Таълим doc


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

Ташкилот - бу филиал ёки мустақил бўлган жамоа ёки шахсий 
компания, корпорация, фирма ёки корхона. Компания - бу маҳсулот 
ёки хизмат билан таъминловчи биринчи томон. 
Истеъмолчи – бу фойдаланувчи, буюртмачи, мижоз ёки қабул 
қилиб олувчи шахс ёки корхона (фаолият). 
Жамият талаблари - қонунлар, қонун ҳужжатлари, қонунлар 
тўплами, жамият талаб ва қоидалари, атроф-муҳитни муҳофаза 
қилиш, инсон соғлигини сақлаш, хавфсизлик омиллари ҳамда 
энергия ва материалларни тежаш мезонларидир. 
Маҳсулот сифатини таъминлаш, уни бошқариш ва ошириш 
бўйича масъулиятлар, ресурслар (инсоний, техник, меҳнат ва 
бошқалар), технологик жараёнлар, сифатни бошқариш йўналишлари 
ва маҳсулот ҳаётининг умумий даври сифат тизими элементлари 
ҳисобланади. Шунинг учун ҳам сифат тизимининг элементлари ва 
маҳсулот сифатини таъминлаш, ошириш ҳамда бошқариш бўйича 
бажариладиган вазифалар (ишлар) корхона (компания) ишлаб 
чиқараётган маҳсулот ассортименти ва технологик жараёнларининг 
мураккаблиги билан ўзаро боғлиқ бўлади. 
ИСО 9004-87 (Общее руководство качеством и стандарты по 
обеспечению качества) халқаро стандартида кўрсатилиши бўйича 
корхона сифат тизимларини ишлаб чиқишда қўлланиши мумкин 
бўлган элементлар қуйидагилардан иборат: 
- далиллар (исботлар); 
- корхона сифат тизимида ишлатиладиган асосий тушунчалар; 
- сифат бўйича раҳбариятнинг масъуллиги ёки масъулиятлар; 
- сифат тизимининг йўналишлари (тамойиллари); 
- иқтисод ва сифатни таъминлаш ҳаражатлари бўйича фикр ва 
мулоҳазалар; 
- маркетинг доирасидаги сифат; 
- техник шартларни лойиҳалаш ва уларни ишлаб чиқишдаги 
сифат; 
- моддий техник-таъминот сифати; 
- ишлаб чиқариш жараёнидаги сифат; 
- ишлаб чиқаришни бошқариш; 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


237 
- маҳсулот назорати ёки текшируви; 
- назорат - ўлчаш техник воситалари ва синаш жиҳозларини 
таъминлаш бўйича ишлар; 
- номувофиқлик; 
- номувофиқликларни бартараф этиш учун чора-тадбирлар; 
- маҳсулотни ортиш ва тушириш ишлари ҳамда ишлаб 
чиқаришдан сўнгги операциялар; 
- ҳужжатлар ва сифат тўғрисидаги маълумотларни рўйхатга 
олиш; 
- ходимлар (ишчи, мутахассис, раҳбар); 
- маҳсулот хавфсизлиги ва юридик масъулият; 
- статистик услубларни қўллаш. 
Сифат тизимининг «Далиллар (исботлар)» моддасида 
корхона сифат тизимини ишлаб чиқишда фойдаланиладиган 
қуйидаги меъёрий ҳужжатлар манбалари кўрсатилган: 
- ИСО 8402. Сифат. Луғат; 
- ИСО 9000. Сифатга умумий раҳбарлик қилиш ва сифатни 
таъминлаш бўйича стандартлар. Танлаш ва қўллаш бўйича 
раҳбарий кўрсатмалар; 
- ИСО 9001. Сифат тизимлари. Лойиҳалаш ва тузиш, ишлаб 
чиқариш, монтаж қилиш ва хизмат кўрсатишда сифатни таминлаш 
учун андоза (модель); 
- ИСО 9002. Сифат тизимлари. Ишлаб чиқариш ва монтаж 
қилишда сифатни таъминлаш учун андоза (модель); 
- ИСО 9003 Сифат тизимлари. Охирги назорат ва синашда 
сифатни таъминлаш учун андоза (модель); 
Сифат тизимининг «Корхона сифат тизимини ишлаб чиқишда 
қўлланиладиган 
тушунчалар» 
моддасидаги 
тизимда 
қўлланиладиган атама ва тушунчаларнинг таърифи берилган. 
Булар қуйидагилардан иборат: 
- ташкилот - филиал ёки мустақил бўлган жамоа ёки шахсий 
компания, корпорация, фирма ёки корхона; 
- компания (корхона) - маҳсулот ёки хизматни етказиб 
берувчи (таъминловчи) биринчи томон; 
- жамият талаблари - қонунлар, қонун ҳужжатлари, қонунлар 
тўплами, жамият талаблари ва қоидалари, атроф-муҳитни 
муҳофаза қилиш, инсон соғлигини сақлаш, хавфсизлик омиллари, 
энергия ва материалларни тежаш мезонлари; 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


238 
- истеъмолчи - охирги истеъмол қилувчи, фойдаланувчи, 
буюртмачи, мижоз, олувчи ёки иккинчи томон. 
Ушбу стандартнинг «Сифат бўйича раҳбарият масъулияти» 
моддасида корхона (компания) раҳбариятининг сифат соҳасидаги 
корхона сиёсати ва унинг мақсадини шакллантиришдаги 
масъулиятлари ҳамда сифат тизимининг ишлаш шартлари 
кўрсатилган. «Сифат тизимлари йўналишлари (тамойилари)» 
моддасида эса, сифат тизимига асос қилиб олинган йўналишлар, 
маҳсулотнинг ҳаёт даври босқичлари, сифат тизимининг тузилиши, 
тизим ҳужжатлари, сифат тизимини назорат қилиш, сифат бўйича 
умумий раҳбарлик, таҳлил қилиш ва баҳолаш меъзонлари кўриб 
чиқилган.
Сифат тизимининг «Иқтисод ва сифатни таъминлаш 
ҳаражатлари бўйича мулоҳазалар» моддасида керакли тизим 
элементларини танлаш, сифат билан боғлиқ бўлган ва боғлиқ 
бўлмаган ҳаражатларга умумий тушунчалар ва уларни таъминлаш 
бўйича умумий кўрсатмалар тартиби кўрсатилган. «Маркетинг 
доирасида сифат» моддасида эса маҳсулот сифатини белгиловчи 
истеъмолчилар ва бозор талаблари ҳамда истеъмолчилар 
томонидан маҳсулот сифати тўғрисида маълумотлар олиш ва 
таҳлил қилиш тартиблари кўрсатиб берилган. 
«Номувофиқликларни бартараф этиш учун таъсир этиш 
тартиблари» моддасида камчилик ёки номувофиқликларни 
бартараф этиш учун масъул ходимлар тайёрлаш, уларнипг 
муҳимлигини баҳолаш, умуман номувофиқликлар муаммосини 
ўрганиш ва уларни олдини олиш чора-тадбирлари ҳамда 
технологик жараёнларни бошқариш бўйича ҳаракат турлари ва 
номувофиқ маҳсулотларга нисбатан ҳаракатларни амалга ошириш 
тартиблари кўрсатиб берилган. 
Сифат тизимининг «Ортиш ва тушириш ишлари ва ишлаб 
чиқаришдан сўнгги операциялар» моддасида ортиш-тушириш 
ишлари, омборга жойлаш, ажратиш, маркалаш, ўраб-боғлаш, 
қадоқлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш билан боғлиқ бўлган 
ишлар тўғрисида кўрсатмалар берилган. «Ҳужжатлар ва сифат 
тўғрисидаги маълумотларни рўйхатга олиш» моддасида бошқариш 
жараёнларида ишлатиладиган ва рўйхатдан ўтказиладиган 
ҳужжатлар рўйхати келтирилган. 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


239 
Ушбу тизимнинг «Ходимлар» моддасида ходимларни 
тайёрлаш, уларнинг малакасини баҳолаш ва рағбатлантириш 
тартиблари кўрсатиб берилган. 
«Маҳсулот хавфсизлиги ва юридик масъулият» моддасида 
маҳсулот хавфсизлигини таъминлаш бўйича юридик масъулиятлар 
ва «Статистик усулларни қўллаш» моддасида ушбу услубларни 
қўллаш соҳалари кўриб чиқилган ва бошқалар. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling