ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2019, 1(74)
Таълим жараёнида муаммони қўйиш бир
неча сатҳда кечади (1-жавдал).
12
Муаммо – илмий билишни ривожлантириш
зарурлигини ифодалашнинг субъектив шакли-
дир. У муаммоли вазиятда,
яъни жамият
ривожланиши жараёнида билиш ва билмас-
лик ўртасида объектив равишда вужудга кела-
диган зиддият. Маълумки, ўтган асрнинг 60-
йилларида маълумот бериш (информатив)
характеридаги ўқитишга
эътирозлар анча
кучайган эди. Чунки бундай ўқитишда талаба-
лардан фаоллик талаб қилинмасди. Ўша йил-
лар ўқитишда фаоллик психологияси ва у асо-
сида ўқув фаолияти назарияси ривожланди.
Натижада таълимда ўқитишнинг янги-янги
усуллари қўлланила бошланди. Улардан бири
талабаларни фаол фикрлашга ўргатишдир. Бу
қийин иш эмас, албатта. Бунинг учун дарс
вақтида талабаларга
турли саволлар бери-
лади. Лекин савол билан саволнинг фарқи
бор. Чунки масалалар жиддийлиги, характери
ва йўналиши бўйича турличадир. Уларни бир-
биридан фарқлаш керак бўлади. Бу масала
қўйиб ўқитиш деб аталди. Лекин «масала»
1
Муслимов Н.А., Усмонбоева М.Ҳ., Сайфуров Д.М.,
Тўраев А.Б. Инновацион таълим технологиялари. – Т.:
«Сано-стандарт», 2015. –108-б.
2
Муаллиф ишланмалари асосида.
сўзи юнон тилидан «муаммо» деб таржима
қилинган. Ҳолбуки, «муаммо» сўзининг маъ-
носи «масала» сўзи
маъносидан анча теран-
роқдир.
Таълим жараёнида муаммоли ўқитиш сама-
рали, мақсадга мувофиқ бўлиши учун уни ўқув
жараёни, ўқув-тарбия ишлари асосининг бир
қисмига айлантириш зарур. Муаммоли таълим
ёрдамида талабаларда ўқув муаммолари ва
мутахассислик масалаларини ечишга тадқиқий
ёндашиш, мустақил тарзда ўрганиш маҳо-
ратини шакллантиришни тарбиялайди.
Муаммоли ўқитиш технологик йўл
билан
ривожланди. Натижада муаммоли ўқитишнинг
тўрт босқичдан иборат мантиқий шакли пайдо
бўлди (3-расм).
Лекин талаба жавобини билмаган савол-
ларнинг ҳаммаси ҳам муаммоли вазиятни
вужудга келтирмайди. Масалан, «Тошкентда
қанча одам яшайди?», «Доира
юзини
ҳисобланг» каби масалаларни ечишни қўйиш
ҳали муаммоли вазият бўла олмайди.
Ўқитувчи ўқув-билиш жараёнида қарама-
қаршиликларга дуч келса, унинг билишга
бўлган қизиқиши янада ортади, яъни мотива-
ция пайдо бўлади. Масалан,
жисмларнинг
сузишини ўрганишда
«Нима учун сувга таш
ланган темир мих ботиб кетади, темир кема
Do'stlaringiz bilan baham: