Таълим doc
Download 1.71 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ
Стандарт инглиз сўзидан (standart) олинган бўлиб, меъёр,
намуна, эталон деган маънони билдиради. Стандарт - бу кўпчилик манфаатдор томонлар келишуви (консенсус) асосида ишлаб чиқарилган, маълум соҳаларда энг мақбул даражали тартиблаштиришга йўналтирилган ҳамда фаолиятнинг ҳар хил ва турларига ёки натижаларига тегишли бўлган умумий қонун- қоидалар, тавсифлар, талаблар ва усуллар белгиланган ҳамда тан олинган идора томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжат. Стандартлар фан, техника ҳамда илғор тажрибаларнинг умумлаштирилган натижаларига асосланади ва жамият учун юқори даражадаги фойдага эришишга қаратилган. Стандартлар даражасига кўра халқаро, минтақавий ва миллий бўлади. Халқаро стандарт - бу стандартлаштириш бўйича шуғулланадиган халқаро ташкилот томонидан қабул қилинган ва истеъмолчиларнинг кенг доираси учун яроқли бўлган стандарт. PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 130 Минтақавий стандарт - бу стандартлаштириш бўйича шуғулланадиган минтақавий ташкилот томонидан қабул қилинган ва истеъмолчиларнинг кенг доираси учун яроқли бўлган стандарт. Миллий стандарт – бу стандартлаштириш бўйича шуғулланадиган миллий идора томонидан қабул қилинган ва исеъмолчиларнинг кенг доирасига яроқли бўлган стандарт. Стандартлар уйғунлаштирилган, бирхиллаштирилган ва айнан ўхшаш стандартларга бўлинади. Уйғунлаштирилган стандарт деб, маҳсулот, жараён ва хизматларнинг ўзаро алмашинувчанлиги ва тақдим этилган ахборот ёки синов натижаларини ўзаро тан олишни таъминлайдиган стандартлаштириш бўйича шуғулланадиган турли идоралар билан биргаликда қабул қилинган ва бир хил объектларга тегишли бўлган стандартларга айтилади. Мазмунан ўхшаш, аммо тақдим этилиш шакли томонидан бошқача уйғунлаштирилган стандартлар бирхиллаштирилган стандартлар деб аталади. Ҳам мазмунан, ҳам шаклан уйғунлаштирилган стандартлар айнан ўхшаш стандартлар дейилади. Стандартлар мажмуи - бу ўзаро боғланган стандартлаштириш объектларига келишилган талабларни белгиловчи ва маълум илмий-техник ёки ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг ечимини меъёрий ҳужжатлар билан таъминлаш учун умумий мақсад билан бирлашган ўзаро боғланган стандартлар тўплами. Стандартлаштиришнинг мақсади кўп қиррали бўлиб, уларга қуйидаги атамалар киради: маҳсулот, жараён ва хизматларнинг бирхиллиги, мослашувчанлиги, алмашувчанлиги, одам организми ва атроф-муҳит учун хавфсизлиги, маҳсулотни ҳимоя қилиш ва бошқалар. Бирхиллаштириш - (унификациялаштириш) деганда, муайян эҳтиёжни қондириш учун зарур бўлган энг мақбул ўлчамлар сони ёки маҳсулот, жараён ва хизмат турларини танлаш тушунилади. Мослашувчанлик - бу маҳсулотлар, жараёнлар ёки хизматларнинг ўзаро номақбул таъсир кўрсатмайдиган ҳолда биргаликда, топшириқдаги шароитларда белгиланган талабларни бажариш учун фойдаланишга яроқлилигидир. Ўзаро алмашувчанлик деб, бир хил талабларни бажариш мақсадида бир хил буюм жараён ва хизматдан фойдаланиш ўрнига бошқа бир хил буюм, жараён ва хизматнинг яроқлилига айтилади. PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 131 Маҳсулотларни ҳимоя қилиш деганда, маҳсулотдан фойдаланиш, транспортда ташиш ёки сақлаш пайтида уни иқлим ва бошқа ноқулай шароитлар таъсиридан сақлаш тушунилади. Хавфсизлик - бу зарар етказиш мумкин бўлган ножўя хавф- хатарнинг йўқлигидир. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш деб, атроф-муҳит, маҳсулотлар, жараёнлар ва хизматларни салбий таъсирлардан ҳимоя қилишга айтилади. Амалдаги стандартларнинг талабларига риоя қилиш ва улар асосида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар, жараён ва хизматлар устидан олиб бориладиган назорат давлат назорати дейилади. Давлат назорати – бу корхоналар, мансабдор шахслар ва фуқароларни стандартларнинг мажбурий талаблари ҳамда маҳсулотлар, жараёнлар ва хизмат сифати, шунингдек сертификатлаштирилган маҳсулотга нисбатан шартларга риоя этишни назорат қилиш бўйича ваколатга эга бўлган давлат идорасининг фаолиятидир. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling