ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2019, 1(74)
Мамлакатимиз тараққиёти ва истиқболини таъминлаш
иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маданий соҳаларда катта
ўзгаришлар бўлиши билан боғлиқ. Бундай ўзгаришлар таъ
лим тизимига ҳам инновацион ёндашувни талаб қилади.
Бугунги кунда олий таълим профессор-
ўқитувчисининг вазифаси – таълим жараё-
нини талабаларда фақат репродуктив фикр-
лашни эмас, балки ижодий-креатив фикр-
лашни ҳам шакллантирадиган йўсинда ташкил
қилишдир. Бу масаланинг нечоғлик долзарб
эканлиги хусусида Ўзбекистон Республикаси
Президенти Шавкат Мирзиёев республикамиз
ўқитувчи ва мураббийларига йўллаган байрам
табригида: «... ўқув-тарбия жараёнларига
замонавий таълим ва ахборот технологияла-
рини, янги ўқув методикаларини жорий этиш
бўйича ҳали олдимизда кўплаб долзарб вази-
фалар турганини яхши англаймиз ва уларнинг
ечими устида доимий иш олиб борамиз»
1
, дея
таъкидлаган.
Таълим жараёнида талабаларнинг ижодий
қобилиятини шакллантириш учун уларни
доимо савол беришга ундаш лозим. Йўқ жой-
дан саволнинг қандай пайдо бўлишини кўр-
сатиш, дарс охирида қарама-қаршиликлар
ойдинлаштирилиб берилиши зарур. Ҳозирги
даврда талабаларга маълумот ва тавсиялар-
нинг маълум тўпламини бериш унчалик аҳа-
миятли эмас, уларнинг маълумотларни мус-
тақил олиши ва ўз билимига айлантириши
учун аниқ ёндашувларга эга бўлиши муҳимдир.
Бунда муаммоли таълим технологияси қўл
келади.
Ҳозирги кунда олий таълим тизимида энг
самарали ўқитиш технологияларидан бири –
муаммоли таълим технологиясидир. Унинг
вазифаси фаол билиш жараёнига ундаш ва
тафаккурда илмий-тадқиқот услубини шакл-
лантиришдир. Муаммоли таълим технология си
ижодий фаол шахс тарбияси мақсадларига
мос келади.
Талабаларда ижодий изланиш, кичик тад
қиқотларни амалга ошириш, муайян фараз
ларни илгари суриш, натижаларни асослаш,
маълум хулосаларга келиш каби кўникма ва
малакаларни
шакллантиришга
хизмат
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёев нинг Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига
йўллаган байрам табриги. // «Халқ сўзи» газетаси, 2017
йил 30 октябрь.
қиладиган таълим технологияси муаммоли
Do'stlaringiz bilan baham: |