Таълим жараёнини лойиҳалаш қонуниятлари ва тамойиллари


Download 399.29 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana19.06.2023
Hajmi399.29 Kb.
#1622588
  1   2   3   4   5
Bog'liq
marge me - 2023-03-17T144235.294



Таълим жараёнини лойиҳалаш қонуниятлари ва тамойиллари

Жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларига тўла жавоб берувчи


ишлаб чиқариш соҳасида юзага келган рақобатга бардошли, кескин ўзгаришларга 
мослаша олувчи, шунингдек, меҳнат бозорида мутахассислар малакасига қўйилаётган 
талаблар даражасида самарали фаолият юритувчи шахсни шакллантириш долзарб 
муаммо ҳисобланади. Таълим соҳасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва 
эришилган қатор ижобий ўзгаришларга қарамасдан, таълим самарадорлигининг 
ривожланиш динамикасини янада жадаллаштириш, бунда яратилган шарт–шароитлар 
ва имкониятлардан самарали фойдаланиш, бўлажак мутахассисларни етказиб бериш 
бугунги кунда энг долзарб масала саналади.
Маълумки, янгиликлар келажак учун узоқ муддатли инвестиция бўлганлиги боис, 
бугун барча давлатлар таълим тизимига имкон қадар кўп янгиликлар киритишга 
интилмоқда. Маданиятшуносларнинг таъкидлашича, анъанавий жамиятда анъана 
новаторлик устидан хукмронлик қилади, замонавий жамиятда эса новаторлик базавий 
қадрият ҳисобланади. Новаторликка қизиқиш уйғотиш, янгилик яратишга интилувчан 
шахсни тарбиялаш учун таълимнинг ўзи янгиликларга бой бўлиши, унда ижодкорлик 
руҳи ва муҳити хукм суриши лозим. Ана шундай долзарбликдан келиб чиққан ҳолда 
таълим жараёнининг инновацион муҳитини лойиҳалаштиришни жадал ривожлантириш
муҳим аҳамиятлиликни касб этади. 
 
Лойиҳа – аниқ режа, мақсад асосида унинг натижаланишини 
кафолатлаган ҳолда педагогик фаолият мазмунини ишлаб чиқишга 
қаратилган ҳаракат маҳсули бўлиб, дастур, модел, технологик харита 
ва б. кўринишда намоён бўлади. Лойиҳанинг асосини илмий ёки ижодий 
характерга эга ғоя ташкил этади. 
 
Лойиҳалаш 
методи- 
педагогиканинг 
прагматик 
йўналишига 
асосланган ҳолда, таълим жараёнида ўқувчиларга бериладиган 
амалий топшириқларни лойиҳалаш ва уларни ўқувчиларнинг 
бажаришлари жараёнида билим ва кўникмаларни намоён қилишларини 
таъминловчи таълим шакли. 



Download 399.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling