Таълим doc


-маъруза  Ўзбекистон давлат стандартларини ишлаб чиқиш


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

11-маъруза 
Ўзбекистон давлат стандартларини ишлаб чиқиш, 
жорий этиш тартиби
Дарс мақсади: Ўзбекистон давлат стандартларини ишлаб 
чиқиш, жорий этиш тартиби ҳақида маълумотлар бериш. 
 
Асосий саволлар: 
1. Стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатлар 
2. Стандартлаштириш объектлари 
3. Давлат стандартларини ишлаб чиқиш тартиблари ва 
бошқалар 
4. Стандартларни расмийлаштириш 
Таянч иборалар: давлатлараро стандартлар; давлат стандарти
тармоқ, стандарти; техник шартлар; корхона стандарти; миллий 
стандарт шаклида қабул қилинган халқаро стандартлар шартли 
белгилари; давлат миқёсида, тармоқ, ва корхона миқёсида меъёрий 
ҳужжат; ГОСТ 1.О.- 92; O'zДSt 1.0: 1998; МДХ, мамлакатлари; 
меъёрлар қоидалар; талаблар хўжалик объектлари; ягона техник 
тил; техник восита ва xyжжатлар; гигиена, эргономика, эстетика
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


135 
тармоқ, ва корхона стандартлаштириш объекти; асос бўлувчи, 
маҳсулотга қўйиладиган, жараёнларга қўйиладиган ва назорат 
услублари стандарти; тамғалаш, номенклатура ва белгилар 
стандарти; РҲ Ўз 51-040-95; ГОСТ 1.2-97; O'z DSt 1.7:1998; РСТ Ўз 
1.1-92; РСТ Ўз 1.5-93; РСТ Ўз 1.3-92; РСТ Ўз 1.2-92; O'z DSt 
1.4:1998; меъёрий ҳужжатлар элементлари; стандарт лойиҳасига 
тушунтириш хати; фикр-мулоҳазалар; техник, топшириқ; илмий-
техник кенгаш; буюртмачи; баённома. 
1. Стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатлар 
Ўзбекистон 
Республикаси 
ҳудудида 
Ўзбекистон 
Республикасининг О’zDst 1.0: 1998 (Ўзбекистон стандартлаштириш 
давлат 
тизими. 
Асосий 
қоидалар 
стандартига 
асосан 
стандартлаштириш 
бўйича 
қўйидаги 
меъёрий 
хужжатлар 
қўлланилади: 
- давлатлараро стандартлар - ГОСТ; 
- Ўзбекистон давлат стандартлари – O’z DSt;
- тармоқ, стандартлари - TS; 
- техник шартлар - TSh; 
- корхона стандартлари - KS. 
Стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатлар гуруҳига 
стандартлаштириш бўйича раҳбарий ҳужжатлар (PҲ), турли 
хилдаги меъёрлар ва қоидалар, йўриқномалар, техник-иқтисодий ва 
ижтимоий маълумотлар таснифлагичи киради. 
Стандартлаштириш бўйича ҳар бир тоифали меъёрий 
ҳужжатнинг ўзига хос обьекти (талаблар, қоидалар, тавсифлар) ва 
қўлланиш доираси бўлади. Давлат стандартларига қуйидаги қоида, 
талаб ва тавсифлap киради: 
-
маҳсулот (хизмат) нинг асосий истеъмол тавсифлари ва 
унинг инсон ҳаёт соғлиги, мол-мулки, атроф-муҳит учун ва 
техник хавфсизлигини белгилайдиган талаблар;
- маҳсулотнинг техник на маълумотлар томонидан бир-бирига
мос келиши ҳамда ўзаро алмашуви бўйича талаблар:
- назорат услублари, ўраб-боғлаш (упаковка), маркалаш, 
ташиш, сақлаш, ишлатиш, таъмирлаш ва утилизация қилишга 
қўйиладиган талаблар; 
- маҳсулотни тадқиқ қилиш (лойиҳалаш), ишлаб чиқариш ва 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


136 
уни истеъмол қилиш, жараёнларни бажариш ва хизмат кўрсатиш, 
техника ва маълумотлар бирлигини таъминлаш бўйича қоидалар 
ва 
меьёрлар, 
шу 
жумладан. 
техник 
ҳужжатларни 
расмийлаштириш, қўйиш (допуск) ва ўтказиш (посадка), сифатни 
таъминлашнинг умумий қоидалари, ресурсларни сақлаш ва 
улардан окилона фойдаланиш, атама ва тушунчалар, шартли 
белгилар, метрологик ва бошқа ташкилий-услубий ҳамда 
умумтехник қоида ва меъёрлар. 
Давлат стандартлари, миллий стандарт сифатида қабул 
қилинган халқаро, минтақавий ва давлатлараро стандартлар 
Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида ва корхоналарида 
қўлланилади.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling