Таълим doc
Download 1.71 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш давлат марказининг ташкил этилиши
сертификатциялаштириш ҳисобланади, чунки сертификатлашти-
риш маҳсулотнинг истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи соғлиги ҳамда атроф муҳит учун хавфсизлигини таъминлайдиган кўрсаткичларни стандарт ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келишини аниқлайди ва назорат қилади. Демак, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш ўзаро бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиб, уларнинг асосий вазифалари бир мақсадга, яъни ички ва ташқи бозор рақобатида қатнаша оладиган сифатли ва инсон ҳаёти ҳамда атроф-муҳит учун безарар маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлашдан иборат. 2. Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш давлат марказининг ташкил этилиши Собиқ иттифоқнинг парчаланишидан сўнг ўз мустақиллигига эришган республикамиз олдида давлатлараро иқтисодий ва илмий- техник ҳамкорликни ривожлантириш, миллий маҳсулот сифатини бозор иқтисодиёти талаблари даражасига етказиш, унинг инсон ҳаёти ва соғлиги ҳамда атроф-муҳит учун хавфсизлигини таъминлаш муаммолари пайдо бўлди. Бу муаммоларни ечиш учун мамлакатимизда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлат сиёсатини амалга оширадиган ва ушбу масалалар бўйича керакли ишларни ташкил қиладиган давлат идорасини ташкил қилиш ҳамда стандартлаштириш, метрология ва PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 122 сертификатлаштириш ва маҳсулот сифати устидан давлат назоратини олиб боришнинг ҳуқуқий асосларини яратиш вазифалари турар эди. Республикамиз олдида турган ушбу муаммоларни ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонида 1992 йилнинг 2 мартида «Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш бўйича ишларни ташкил қилиш тўғрисида»ги 93- сонли қарор қабул қилинди. Ушбу қарорда республикамизда бу йўналиш бўйича бажариладиган ишлар Мустақил ҳамдўстлик давлатлари (МДҲ) билан ўзаро хўжалик, савдо, илмий-техник ва бошқа муносабатларни сақлаш, дунё мамлакатлари билан савдо- иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик қилишда техник тўсиқларни йўқотиш мақсадида амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган. Собиқ СССР «Давлат стандарти»нинг республика ҳудудида жойлашган ташкилотлари ва корхоналарини бирлаштириш асосида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошида Ўзбек стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Ўзбекистон давлат маркази (Ўздавстандарт) ташкил этилди (ҳозирги кунда «Ўзстандарт» агентлиги деб аталади). Ўздавстандарт собиқ СССР «Давлат стандарти»нинг вориси деб эьлон қилинди. Шунинг билан бир қаторда у собиқ СССР давлат стандарти малака ошириш институтининг республикадаги филиали Ўзбекистон стандартлаштириш ва маҳсулот сифатини бошқариш соҳаларидаги тадқиқот ва мутахассислар тайёрлаш институтига (ЎзТМТИ) айлантирилди. Ҳозирги кунда ЎзТМТИ Ўздавстандартнинг илмий базаси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш бўйича ишларни ташкил қилиш тўғрисидаги 93-сонли қарорига асосан Ўздавстандарт таркибига қуйидаги корхона ва ташкилотлар киритилган: - ЎзТМТИ; - Ўзбекистон «Эталон» ишлаб чиқариш бирлашмаси; - Тошкент «Стандартлар» 2-сон дўкони; - Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича ҳудудий марказларга (ҲСМСМ) айлантирилган Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар стандартлар ва ўлчаш техникалари устидан давлат назорати лабораториялари. Ҳозирги кунда ҲСМСМлар Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукус шаҳрида ва республика вилоятларининг PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 123 марказларида ҳамда Ўздавстандарт идораларини йирик ишлаб чиқариш марказларига якинлаштириш мақсадида Олмалиқ, Бекабод, Қўқон, Тошкент ва Чирчиқ шаҳарларида ташкил этилган. Бу ердан кўриниб турибдики, республикамизда йирик ишлаб чиқариш марказларининг кўпайиши ҲСМСМлар сонини янада ошишига сабаб бўлмоқда. Юқорида кўрсатиб ўтилган Ўздавстандарт таркибига кирадиган барча ташкилотлар Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида», «Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида», «Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида», «Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавсизлиги тўғрисида», «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 93-сонли қарори билан 1992 йилнинг 2 мартида тасдиқланган «Ўзбек стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш маркази тўғрисида Низом»га ва Ўздавстандарт томонидан тасдиқланган корхона ва ташкилотлар низомларига асосан фаолият кўрсатади. Шунинг билан биргаликда Ўздавстандарт ташкилотларига вазирликлар, муассасалар, шу жумладан ўқув юртлари, корхоналар ва уларнинг бирлашмаларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш вазифаси ҳам юклатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатиб ўтилган қарорига асосан корхона стандартларини ишлаб чиқишга ҳуқуқ берадигаи меъёрий ҳужжатларда қўллаш учун мажбурий ва тавсия этиладиган асосий талаблар, стандартлаштириш органлари ва хизматларининг вазифалари белгиланган ҳамда Ўзбекистон давлат стандартлаштириш тизимининг асосий тамойиллари тасдиқланган. Республикамиз мустакилликка зришгандан сўнг мамлакатда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш ишларнни ҳуқуқий таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республиканинг «Стандартлаштириш тўғрисида» (28.12.1993 й.)», «Метрология тўғрисида» (28.12.1993 й.), «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида» (28.12.1993 й.) ва «Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги (30.08.1997 й.) қонунлари қабул қилинди. Республикамизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ҳозирги замон талаблари даражасига етказиш бўйича қатнашадиган ташкилий ишларни ўз вақтида бажарилиши, мамлакатимизда PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 124 Ўзбекистон Давлат стандартлаштириш миллий тизими (ЎзДСТ), Ўзбекистон ўлчашлар бирлигини таъминлаш тизими ва Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш миллий тизимини шаклланишига имкон яратиб берди. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling