Таълим doc
Стандартларни расмийлаштириш
Download 1.71 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ
4. Стандартларни расмийлаштириш
Стандарт лойиҳаси техник қўмита иш режаси, тасдиқланган стандартлаштириш жадвали, янги маҳсулот турларини яратиш режаси, манфаатдор ташкилотлар таклифи ва бошқа ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ташаббусига асосан ишлаб чиқилади. Агар стандарт лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида муомаладаги ўзаро боғлиқ бўлган меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш лозим топилса, у ҳолда етакчи ишлаб чиқувчи ташкилот томонидан меъёрий ҳужжатларни кўриб чиқиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш бўйича асосланган таклифлар тайёрланади ва улар асосий тадбирлар режасига киритилади. Стандарт лойиҳасини ишлаб чиқишда унинг тоифаси, тури ва бўлиши зарур бўлган элементлари эътиборга олинади ва улар қўйидагиларни ўз ичига олади: - титул варағи; - сўз боши; - кириш қисми; - мундарижа; - стандартнинг номи; - қўлланиш доираси; - меъёрий ҳаволалар; - умумий қоидалар; - белгиланиш ва кисқартиришлар; - талаблар (меъёрлар); - иловалар ва биографик маълумотлар. Стандарт лойиҳасини ишлаб чиқиш билан бир вақтда стандарт лойиҳасига тушунтириш хати ҳам тузилади ва мақулланса стандартни жорий қилиш бўйича асосий ташкилий-техник тадбирлар режасининг лойиҳаси ишлаб чиқилади. Тушунтириш хатида стандарт тоифаси ва тўлиқ номи, стандарт лойиҳаси таҳрирининг тартиб рақами ва стандартни ишлаб чиқиш босқичлари тўғрисида маълумотлар берилади. Тушунтириш хатида кўрсатилиши бўйича стандарт лойиҳасининг PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 144 бўлимлари қўйидагилардан иборат бўлади: - стандартни ишлаб чиқиш учун асос; - стандартни ишлаб чиқиш мақсади ва вазифалари; - стандартлаштириш объектининг тавсифи; - стандартнинг илмий-техник даражаси; - стандартни жорий қилишдаги техник-иқтисодий самарадорлиги; - стандартни жорий қилиш, ҳаракатга киритиш ва назорат қилиш; - бошқа меъёрий ҳужжатлар билан ўзаро боғлиқлиги; - фикр-мулоҳазалар олиш учун юборилганлиги тўғрисида маълумот; - келишилганлиги тўғрисида маълумот; - ахборот манбалари; - қўшимча маълумотлар. Тушунтириш хати стандарт лойиҳасининг ҳар бир таҳририга тузилади. Агар ишлаб чиқарилаётган стандарт лойиҳаси стандартлаштириш режасига киритилмаган бўлса, у ҳолда юқори идоранинг ушбу стандартни ишлаб чиқиш учун асос қилиб олинган ҳужжати асос бўлади. Шунинг билан биргаликда стандарт лойиҳаси келишишни талаб этмаса, у ҳолда тушунтириш хатида стандартнинг келишилиши шарт эмаслиги кўрсатилади ва асослаб берилади. Стандарт лойиҳасига тушунтириш хатининг охирги варағида стандартни ишлаб чиқувчи етакчи ташкилот (корхона) раҳбарининг ўринбосари, стандарт лойиҳасини ишлаб чиқувчи раҳбар ва ҳамкорликда бажарувчи ташкилотлар раҳбарларининг имзолари бўлиши керак. Стандарт лойиҳасига тушунтириш хати ва асосий тадбирлар режаси лойиҳасини фикр-мулоҳазалар олиш учун юборишдан олдин керак бўлган илмий-техник кенгаш ёки етакчи ишлаб чиқувчи ташкилотнинг техник кенгашида буюртмачи-ташкилот (асосий истеъмолчи) вакилининг иштирокида кўриб чиқилади. Сўнгра стандарт лойиҳасига тушунтириш хатининг асосий тадбирлар режаси лойиҳалар билан биргаликла кўпайтирилиб, фикр-мулоҳазалар олиш учун қўйидаги манфаатдор ташкилотларга юборилади: - буюртмачи ташкилот (асосий истеъмолчи) ёки унинг PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 145 стандарт лойиҳасини келишиш бўйича таянч ташкилотларидан бири; - давлат назорат бўлими, касаба уюшмаси ташкилоти, транспорт, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси (агар стандарт лойиҳасида уларнинг ваколатига тегишли шартлар қўйилган бўлса); - биркитилган маҳсулот ёки фаолият соҳаси юзасидан стандартлаштириш бўйича таянч ташкилотлар (агар улар стандарт лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этмаган бўлса); - стандартларни жорий қиладиган ва жорий қилишни таъминлайдиган ташкилот ва корхоналар; - стандарт лойиҳасининг ишлаб чиқилиши билан боғлиқ бўлмаган равишда қайта кўриб чиқиш, ўзгартириш, бекор қилиш, лозим топилган тадбирда бир-бири билан боғлиқ бўлган амалдаги меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаган ташкилотлар. Стандарт лойиҳаси корхона ва ташкилотлар томонидан кўриб чиқилганидан сўнг, ўз фикр-мулоҳазаларини стандарт лойиҳасини ишлаб чиқувчи ташкилоти 15 кун ичида (қабул қилган кундан бошлаб) кечикмасдан юборадилар ва фикр-мулоҳазалар охирида корхона ҳамда ташкилотлар ўзларига керакли стандарт сонини кўрсатадилар. Корхона ва ташкилотлар томонидан юборилган стандарт лойиҳаси бўйича фикр-мулоҳазалар билан етакчи ташкилот танишиб чиққандан сўнг, уларга асосан фикр-мулоҳазалар мажмуини тузади. Белгиланган вақтдан сўнг юборилган фикр-мулоҳазалар етакчи ташкилотнинг ихтиёрига кўра кўриб чиқилади ва маъқул бўлса фикр-мулоҳазалар мажмуига қўшилади. Сўнгра фикр- мулоҳазалар мажмуига асосан стандарт лойиҳасининг сўнги таҳрири ишлаб чиқилади ва асосий тадбирлар режаси ҳамда тушунтириш хатига аниқликлар киритилади. Агар ишлаб чиқарувчи ташкилот билан бошқа манфаатдор ташкилотлар ўртасида стандарт лойиҳаси ёки асосий тадбирлар режаси лойиҳаси бўйича низолар пайдо бўлса, у ҳолда етакчи ишлаб чиқувчи ташкилот низоларни муҳокама қилиш мақсадида кенгаш чақиради ва манфаатдор ташкилотлар ҳамда истеъмолчиларнинг вакиллари иштирокида унинг мажлиси ўтказилади. Етакчи ташкилот кенгаш қатнашчиларига кенгаш бошлангунча 10 кун олдин оладиган муддатда фикр-мулоҳазалар PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 146 мажмуидан кўчирма ва кенгаш таклифномаларни юборади. Кенгаш қарори унинг барча қатнашчилари имзо чеккан баённома бўйича расмийлаштирилади. Баённома ёки унга илова қилинган алоҳида рўйхат кенгаш иштирокчиларининг исми, фамилияси, отасининг исми ва мансаби кўрсатилади. Кенгашда қабул қилинган қарор асосида стандарт лойиҳаси, тушунтириш хати ва асосий тадбирлар режасининг охирги таҳрири тузилади ва у биринчи таҳриридек истеъмолчилар ва манфаатдор ташкилотлар билан келишиб олинади. Етакчи ишлаб чиқувчи ташкилот стандарт лойиҳасининг охирги таҳририни бир вақтнинг ўзида келишиладиган барча ташкилотларга тушунтириш хати, acосий тадбирлар режаси лойиҳаси ва низоларни муҳокама қилиш юзасидан қабул қилинган кенгаш баённомасининг кўчирмаси билан бирга юборади. Агар стандарт лойиҳаси, асосий тадбирлар режаси ва тушунтириш хати бўйича яна янги фикр-мулоҳазалар пайдо бўлса, улар юқорида кўрсатилган ҳужжатларни олган кундан бошлаб 15 кун ичида юборилиши керак. Ушбу муддат ичида фикр-мулоҳазалар ва таклифлар келиб тушмаса, у ҳолда стандарт лойиҳаси келишилган ҳисобланади. Стандарт лойиҳаси бўйича ташкилотлар ўртасида давом этаётган низолар бўйича Ўздавстандарт, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзларига тааллуқли фаолият турлари бўйича охирги қарорни қабул қилишади. Келишилган стандарт ёки келишилганлик тўғрисидаги хат етакчи ишлаб чиқувчи ташкилотга юборилиши шарт. Стандарт лойиҳасини охирги таҳририни тасдиқлашга юборишдан олдин таянч ташкилот ёки стандартлаштириш бўйича техник қўмита ўзига биркитилган маҳсулотлар ёки фаолият соҳаси бўйича стандартли илмий-техник ва хуқуқий экспертизадан ўтказади. Ишлаб чиқувчи ташкилот томонидан стандарт лойиҳаси тасдиқлаш учун қуйидаги тўплам шаклида берилади: - илова хати; - стандарт лойиҳасининг охирги таҳририга тушунтириш хати; - асосий тадбирлар режасининг лойиҳаси; - стандарт лойиҳасининг 4 та нусхаси, улардан иккитаси PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 147 биринчи нусха бўлиши шарт; - стандарт лойиҳаси тўғрисида фикр-мулоҳазалар мажмуи; - стандарт лойиҳасининг келишилмаганлигини тасдиқловчи асл нусхаси; - қолган келишмовчиликлар ҳакидаги маълумотнома. Ўздавстандарт, Архитектура ва қурилиш, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмиталари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзларига тегишли стандарт лойиҳаси ва бошқа ҳужжатларни кўпи билан 15 кун ичида кўриб чиқилиши ва экспертизадан ўтказилишини таъминлайди, камчиликлари бўлса қайта ишлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Стандарт уни тасдиқлаган ташкилот қарори билан жорий этилади ва унинг муддати чекланмаган ёки чекланган тарзда тасдиқланади. Шy пайтнинг ўзида стандартни жорий қилиш санаси, унинг биринчи текширув муддати ва кейинги текширувлар муддатлари ҳам белгиланади. Амал қилиш муддати чекланган стандартни текширишдан ўтказиш муддати унинг амал қилиш муддатига 9 ой қолганда стандарт муддатини чўзиш ёки бекор қилиш бўйича ҳужжатни тасдиқлашга такдим этиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Қўлланиш муддати тугаши билан стандарт қонуний кучини йўқотади. Республика стандартини давлат рўйхатига олиш Ўздавстандарт («Ўзстандарт» агентлиги) томонидан амалга оширилади. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун стандарт 4 нусхада (2 нусха асли ва 2 нусха кўчирма) топширилади. Стандартни давлат рўйхатидан ўтказиш учун китоб шаклига келтирилиб, муқоваланиб топширилиши ва у 5 кун ичида рўйхатдан ўтказилиши керак. Стандартнинг қайси ташкилот тасдиқлаганлигидан қатъий назар, унга рақамли белгини Ўздавстандарт («Ўзстандарт» агентлиги) беради. Бериладиган белги қуйидагилардан иборат бўлади: - ҳужжатнинг кўрсаткичи – О’zDSt; - рўйхатнинг тартиб рақами; - тасдиқланган йилининг рақам сонлари. Масалан, O’zDSt 1.0:1998 "Ўзбекистон стандартлаш давлат тизими. Асосий қоидалар", ЎзРСТ 1.3-92 "Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартлаштириш тизими. Корхона PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 148 стандартларини ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш қоидалари" ва бошқалар. Стандартни рўйхатга олган идора унинг асл нусхаси ва иккинчи нусхасини стандартни ишлаб чиққан ташкилотга қайтаради, иккинчи нусхаси Ўздавстандарт («Ўзстандарт» агентлиги)да қолади. Стандарт Ўздавстандарт («Ўзстандарт» агентлиги) рўйхатидан ўтказилгандан сўнг 15 кун ичида унинг бир нусхаси 1 Республика илмий-техник кутубхонасига юборилади. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling