг машғулотларни диққат
билан тинглаб, ўқув материалини таҳлил
қилиш, таққослаш, хулосалар чиқариш каби
ақлий фаолиятларини ривожлантиришга
ёр дам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: