30
маълумотларни
Патент
идорасининг
бюллетенида
эълон
қилинганидан ва муҳофаза ҳужжатлари
берилганидан кейингина
пайдо бўлади.
Селекция ютуқлари, ЭҲМ учун дастурлар,
маълумотлар
базалари ва интеграл микросхемалар топологиялари каби объектлар
саноат мулки объектлари бўлиб ҳисобланмайдилар. Улар
интеллектуал мулкнинг алоҳида турлари бўлиб ҳисобланадилар.
Селекция ютуқлари, ЭҲМ учун дастурлар,
маълумотлар базалари
ва интеграл микросхемалар топологияларига муҳофаза ҳужжатлари
шунингдек Патент идораси томонидан берилади.
Патент бу – патент эгасининг ихтиро,
саноат намунаси,
фойдали модел, селекция ютуқларига эгалик қилиш, улардан
фойдаланиш ва уларни тасарруф этишга бўлган мутлақ ҳуқуқини
тасдиқловчи ҳужжатдир.
Саноат мулки объектларини ҳуқуқий муҳофазаси ҳақида
гапирар эканмиз, бундай муҳофаза “Ихтирлар,
фойдали моделлар
ва саноат намуналари тўғрисида” қонунда батафсил келтирилган.
Саноат мулки объектлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари.
Саноат мулки объектлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу
Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида
Ўзбекистон
Республикасининг
саноат
мулки
объектлари
тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача
қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари
қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: