Талабаларнинг таълим жараёнидаги компетентлигини ривожлантиришда


-расм. Муаммоли таълим технологиясининг асосий қисмлари


Download 2.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/10
Sana03.11.2023
Hajmi2.6 Mb.
#1743531
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
talabalarning-talim-zharaenidagi-kompetentligini-rivozhlantirishda-muammoli-talim-tehnologiyaoidan-foydalanish-zaruriyati

1-расм. Муаммоли таълим технологиясининг асосий қисмлари
1
.
34
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ / ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2019, 1(74)
Муаммоли таълимдан фойдаланиб ўткази-
ла диган маъруза ва амалий машғулотларга 
тайёрланишда қуйидагилар режалаштири-
лади
2
: 
1) ўрганиладиган мавзунинг мақсад ва 
вазифалари, уни муаммоли таълим восита-
сида ўрганиш имкониятлари;
2) мавзуни ўрганишда талабаларга берила-
диган муаммоли саволлар ёки топшириқлар 
мазмуни;
3) талабаларнинг муаммоли топшириқ-
ларни ечишга хизмат қилувчи, аввалги ўрган-
ган билим захиралари;
4) муаммоли топшириқларни ҳал этишга 
ёрдам берувчи талабаларнинг кўникма ва 
малакалари;
5) топшириқларни ечишга қандай кўргаз-
мали қуроллар, воситалар керак бўлиши;
6) муаммоли топшириқларни ечиш нати-
жасида билим ва малакаларнинг тахминий 
ҳажми;
7) қилинган ишлар ва уларнинг натижала-
ридан қандай хулосалар чиқариш лозимлиги 
ҳақидаги ишлар. 
Ўқув материалининг муаммоли тақдим эти-
лишининг моҳияти шундаки, унда ўқитувчи 
билимларни тайёр ҳолда тақдим этмасдан, 
ўқувчилар олдига муаммоли масалалар қўяди, 
улар ечимининг йўллари ва воситаларини 
излашга ундайди. Муаммо, янги билимлар ва 
1
Скаткин М. Н. Содержание общего среднего обра-
зования: Проблемы и перспективы. – М.: «Знание», 
1981. -С. 96; Современные образовательные техно-
логии / Учеб. пособие. Коллектив авторов. Под ред. 
Н.В.Бордовской. – М.: «КНОРУС», 2011. –С. 136-140. 
2
Рахимов З., Қудратов А. Таълим жараёнидаги фаол-
ликни ошириш механизмлари ва ўқув-услубий мажмуа-
лар яратиш методикаси. – Қарши: «Насаф», 2017. –31-б. 
ҳаракат усуллар сари ўзи йўлга бошлайди 
ҳамда маъруза, амалий ва тажриба машғу-
лотлари шаклида (2-расм) олиб борилади. 
Ҳар қандай савол ўқувчи-талабаларнинг 
айни саволни ҳал этишга бўлган қизиқишлари, 
ички интилишларини ҳосил қилавермайди. 
Шу боис саволлар қизиқарли, ўзида қандайдир 
қарама-қаршиликларни ифодаловчи, тала-
бани ҳайратга солувчи, фикрлашини фаол-
лаштирадиган тарзда тузилиши лозим.
Ҳақиқатан ҳам, муаммоли ўқитиш техноло-
гияси таълимнинг энг самарали технологияла-
ридан бўлиб, унга илмий билимлар асосида 
муаммоли вазиятлар киритилиб, ўқув мате-
риали анъанавий шаклда баён этилади.
Муаммоли таълим технологиясининг асо-
сини муаммо (юнонча «тўсиқ», «қийинчилик») 
ёки муаммоли вазият ташкил этиб, муам-
моли таълим технологияси уларнинг ечимини 
топишга хизмат қилади. Кўп ҳолатларда 
муаммо ва муаммоли вазият синонимлардек 
қабул қилинади. Аслида эса улар бир-биридан 
фарқ қилади.
Муаммонинг таркибий қисмлари:
1) маълум билимлар;
2) номаълум билимлар;
3) мавжуд тажриба.

Download 2.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling