Таълим бериш технологияси (амалий машғулот)


Download 242.12 Kb.
bet2/3
Sana31.01.2024
Hajmi242.12 Kb.
#1817326
1   2   3
Bog'liq
12 амалий машғулот

Таълим бериш шароити

Махсус жиҳозланган, гуруҳли шаклларда ишлашга мўлжалланган хоналар

Мониторинг ва баҳолаш

Оғзаки сўров: тезкор-сўров, ёзма сўров: тест

АМАЛИЙ МАШҒУЛОТНИНГ ТЕХНОЛОГИК ХАРИТАСИ

Машғулотнинг босқичлари, давомийлиги

Таълим берувчининг фаолити

Таълим олувчининг фаолияти

1 босқич
Машғулотнинг кириш қисми
25 дақиқа

1.1.Ўқитувчининг кириш сўзида мавзунинг номи, мақсади ва кутилаётган ўқув натижалари билан таништиради.
1.2. Амалий машғулотни ўтқазиш хусусияти, баҳолаш мезонларини эълон қилади.
1.3. Талабаларга санитар-дозиметрик назорат хаќида, ИНМ билан ишлаганда умумий ва шахсий дозиметрик назорат ҳақида тушунча, ИНМ дан фойдаланганда ходимлар ва пациентларни химоялашнинг ахамияти тушунтиради.
1.4.Амалий машғулотни муҳокама қилади, талабаларни бошланғич билимларини янги педагогик технологиялар ёрдамида баҳолайди. (академик полемика).
1.5. Муҳокамани якунлайди.

Тинглайдилар, ёзиб оладилар, аниқлик киритадилар, саволлар берадилар, саволларга жавоб берадилар.

2 босқич
Асосий қисми
50 дақиқа

2.1. Талабаларга очиқ ва ёпиқ ИНМ билан ишлаганда химояланиш принциплари ва тадбирларини ДРГЗ-03, ИФКУ асбобларии ёрдамида ИНМ улчаш, шкала бўйича кўрсаткичларни укий билиш хамда. олинган натижаларни СанК ва Меъёрлар билан солиштириш хакида укитувчи инструкция беради.
2.4. Талабаларни мустақил амалий кўникмаларни ўзлаштришини қадамма-қадам ҳаракат алгоритми бўйича назорат қилади.

Тинглайдилар, ёзиб оладилар,гуруҳларда муҳокама олиб борадилар,вазиятли масалаларни ечимини топишда қатнашадилар, тўлдирадилар,таҳлил қиладилар, хулоса қиладилар, жавоб берадилар.

3 босқич
Якунловчи-хулоса қисми
15 дақиқа

3.1. Мавзу бўйича муҳокамани якунлайди.
3.2. Талабаларга мавзунинг асосини ҳамда бажарилган амалий ишлар келгуси касбий фаолиятларида муҳим аҳамият касб этишини тушунтиради.
3.3. Талабаларнинг баённомаларини текширади.
3.4. Талабаларни фаолиятини баҳолайди, ўзаро баҳолашни якунлайди.
3.5. Укув аудиториясида бажарилган иш натижалари ва сифатини баҳолаш мезонлари орқали машғулотнинг мақсадига қай даражада эришилганлигини таҳлил қилади ва баҳолайди.
3.6.Кейинги машғулотга мустақил тайёрланишлари учун вазифалар беради. Машғулот якунида талабаларни олган баҳоларини эълон қилади.

Ўз-ўзини, ўзаро баҳолашади, саволлар беришади, уй вазифасини ёзиб оладилар.



1.Машгулотни утказиш жойи, таъминоти:

-умумий ва радиацион гигиена кафедраси


4.Мотивация
Врач учун тиббий амалиётда ионлантирувчи нурланиш манбаъларидан фойдаланганда санитар-дозиметрик назорат ва радиацион ҳимояланиш принципларига доир билимлар жуда зарурдир, чунки бунга ҳам ҳодимларнинг саломатлиги ва ҳам пациентларнинг асоссиз нурла-нишлардан химоялаш боѓлиќдир. Шунинг учун врач харќандай кўринишдаги ионлантирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланилганда
ҳимояланишни ташкил ќилишга доир саволларни кўз олдига келтира олиши керак.
5.Фанлароро ва фан ичидаги богланиш
Умумий гигиена билан экология фанини укитиш талабаларнинг физика, киме, биология, анатомия ва одам физиологиясининг асосларини урганишда олган билимларига асосланади. Олинган билимлар талабалар томонидан кейинчалик клиник фанларга доир кафедраларда фойдаланилади.

6.МАШГУЛОТНИНГ МАЗМУНИ


6.1.Назарий кисм


ИНМ ДПМ ларида ҳам ташҳис ќўйиш, ва ҳам айрим касалликларни даволаш маќсадларида ќўлланади. ДПМ-ларида ќўлланадиган ҳамма ИНМ ўзининг вазифаси ва характерига ќараб учта гуруҳга бўлиниши мумкин: нурланиш генераторлари (мисол, рентген мосламалари, тезлатгичлар), ёпиќ изотопли манбалар (масалан, онкологик беморларни масофа орќали нурлантириш учун гамма-аппаратлар, беморларнинг ички бўшлиќларига киритиб нурлантириш учун ИНМ) ва очиќ ИН манбалари, (масалан, айрим касалликларга ташхис ќўйиш учун радиофарм препаратлар). Ҳарќандай турдаги ионлантирувчи нурланиш манбалари билан ишлаганда ҳодимлар учун асосий ҳавфни, фойдаланилаётган манбанинг характери ва радиацион ҳимоянинг ташкил этилишига боѓлиќ ҳолда нурланиш ташќи ва ички бўлиши мумкин.
Ҳодимлар ташќи нурланишни ҳарќандай кўринишдаги манбадан олиши мумкин. Изотопли манбалардан фойдаланилганда ташќи нурланиш дозаси иш жойидаги манбанинг активлиги, улар билан ишлаш ваќти, манбагача бўлган масофа ва фойдаланиладиган ҳимоя тўсиѓининг самара бериш даражаси билан белгиланади. Нурланиш генераторлари билан ишлаганда ташќ нурланиш дозаси масламанинг ќуввати, у билан ишлаш ваќти, унгача бўлган масофа ва тўсиќлар билан ҳимояланишга боѓлиќ. Шунга мувофиќ ҳолда ташќи нурланишдан ҳимояланишда ҳимояланишнинг 4 та асосий принципларидан фойдаланиш зарур:
-миќдор орќали ҳимояланиш: иш жойларида радиоактив модданинг (РМ)
керак бўладиган минимал активлиги бўлиши керак. Бу принципнинг чекланганлиги шундан иборат-ки, иш жойларида РМ - нинг активлигини пасайтиришни ҳарќачон ҳам амалга ошириб бўлмайди, чунки у ёки бу операцияни бажаришда талаб этиладиган самарани олишга фаќат маълум миќдордаги РМ-дан фойдаланишдагина эришилади;
-ваќт орќали ҳимояланиш: ИНМ билан бўладиган алоќа муддатини ќисќартириш орќалигина эришилади. Ваќт орќали ҳимояланишга рентген-радиологик бўлимлардаги ҳодимларнинг иш вактларини ќисќартириш, таътил муддатларини узайтириш, нафаќага эртароќ ёшдан чиќиш киради.
Ҳодимларнинг касбий маҳорат даражалари катта аҳамиятга эгадир, чунки ҳодимларнинг маҳорати зарурий операцияларни ўтказиш ваќтини камайтиришга имкон беради, демак ИНМ билан бўладиган алоќани камайтиради.
-масофа орќали ҳимояланиш: Ташќи нурланиш дозаси ИНМ дан ишчигача бўлган масофанинг квадратига тескари прапорционалдир, шунинг учун бу масофани узайтириш ташќи нурланиш даражасини кескин пасайтиради. Рентген-радиологик бўлимларда масофа орќали ҳимояланишга махсус режалаштирилувчи ќарорлар, масофа орќали бошќаиш, зарурият туѓилганда айрим турдаги ИНМ билан манипуляторлар билан ишлаш (турли конструкциядаги механик тарзда олувчи механизмлар, автомат - роботлар, "механик ќўл"лар ) орќали эришилади.
-тўсиќлар билан ҳимояланиш - ҳам ҳодимлар ва ҳам пациентлар учун энг кўп ќўлланадиган усуллар ќаторига киради. Рентген-радиологик бўлим-ларда ќўлланадиган тўсиќларларни ўзининг фойдаланиш характерига ќараб икки гуруҳга бўлиш мумкин - стационар ёки кўчмас ва кўтариб кўчириладиган тўсиќлар.
Стационар тўсиќлар - бу деворлар, ќўрѓошин ёки тунука ёпиштирилган эшиклар, ќўрѓошин шимдирилган ойнали деразалар, "лабиринтлар", РМ билан ишлашга мўлжалланган махсус бокслар.
Кўчириладиган тўсиќлар - суриладиган ширмалар, фартуќлар, ќўлќоплар, ќўрѓошинли материаллардан тайёрланган кўз ойнаклар, ҳимояли деворни хосил ќилиш учун ќўрѓошиндан тайёрланган махсус модулли блоклар.
Ҳимоя тўсиќлари тайёрланадиган материалларнинг характери нурнинг турига боѓлиќ. Мас., радиациянинг ўтиб кетадиган турларидан (гамма, рентген нурлари) ҳимояланиш учун оѓир материаллардан фойдаланилади - ѓишт, бетон, ќўрѓошин, темир. Бетта нурланишдан ҳимояланиш учун енгил материаллардан фойдаланиш мумкин - алюминий, органик шиша.
Амалий машѓулот бевосита рентген-радиологки бўлимида ўтказилади, шунинг учун машѓулот давомида ўќитувчи талабаларга бўлимда ќўлланадиган ИНМ кўрсатиши, уларнинг характерини (очиќ, ёпиќ), вазифаларини намойиш ќилиши керак ва талабалар билан суҳбатлашиш орќали бу манбалардан фойдаланиш жараёнида гигиеник талабларга риоя ќилинмай ишлаганда, ҳодимлар ва пациентлар учун ќандай ҳавф юзага келиши мумкинлиги аниќланади. Ёпиќ ва очиќ турдаги ИНМ билан ишлаганда ҳодимлар ва пациентларни ҳимоялаш принциплари ва санитар-дозиметрик назоратининг мазмуни ва уларни ќўллаш ҳаќида талабалардан сўров ўтказилади.
РЭД дан ортиќча нурланиш бўлганда ҳодимларнинг нурланиб ќолишларини олдини олиш учун (20 мЗв/йил) рентген-радиологик бўлимларда мунтазам равишда дозиметрик назорат ўтказиб борилади ва у икки турда - умумий ва шахсий дозиметрик назоратга бўлинади.
Умумий дозиметрик назоратнинг асосий вазифасига ҳодимларнинг иш жойларида ва ёндош хоналардаги нурланишнинг экспозицион доза ќувватини аниќлаш киради. Назоратнинг бу тури ќўлланаётган ҳимоянинг самарасини баҳолашга имкон беради. 0029-94 СанЌ ва М- га мувофиќ ҳодимларнинг иш жойларидаги дозанинг ќуввати 1,2 мр/соат (12 мЗв/соат) ни ташкил ќилади. Умумий дозиметрик назорат ДСЭНМ нинг радиологик бўлими томонидан амалга оширилади ва у 2 йилда 1 тадан кам бўлмаслиги керак, ҳамда янги мосламаларни ишга туширишда ёки ишлаб турган аппаратларни, кабинетлар ёки бўлимларни реконструкция ќилишда ўтказилади. Умумий дозиметрик назоратни ўтказиш учун рентгенметр асбобларидан фойдаланилади ва уларда ќабул ќилувчи ќисми сифатида кўпинча ионизацияли камера ќўлланади. Нурланиш таъсирида асбоб занжирида электр токи хосил бўлади, унинг ќиймати нурланишнинг доза ќувватига тўѓри прапорционалдир. Асбобнинг ќайд ќилувчи ќисмининг шкаласи нурланиш дозасини мЗв/соат, мкЗв/соат ёки мр/соат, мкр/соатларда ўлчашга мослаб даражаланган. Доза ќувватларни ўлчаш иш жойлари ва ёндош хоналарда ўтказилади; бунда асбобнинг узатувчи ќисми нурланиш манбаига ќаратилган бўлиши керак.
Шахсий дозиметрик рентген - радиологик бўлимларда ишловчи ҳарбир ҳодимнинг шахсий тарзда оладиган нурланиш дозасини ќайд ќилиш маќсадида ўтказилади. Шахсий дозиметрия учун турли туркумдаги шахсий дозиметрлардан фойдаланилади. Хозирги ваќтда бу маќсадда ТЛД дозиметрларни (термолюминисцентли дозиметрлар) ќўллаш кенг кўламда амалга оширилмоќда. Уларнинг ишлаш принципи шундан иборат-ки, бу асбоблар тайёрланган материаллар (мас., Lif) ўзида энергияни тўплаш хусусиятига эга ва у дозиметрларнинг ќизиши жараёнида фотонлар кўринишидаги ёруѓликни чиќаради. Дозиметрларнинг чаќнаш жадаллиги тўпланган нурланиш дозасига тўѓри прапорционалдир. ТЛД дозиметрлари "таблетка" кўринишида тайёрланади ёки кичкина пластинка кўринишида бўлади ва уларни ишчиларнинг кийимларига ўрнатиб ќўйилади. Ҳарбир дозиметр ўзининг ќайд ќилиш раќамига эга.
Турли ҳилдаги нурланишлар (бета-, гамма, рентген, нейтрон) ҳисобига нурланиш дозасини ўлчаш учун ИФКУ (такомиллаштирилган фото назорат) дозиметри ќўлланиши мумкин. Бу дозиметрда нурланишни ќайд ќилиш учун фотопленкадан фойдаланилади; ионлантирувчи нурланиш таъсир этганда фотопленка ќораяди, ќораяш даражаси эса нурланиш дозасига тўѓри прапорционалдир. Касетадаги экранларнинг борлигига мувофик (алюминли, ќўрѓошинли) ИФКУ касетаси деворларида турли ҳилдаги нурланишлар фильтрланиб ажратилади, шунга боѓлиќ ҳолда фотопленкадаги айрим бўлакларнинг ќорайиш даражси турлича бўлади; бу ўз ўрнида турли ҳилдаги нурланишларнинг нурланиш дозаларини аниќлашга имкон беради. Фотопленкадаги ќорайиш даражасини ўлчаш денсиметрда амалга оширилади ва унинг шкаласи ютилган (ёки эквивалент) доза бирлигида даражаланган.
Ҳодимлар томонидан олинадиган нурлданиш дозалари кварталда бир марта ўлчанади ёки зарурят туѓилса тезроќ аниќланиши мумкин. Ҳодимларнинг йиллик нурланиш дозалари 20 мЗв/йилни (5 мЗв/квартал) ташкил ќилади.
Машѓулотнинг бу бўлимини рентген кабинетларда ўтказиш маќсадга мувофиќ. Талабалар билан суҳбатлашиш давомида "умумий" ва "шахсий" дозиметрик назорат тушунчаси аниќланади. Ўќитувчи нурланишнинг доза ќувватини ўлчаш нуќталарини кўрсатиб беради ва рентген аппаратининг ёќилган ҳолатида бошќариш пультида ўлчашни намойиш ќилади(ҳамма талабалар ва ўќитувчи бошќариш пульти хонасида бўладилар). Ундан сўнг шахсий дозиметрлар намойиш ќилинади ва рентген бўлими ҳодими мисолида ўќитувчи дозиметрлардан фойдаланиш ќоидаларини ва ишлаш принципларини тушунтиради. Шу кабинетда ташќи нурланишдан ҳимояланиш принципини ќандай амалга оширилиши кўрсатилади.
Радиометрик назорат ДПМ ларида очиќ турдаги ИНМ дан фойдаланилган шароитда ўтказилиши керак, мас., радиофармпрепаратлар (РФП). Бундай манбалар ќўлланганда турли ишчи юзлалар, ишчиларнинг ќўллари ва кийимлари, хона ҳавоси ифлосланиши мумкин. Бундай шароитда РМ - нинг инкорпорацияланиш ҳавфи туѓилади, шунинг учун очиќ ИНМ билан ишловчилар ҳам ташќи, ҳам ички нурланиш ҳавфига дучор бўладилар. Шунга боѓлиќ ҳолда очиќ РМ билан ишлашга юќори даражадаги талаблар ќўйилади: бундай бўлимларни алоҳида жойлаш-тириш, РМ фойдаланишдаги энг оптимал технологик кетма-кетликни таъминловчи хоналарни жойлашишига эътибор ќаратилади. Бундан ташќари хоналарнинг ички пардозини амлга оширишда ўзига РМ ютмайдиган махсус материаллардан фойдаланиш, махсус жиҳозларни ќўллаш (бокслар, ишчи юзаси махсус ќопламага эга бўлган столлар, махсус конструкцияга эга бўлган ќўл ювиш чиѓаноќлари ва чиќиндиларни тўплаш учун махсус контейнерлар).
Инкорпорацияланувчи РМ хисобига ички нурланишни олдини олиш учун бу бўлимларда, умумий ва шахсий дозиметрик назоратдан ташќари, ҳаво муҳитини, ишчи юзаларни, ишчиларнинг ќўллари ва кийимларини РМ билан ифлосланиш даражасини мунтазам назорат ќилиш зарур. Бундай назорат ДСЭНМ врачлари томонидан радиометр асбоблари ёрдамида мунтазам ўтказилиб турилади. Ҳамма радиометрлар ќабул ќилувчи ва ќайд ќилувчи ќисмлардан ташкил топган. Ќабул ќилувчи ќисми сифатида Гейгер-Мюллер хисоблагичи (счётчик) ёки сцинтилляцион узатгичдан фойдаланилади. Уларга нурланиш заррачаси ёки нурланиш кванти таъсир этганда хисоблагич зарядсизланади ва у ќайд ќилиш ќисмида хисобга олинади. Ҳозирги кунда радиометрик назоратни ўтказиш учун РУП (кўтариб юриладиган универсал радиометр) ёки УИМ (универсал тиббий ўлчагич) типидаги асбоблардан фойдаланилади. Аммо ҳавфсиз иш шароитларини таъминлаш учун кўчмас радиометр-сигнализаторларни бўлимнинг ўзига, масалан, муолажа хонасидан чиќиш жойига ўрнатиш керак. Даволаш процедуралари ўтказилиб бўлингандан сўнг врач ёки ҳамшира муолажа хонасидан чиќишидан олдин ќўл, кийимларнинг тозалигини радиометр ёрдамида радиометрик назоратидан ўтказади. Асбоб эса белгиланган рухсат этиладиган радиоактив зарарланиш даражасига мослаштирилган. Агар ҳодимдаги нурланиш даражаси ундан ортиќ бўлса ёруѓлик (индикаторнинг ќизил ранги ёнади) ёки товуш сигнали ишлаб бизга хабар беради. Бундай ҳолатда тиббий ҳодим муолажа хонасига ќайтиб кириши ва ќўлларини ќайта ювиши ва махсус кийимни алмаштириши керак.
Машѓулотнинг бу ќисми ДПМ-нинг радиологик бўлимида ўтказилиши керак. Аввал талабалар билан очиќ ИНМ ларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ќоидалари ҳаќида суҳбат ўтказилади. Сўнгра ўќитувчи талабаларни радиологик бўлимга олиб киради ва очиќ ионлантирувчи нурланиш манбалари билан ишлашдаги технологик кетма-кетликни кўрсатади, махсус жиҳозларни намойиш ќилади (бокслар, столлар, ќўл ювиш чиѓаноќлари ва б.ќ.). Радиометрик назоратнинг мазмуни ҳаќидаги савол муҳокама ќилинади, сўнгра ўќитувчи ҳавонинг радиоактив зарарланганлигини ўлчаш бўйича текширишларни кўрсатади (генератор хонасидаги нурланиш дозасининг ќувватини) ва радиометрик усул ёрдамида муолажа хонасидан чиќишда ҳодимларнинг ќўлларини зарарланганлигини назорат ќилишни намойиш ќилади. Ўќитувчи радиологик бўлимда ҳам дозиметрик назорат ўз ќийматини саќлаб ќолишини алоҳида эслатиб ўтади.
6.2. Машгулотда фойдаланилган янги педагогик технологиялар:
«Кор бурони» услубидан фойдаланган холда, кичик гурухчаларга булинган холда дарснинг Амалий кисмига утилади.
6.3. Амалий кисм
3 та кичик гурухчаларга (хар бир гурухчада 4-тадан талаба) булиниб,хар бир гурухча дарснинг назарий кисмдан олинган билимларига таянган холда Амалий кисмни бажариш учун узига тегишли булган вазифани олади.Укитувчининг инструктажи ва керакли анжомлар билан таништирилгандан сунг куйидаги вазифаларни бажарадилар:
-1подгруппа – ДРГЗ-03 асбоби ёрдамида ИНМ улчайди, шкала бўйича кўрсаткичларни олади ва ўлчаш ўтказилган диапазонларга кўпайтиради. Олинган натижалар СанК ва Меъёрлар билан солиштирилади ва баённома тузади.
-2подгруппа – хонада Рентгенометр ёрдамида ИНМ улчайди, шкала бўйича кўрсаткичларни олади ва ўлчаш ўтказилган диапазонларга кўпайтиради. Олинган натижалар СанК ва Меъёрлар билан солиштирилади ва баённома тузади.
-3 подгруппа – ИФКУ асбоби ёрдамида ИНМ улчайди, шкала бўйича кўрсаткичларни олади ва ўлчаш ўтказилган диапазонларга кўпайтиради. Олинган натижалар СанК ва Меъёрлар билан солиштирилади ва баённома тузади.
ОЛИБ БОРИЛАДИГАН ИШНИНГ АЛГОРИТМИ:
Талабалар учун топшириќ: Дозиметрик ва радиометрик апааратларининг тузилиши ва ўлчашларни ўтказиш ќоидалари билан таништириш.
РЕНТГЕНОМЕТРЛАР БИЛАН ИШЛАШ ТАРТИБИ ( ДРГЗ-03, ДРЗЗ-05)



  1. Асбоби электр тармогига улаш.

  2. Иш тартиби бурагичини "изм" холатига кўйиш.

  3. Диапазон бурагичини "уст нуля" холатига ўтказиш.

  4. Стинциляцион хисоблагич стаканини "очик" холатга кўйиш.

  5. Иш тартиби хархил диапазонларига олиб борилади

  6. Шкала бўйича кўрсаткичларни олиш ва ўлчаш ўтказилган диапазонларга кўпайтириш.

  7. Олинган натижалар СанК ва Меъёрлар билан солиштирилади ва баённома тузилади.

ИФКУ АСБОБИ ЁРДАМИДА ДОЗИМЕТРИК


НАЗОРАТ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ.



  1. Кассеталарни рентген пленкаси билан зарядлаш.

  2. Ионлантирувчи нур манбаларида ишловчиларга таркатиш.

  3. Нурланиш дозасини аниклаш учун пленкани кимёвий ишловдан ўтказиш.

  4. Денсиметрларда синаб кўриш ва нур дозаларини кўрсатиз

  5. Хулоса ва баённома тузиш.

7.Билим, махоратларни назорат килиш шакллари
-огзаки сухбат
-хар бир гурухчанинг «корбурон» услубидан олган натижалари
- хар бир талабаниг мустакил равишда асбоблар билан ишлай билиши
-тузилган баённомалар сифатига асосан

8.Жорий назоратни бахолаш мезонлари





Узлаш.,%

Бахо

Талабанинг билим даражаси

1

96-100

Аъло

Хамма берилган саволларга тулик тугри жавоб беради, тахлил килаолади ва хулоса чикаради, ижодий фикрлайди, аудиторияда мавзуни мухокама килиш ва топширикни бажаришда фаол катнашади, олиб борилгпн тажриба ишларида, яъни ДПМ ларда ќўлланадиган ИНМ нинг турлари, ёпиќ ва очиќ манбалардан фойдаланганда химояланиш принциплари,санитар-дозиметрик назорат хаќида тушунча, ИНМ билан ишлаганда умумий ва шахсий дозиметрик назорат,Очиќ ИНМ билан ишлаганда радиометрик назоратнинг асосларини айта олади. ДРГЗ-03, ИФКУ, Рентгенометр асбоблари ёрдамида ИНМ улчайди, шкала бўйича кўрсаткичларни олади ва ўлчаш ўтказилган диапазонларга кўпайтиради. Олинган натижалар СанК ва Меъёрлар билан солиштирилади ва баённома тузади.
Баённомани тулик укитувчи ёрдамисиз тулдиради.

2

91-95

Аъло

Куйилган барча саволларга тугри жавоб беради, тахлил килаолади ва хулоса чикаради, мавзуни мухокама килиш ва аудиториядаги топширикларни бажаришда катнашади , олиб борилгпн тажриба ишларида, яъни ДПМ ларда ќўлланадиган ИНМ нинг турлари, ёпиќ ва очиќ манбалардан фойдаланганда химояланиш принциплари,санитар-дозиметрик назорат хаќида тушунча, ИНМ билан ишлаганда умумий ва шахсий дозиметрик назорат,Очиќ ИНМ билан ишлаганда радиометрик назоратнинг асосларини айта олади. Баённомани тулик укитувчи ёрдамисиз тулдиради.

3.

86-90

Аъло

Барча куйилган саволларга тугри жавоб беради, якун ва хулоса чикаради, мавзуни мухокама кили шва аудиториядаги топширикларни бажаради, ВАудиторияда олиб борилиши керак булган тажриба ишларини кисман укитувчи ёрдамида бажаради.

4

81-85

Яхши

Умуман жавоблари тугри, аммо ноаникликлари бор, хулоса чикараолади, мавзуни мухокама килишда ва аудиториядаги топширикларни бажаришда фаол катнашади, айрим нуксонлар Билан .

5

76-80

Яхши

Жавоблар тугри, аммо тулик эмас, Укитувчининг кушимча саволлари буйича камчиликни тулдиради. Мавзуни мухокама килишда етарлича фаол. Аудиториядаги топширикларни бажаришда катнашади

6.

71-75

Яхши

Мавзуни мухокама килишда етарлича фаол, аммо хатоликларга йул куяди, Аудитория ишларини бажаришда катнашади, керакли ёзишларни амалга оширади. Унчалик ахамиятга эга булмаган табиатдаги камчиликлари билан олиб бориладиган тажрибаларда иштирок этади. Аудиториядаги тажриба топширикларни бажаришда катнашади, баённомаларни укитувчи ёрдамида ёзади.

7.

66-70

Кони-карли

Жавоблар 50% га тугри, аммо берилган саволнинг мохиятини тушунади, топширикларни бажараолди, бирок унда 2-3 хатоликларга йул куяди.

8

61-65

Кон-ли

Жаво 50% га тугри, савол мохиятини хама вакт хам тугри тушунмайди, топширикларни укитувчи ёрдамида бажаради ва шунда хам 2-3 та хатога йул куяди, Аудиториядаги тажриба топширикларни бажаришда кисман катнашади, баённомаларни укитувчи ёрдамида ёзади

9.

55-60

Кон-ли

Жавоблар 40% га тугри, жавоб беришда янгишиб кетади, савол мохиятини хама вакт тугри тушунмайди, топширикларни бошка талаба ёки укитувчи ёрдамида бажаради. Олиб борилган тажриба ишларини укитувчи ёрдамида бажаради, мустакил баённома ёза олмайди.

10.

54 ва кам

Кон-сиз

40% гача тугри жавоб бераолади, жавоблар аник масс, топширикларни бажараолмайди. Уй вазифаси бажарилмаган.

9.Машгулотнинг технологик харитаси

Машғулотнинг босқичлари, давомийлиги

Таълим берувчининг фаолити

Таълим олувчининг фаолияти

1 босқич
Машғулотнинг кириш қисми
25 дақиқа

1.1.Ўқитувчининг кириш сўзида мавзунинг номи, мақсади ва кутилаётган ўқув натижалари билан таништиради.
1.2. Амалий машғулотни ўтқазиш хусусияти, баҳолаш мезонларини эълон қилади.
1.3. Талабаларга санитар-дозиметрик назорат хаќида, ИНМ билан ишлаганда умумий ва шахсий дозиметрик назорат ҳақида тушунча, ИНМ дан фойдаланганда ходимлар ва пациентларни химоялашнинг ахамияти тушунтиради.
1.4.Амалий машғулотни муҳокама қилади, талабаларни бошланғич билимларини янги педагогик технологиялар ёрдамида баҳолайди. (академик полемика).
1.5. Муҳокамани якунлайди.

Тинглайдилар, ёзиб оладилар, аниқлик киритадилар, саволлар берадилар, саволларга жавоб берадилар.

2 босқич
Асосий қисми
50 дақиқа

2.1. Талабаларга очиқ ва ёпиқ ИНМ билан ишлаганда химояланиш принциплари ва тадбирларини ДРГЗ-03, ИФКУ асбобларии ёрдамида ИНМ улчаш, шкала бўйича кўрсаткичларни укий билиш хамда. олинган натижаларни СанК ва Меъёрлар билан солиштириш хакида укитувчи инструкция беради.
2.4. Талабаларни мустақил амалий кўникмаларни ўзлаштришини қадамма-қадам ҳаракат алгоритми бўйича назорат қилади.

Тинглайдилар, ёзиб оладилар,гуруҳларда муҳокама олиб борадилар,вазиятли масалаларни ечимини топишда қатнашадилар, тўлдирадилар,таҳлил қиладилар, хулоса қиладилар, жавоб берадилар.

3 босқич
Якунловчи-хулоса қисми
15 дақиқа

3.1. Мавзу бўйича муҳокамани якунлайди.
3.2. Талабаларга мавзунинг асосини ҳамда бажарилган амалий ишлар келгуси касбий фаолиятларида муҳим аҳамият касб этишини тушунтиради.
3.3. Талабаларнинг баённомаларини текширади.
3.4. Талабаларни фаолиятини баҳолайди, ўзаро баҳолашни якунлайди.
3.5. Укув аудиториясида бажарилган иш натижалари ва сифатини баҳолаш мезонлари орқали машғулотнинг мақсадига қай даражада эришилганлигини таҳлил қилади ва баҳолайди.
3.6.Кейинги машғулотга мустақил тайёрланишлари учун вазифалар беради. Машғулот якунида талабаларни олган баҳоларини эълон қилади.

Ўз-ўзини, ўзаро баҳолашади, саволлар беришади, уй вазифасини ёзиб оладилар.




Download 242.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling