Таълим doc
Download 1.71 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ
1. Стандартлаштириш ва
сертификатлаштиришнинг мазмуни, моҳияти Мамлакатимизнинг бозор иқтисодиёти муносабатлари шароитидаги асосий вазифаларидан бири, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини яхшилаш, унинг ички ва ташқи бозорда рақобатбардошлигини ошириш ҳамда аҳолининг халқ истеъмол товарларига бўлган талабларини тўлароқ қондириш ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ушбу муаммони ҳал этишда стандартлаштириш муҳим роль ўйнайди. Чунки, маҳсулот сифатини, асосан уларни стандартлаштириш орқали таъминланади. Маҳсулот сифатини таъминлашга эса, унинг сифат кўрсаткичларини меъёрлаштириш орқали эришилади. Ҳозирги вақтда иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда сифат ички ва ташқи бозорга чиқариладиган PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 118 маҳсулот ҳажмини кўпайтириш гарови ва фойда олишнинг асосий манбаи ҳисобланади. Маълумки, мамлакатда сифатли маҳсулот қанча кўп ишлаб чиқарилса, шунча сифатсиз маҳсулотлар миқдорининг камайишига, унинг ҳисобига хом ашё ва яримфабрикатларнинг тежалишига, стандарт ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг талабларига риоя қилиш ҳисобига тайёр маҳсулот реализациясининг ошишига олиб келади. Ҳозирги кунда Республикамиз биргина Мустақил Давлатлар Ҳамдустлиги (МДҲ) давлатлари билангина эмас, балки дунёнинг кўпгина ривожланган мамлакатлари билан ҳам савдо-сотиқ муносабатларини амалга ошириб келмокда. Ҳеч кимга сир эмас, бошқа мамлакатлар билан иқтисодий алоқаларнинг ривожланишида ташқи бозорга чиқариш учун мўлжалланган маҳсулот сифати ҳал қилувчи омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам сифатли маҳсулот давлатлараро савдо-сотиқ соҳасидаги техник тўсиқларни бартараф этишда гаров сифатида хизмат қилиши мумкин. Демак, ички ва ташқи бозор учун мўлжалланган маҳсулотлар сифатини яхшилаш ўта муҳим заруратлардан бири бўлиб ҳисобланар экан, чунки маҳсулот сифати иқтисодий ислоҳотларни янада чукурлаштириш ва давлат сиёсатини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Миллий маҳсулотни ички ва ташқи бозордаги рақобатбардошлигини таъминлаш учун унинг фақат сифатинигина яхшилаб қолмасдан, балки корхоналар (фермер хўжаликлари, фирмалар ва бошқалар) ва жисмоний шахслар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ҳам ишлаб чиқарувчилар, сотувчилар, хизмат кўрсатувчилар ва истеъмолчилар соғлиги, уларнинг мол-мулки ҳамда атроф-муҳитга зарарсизлигини таъминлашни талаб этади. Маълумки, маҳсулот сифати унинг асосий кўрсаткичлари орқали ҳарактерланади. Шунинг учун ҳам маҳсулот сифатига қўйиладиган талаблар ва меъёрий ҳужжатларга киритиладиган сифат кўрсаткичлари илғор фан ва техника, технология ва халқаро тажрибаларнинг талабларига жавоб берадиган бўлиши керак. Ундан ташқари, маҳсулотнинг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари ишлаб чиқарувчилар, назорат қилиш, соғлиқни сақлаш на табиатни муҳофаза қилиш органлари билан келишилган бўлиши керак. PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 119 Ҳеч кимга сир эмас, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот қанча сифатли бўлса, у шунча жаҳон бозорида ўз ўрнини топади ва мамлакат иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳам ташқи бозорга чиқариладиган маҳсулотнинг ҳажми мамлакатда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатига боғлиқ бўлади. Шундай экан, маҳсулот сифатини таъминлашда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш муҳим аҳамиятга эга бўлади. 2та Стандартлаштириш мамлакат халқ хўжалигини ривожлантириш режасининг таркибий қисми ҳисобланади. Янги маҳсулот ишлаб чиқариш, илғор технологиялар, воситалар ва назорат усулларини яратиш, маҳсулотни ташиш ва сақлаш, стандартлар ва бошқа меъёрий техник ҳужжатлар (МТҲ) яратиш ҳамда уларга қатъий риоя қилиш шароитидагина мумкин. Ҳозирги кунда инсон фаолиятини стандартлаштиришсиз тасаввур этиш қийин, чунки инсон ўзининг фаолият доирасида доимо стандарлаштириш билан узвий боғланган. Стандартлаштиришнинг маҳсулот сифатини таъминлашдаги аҳамияти биргина сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини мувофиқлаштирибгина қолмасдан, балки тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун сарфланадиган хом ашё ва қўшимча материаллар миқдорини, хом ашё ва маҳсулотларни сақлаш ҳарорати, нисбий намлиги, муддати ҳамда технологик жараёнларнинг парамертларини миқдорий жиҳатдан меъёрлаштиришдан ҳам иборат. Ундан ташқари ишлаб чиқаришдаги технологик жараёнларни ўтказиш, асбоб-ускунлардан фойдаланиш усуллари ва хом ашё ҳамда тайёр маҳсулотларнинг айрим сифат кўрсаткичларига ёзма талаблар қўяди. Стандартлаштириш назарий, амалий, табиий ва аниқ фанлар (математика, физика, кимё) асосида ривож топади ва бошқа фанларнинг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Стандартлаштириш бозор иқтисодиёти шароитида ҳам ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш вазифасини бажаради, чунки унинг қатьий техник ва технологик талаблари, яъни маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни барча турдаги маҳсулотларнинг энг яхши намуналарини тайёрлашга ундайди. Шунинг билан биргаликда стандартларга риоя қилиш буюм ҳаётий даврининг барча босқичларидаги ўтишини енгиллаштиради. Бу ҳол эса ўз навбатида, бутун ишлаб чиқариш маромини таъминлайди ва PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 120 натижада ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини яхшилашга олиб келади. Техниканинг ривожи машина ва асбоб-ускуналарнинг ўзаро боғланган тизимларини, хом ашё ва материалларнинг кенг доирадаги номенклатурасини қўллаган ҳолда, уларнинг ишлатиш режалари талабчанлигини янада кучайтириши билан чамбарчас боғлиқ. Бу ерда, албатта бирламчи хом ашё ва материаллар ҳамда бутловчи буюмлар сифатига бўлган талаблар янада кучаяди: илмий изланишлар, лойиҳалаштириш, яратиш ва буюмни ишлатиш даврининг барча босқичларида маҳсулот сифати ва техник даражасини бошқариш тизимида энг муҳим звено сифатида стандартлаштиришнинг роли ортади. Энди бир оз бўлсада стандартлаштиришнинг ривожланиш тарихига эътибор қаратамиз. Стандартлаштириш элементлари - бу термин ҳали маълум бўлмаган пайтдан пайдо бўла бошлаган. Масалан, бизнинг эрамиздан олдин 111-минг йилликда Египет пирамидаси - Хеопс қатъий равишда маълум ўлчамларда ишлов берилаёган тошдан ясалган. Ёки бўлмаса, аниқ ўлчамдаги 410x200x130 ммли ғишт ишлатиш билан Египетда фараонлар қурилган; қадимги Римда сув ғилдираги ва катапульт (ҳарбий тош отиш машинаси) қуришда пропорционал сонлар усули қўлланилган; Римда шаҳар сув қувурини қуришда маълум диаметрдаги қувурлардан фойдаланилган; Египет аскарлари бир хил «стандарт» ёй ва ўқлар билан таъминланган; IX-X асрларда Тожикистон ва Ўзбекистонда қурилиш учун бир намунадаги ғиштлардан фойдаланилгап; Амир Темур лашкарлари ишлатган найза ва камонлари, Иван Грозний қўшинлари отган тўп стандарт ўлчамда бўлган. Шундай қилиб, аста-секинлик билан стандартлаштириш тарихи ривожлана борган. Стандартлаштириш машиналар ишлаб чиқаришни такомиллаштиришда йирик партиядаги буюмлар ишлаб чиқаришга ундовчи радикал восита сифатида пайдо бўлди. Масалан, 1841 йилдан Англияда Джон Витворт томонидан яратилган Цинт резьбаларининг ягона тизими қўлланила бошланган. Россияликлар биринчи бор стандартлаштириш XVI-асрнинг ўрталаридан бошлаб пушкалар учун снарядлар тайёрлашда қўлланилган. Кейинчалик XIX асрдан бошлаб темир йўл қурилишида стандартлаштириш янада ривожланди. Натижада темир йўл ғилдиракларининг PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 121 кенглиги ва диаметри, вагонлар ранги, бирлаштирувчи воситалар ва бошқа элементлар стандартлаштирилди. Собиқ иттифоқда стандартлаштиришга 18-19 йилдан бошлаб мустаҳкам асос солинди. Маҳсулот сифатини таъминлашда стандартлаштириш билан бир қаторда метрологиянинг ҳам аҳамияти катта. Чунки, у хом ашё ва материаллар ва тайёр маҳсулот сифат кўрсаткичлари, уларни сақлаш ва технологик жараёнлар парамертларининг ҳамда бошқа меъёрий кўрсаткичларини стандарт ва техник шартларда белгиланган талабларга мос келишини аниқлаб беради. Шундай экан, стандартлаштиришда маҳсулот сифатига маълум меъёрлар ва талаблар кўйилса, метрология уларнинг стандартлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талабига мослигини аниқлайди. Маҳсулот сифатини таъминлашдаги яна бир омиллардан бири Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling