Таълим doc


 Стандартлаштириш объектлари


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

2. Стандартлаштириш объектлари 
Стандартлаштириш объектлари дейилганда, фан ва техника, 
саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт, маданият, соғлиқни 
сақлаш, халқаро савдо ва бошқа соҳаларда кўп марталаб 
ишлатиладиган аниқ маҳсулот, меъёр, қоида, талаб, услублар
атамалар на бошқалар тушунилади.
Стандартлаштириш бўйича ҳар бир меъёрий ҳужжат ўзига 
тегишли обьектга эга. Масалан, халқаро стандартларнинг 
стандартлаштириш объектлари ГОСТ 1.0-92 (Правила проведения 
работ по межгосударственной стандартизации. Общие
положения) 
ва Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш объектлари 
O'zDSt 1.0:1998 (Ўзбекистон стандартлаштириш давлат тизими. 
Асосий қоидалар)да кўрсатилган.
Мустақил 
давлатлар 
ҳамдўстлиги 
давлатлараро 
стандартларининг объектига барча ҳамдўстлик мамлакатларда 
истеъмол учун ишлаб чиқарилган маҳсулот (хизмат)лар ва 
жараёнлар киради.
О’zDSt 
1.0:1998 
га 
асосан 
Ўзбекистон 
давлат 
стандартларининг объекти бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 
- ташкилий-услубий ва умумтехник меъёрлар ва талаблар; 
- маҳсулотга қўйиладиган талаблар, умумтехник меъёрлар ва 
қоидалар;
- тармоқлараро қўлланишга мўлжалланган маҳсулот; 
- давлат аҳамиятига эга бўлган хўжалик объектларининг 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


140 
элементлари, шу жумладан, банк тизимлари, фойдаланиладиган 
табиат ресурслари, мудофаа транспорт, алоқа, энергосистема ва 
шунга ўхшашларга қўйиладиган талаблар; 

давлат 
ижтимоий-иқтисодий 
ва 
илмий-техник 
дастурларининг объектлари. 
Ташкилий-услубий ва умумтехник меъёрлар ва талабларнинг 
асосий қисми қуйидагилардан иборат: 
- стандартлаштириш бўйича ишларни ташкил қилиш ва 
ўтказиш тартиблари; 
- маърифат (билим) ва фаолиятнинг турли соҳаларидаги 
терминологик тизимлар; 
- маҳсулот ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқаришда ҳамда 
қўллашда ишлатиладиган ягона тил, бир-бирига мос келадиган 
дастурлаш, маълумотлар технологиисининг техник воситалари ва 
техник ҳужжатлар; 
- техник-иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни таснифлаш 
ва кодлаш; 
- техника хавфсизлиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, 
меҳнат гигиенаси, эргономика ва техник эстетик талаблар; 
- типик 
ўлчамлар қаторлари ва умуммашинасозликда 
қўлланиладиган буюмларнинг ўзига хос конструкциялари (шарик-
подшипниклар, биркитиш больтлари, асбоб-ускуналар, деталлар ва 
бошқалар); 
- маҳсулот сифати ва уни назорат қилишни таъминлаш 
тизимлари ва услублари; 
- ўлчаш бирлигини таъминлайдиган ва метрология таъминоти 
билан боғлиқ меъёрлар, қоидалар, талаблар ва ташкилий ишлар 
тартиби; 
- хом ашё ва материаларнинг константалари ҳамда асослари 
тўғрисидаги ахборотнома маълумотлари. 
Тармоқ, стандартлари давлатлараро ва Ўзбекистон давлат 
стандартларига кирмайдиган маҳсулот (хизмат)лар ва жараёнлар 
учун ишлаб чиқилади. Шунинг учун ҳам тармоқ стандарлаштириш 
объектларига давлатлараро ва Ўзбекистон давлат станадартлари 
объектлари бўлмаган ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, бошқариш 
ва сифатни таъминлаш соҳаларидаги меъёрлар, қоидалар ҳамда 
маҳсулотлар киради. 
Корхона стандартлаштириш объектларига қўйидагилар 
киради; 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


141 
- бошқа истеъмолчиларга сотиладиган маҳсулот; 

ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, уни ва маҳсулот 
сифатини бошқариш қоидалари ва меъёрлар; 
- фақат ушбу корхонада яратиладиган, кўлланиладиган ва 
ишлаб чиқариладиган буюмларнинг таркибий қисми бўлган 
деталлар ва қисмлар; 
- технологик асбоб-ускуналар ва инструментлар, технологик 
меъёрлар, талаблар ва типик-технологик жараёнлар; 
- корхонанинг истеъмолчиларга кўрсатадиган хизматлари. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling