Таълим doc
Сифат тизимларининг сертификатлаштиришдан
Download 1.71 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ
4. Сифат тизимларининг сертификатлаштиришдан
ўтказиш Сифат тизимини сертификатлаштиришдан ўтказиш учун корхона (компания) сертификатлаштириш идорасига буюртманома ва унда қилинган илова юборилади. Иловада сифат бўйича қўлланма, сифат ҳақидаги ахборот, рекламалар ҳақидаги маълумотлар, мувофиқлик сертификати ва шунга ўхшаш ҳужжатлар бўлади. Сертификатлаштириш идорасининг илтимосига кўра, корхона сифат тизим ҳақида бошқа қўшимча маълумотлар ҳам тақдим этилиши мумкин. Сифат тизимини сертификатлаштириш қуйидаги икки асосий босқичдан иборат бўлади: - сифат тизимини дастлабки текшириш (ИСОга айнан ўхшашлик аудити); - сертификатлаштириш аудити ва мувофиқлик сертификатини бериш. Сифат тизимини дастлабки текшириш (баҳолаш) босқичи сертификатлаштириш бўйича ишларни кейинчалик ўтказилишини мақсадга мувофиқлигини аниқлаш ва сифат тизимининг аудит дастурини ишлаб чиқиши учун амалга оширилади. Аудитни ўтказиш учун эса текширув раҳбари (бош эсперт-аудитор) бошқарадиган комиссия ташкил этилади. Комиссия таркибига сифат тизимларини сертификатлаштиришдан ўтказиш ҳуқуқига эга бўлиш учун аттестацияланган эксперт-аудиторлар ҳам киради. Сифат тизимини дастлабки баҳоланиши (текшириш) сертификатлаштириш аудитни ўтказиш ҳақидаги баённома (қарор) ҳамда сўровчи (аризачи) ва сертификатлаштириш идораси ўртасида шартнома тузилиши билан якунланади. Аудит дастури аудит бошланишидан олдин сўровчи (аризачи) билан келишиб олинади. PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 240 Иккинчи босқич юқорида кўрсатиб ўтилган қонун ва қоидалар асосида амалга оширилади. Сифат тизимларини жорий этиш ва уларни сертификатлаштириш корхона (компания) ёки ташкилотга қуйидаги афзалликларни беради: - самарали бошқариш таъминланади; - маҳсулот сифатининг барқарорлигига раҳбариятда ишонч ҳосил бўлади; - истеъмолчилардан маҳсулотни қайтиб келиш шикоятлари камаяди; - корхона ходимларига қизиқарли, барқарор ва кўп ҳақ тўланадиган иш шаклланади; - корхона обруйи ва давлат буюртмасини олиш истиқболлари ошади; - корхонанинг рақобатбардошлигини ошиши ва эксперт потенциали ривожланади; - ишлаб чиқаришни кўпайтириш, сарф-ҳаражатларни камайтириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ҳисобига корхона даромадини жиддий ўсиши ва бошқалар. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling