Таълим жараёнини лойиҳалаш қонуниятлари ва тамойиллари
Download 399.29 Kb. Pdf ko'rish
|
marge me - 2023-03-17T144235.294
- Bu sahifa navigatsiya:
- “ғоя – мақсад – кутиладиган натижа – тахмин қилиш – башоратлаш – режалаштириш”
- Таълим жараёнини лойиҳалаш
- Таълим жараёнини лойиҳалаш қонуниятлари ва тамойиллари
Лойиҳалаш – бошланғич маълумотларга асосланиб, кутиладиган натижани тахмин қилиш, башоратлаш, режалаштириш орқали фаолият ёки жараён мазмунини ишлаб чиқишга қаратилган амалий ҳаракат Лойиҳалаш “ғоя – мақсад – кутиладиган натижа – тахмин қилиш – башоратлаш – режалаштириш” тизимига асосланади. Лойиҳалаш “ғоя – мақсад – кутиладиган натижа – тахмин қилиш – башоратлаш – режалаштириш” тизимига асосланади. Лойиҳалаш турли воситалар, яъни моддий буюм, қуроллар, м: компьютер технологияси, ватмон ёки оддий иш қоғози, чизғич, қалам, маркер, нусха кўчириш аппарати (принтер) ва б. ёрдамида амалга оширилади. Таълим жараёнини лойиҳалаш – алоҳида олинган таълим жараёнини самарали ташкил этиш учун барча омилларни инобатга олган ҳолда унинг лойиҳаси (схемаси)ни ишлаб чиқиш. Таълим жараёнини лойиҳалаш қонуниятлари ва тамойиллари: Педагогик амалиёт моҳиятини таҳлил этиш натижасида таълим жараёнини лойиҳалашнинг бир неча қонуниятлари ажратилади, чунончи: Лойиҳани яратиш учун педагог: 1) лойиҳани яратиш; 2) жараённи босқичма-босқич ёритиш; 3) мақсадни аниқ белгилаш; 4) мақсадга мос вазифаларни аниқлаш; 5) ўқув материали мазмунини шакллантириш; 6) савол ва топшириқлар тизимини ишлаб чиқиш; 7) жараён ёки тадбирнинг методик тузилишини асослаш; таълим жараёнини лойиҳалаш самарадорлиги барча таркибий қисмлар (технологик жараён, технологик жараённи бошқариш, восита, ахборот, ижтимоий-иқтисоий таъминот)нинг лойиҳада мақсадга мувофиқ ёритилиши билан таъминланади; таълимнинг технологик воситалари талабаларнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ ҳолда танланади; лойиҳалаш стратегиялари педагогнинг индивидуал услубига мувофиқ танланади; лойиҳалаш сифати тескари алоқа (педагог ва талаба ўртасидаги) кўлами, лойиҳалаш мазмуни ҳамда барча омиллар самарадорлигига боғлиқ. Узлуксиз таълим тизимининг барча турларида таълим жараёнини лойиҳалашда бир қатор тамойилларга таянилади. Айни ўринда дастлаб тамойил тушунчасининг моҳиятини англаб олиш зарур. Тамойил (латинча принcипиум-бошланғич асос)- муайян назария, фан, дунёқараш, ижтимоий-сиёсий тузилма ва ҳаказоларнинг асосий бошланғич ҳолати маъносини англатади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, дидактик тамойиллар ОЎЮда педагогик жараённи ташкил этиш тамойиллари билан ўқувчиларнинг билим олиш фаолиятини бошқариш бевосита ўзаро боғлиқликга эгадир. Лекин улар шу билан бирга ўз хусусиятларига ва тарихига эгадирлар, улар устида батафсилроқ тўхталишга тўғри келади. Таълим жараёнини лойиҳалаш тамойиллари: ❖ Марказлаштирилган тамойил; ❖ Рефлексив тамойил; ❖ Натижавийлик тамойил; ❖ Кўп омиллик тамойили; ❖ Ўқувчи шахсини таълим жараёнига мослаштириш тамойили; ❖ Таълим тамойиллари – энг умумий раҳбарий низом бўлиб, унда талабаларга таълимнинг мазмуни, уни ташкил этиш, технологияси, услубиятига нисбатан талаблар ифодаланади Шарқ педагогикасининг машҳур намоёндалари Ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Умар Ҳайём, Саъдий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий асарларида таълим ва тарбиянинг тажриба, кузатув, индукция ва дедукция, амалий- синов, алгоритмик кетма-кетликдаги савол-жавоб, таққослаш ва бошқа услубларини илмий ҳолда асослаб берилган, шу билан бирга билим олиш фаолиятини фаоллаштириш, билимларни амалда қўлланишини, тизимлилик ва кетма-кетлилик, мантиқий-лигини илмий жиҳатдан ёритиб беришган. Алломалар томонидан бирликнинг, хусусийликнинг ва умумийликнинг, ягоналикнинг, сабаб-хулосавий алоқалар, куч етадиганлик, материални соддадан мураккабга томон баён этилиши, кўрсатмалилик ва шу каби тамойиллар кенг фойдаланилган. Шарқ қомусий алломалари таълим ва тарбиянинг шакллари, услублари ва тамойилларини ишлаб чиқдилар, улар ҳозирги кунда ҳам ўз кучини йўқотган эмас. Уларнинг ишидаги қимматли томонларидан бири шуки, улар барча фанларни иккига ажратганлар - амалий ва назарий, улар орасидаги бевосита алоқани ёритиб берганлар. Масалан: Абу Али Ибн Сино таълимнинг қуйидаги тамойилларини аниқлаган: а ) болани бирданига китобга боғлаб қўйиш керак эмас; б) бола билан ўтказиладиган машқлар меъёрланган, кучи етадиган, жамоавий бўлиши, жисмоний машқлар билан биргаликда олиб борилиши, боланинг майллари ва қобилияти эътиборга олиниши лозим; в) таълим енгилдан оғирга томон йўналган бўлиши керак; г) кўрсатмалилик тамойилига таяниб иш кўриш мақсадга мувофиқдир. Бурхониддин Зарнужий таълимни ҳаёт билан боғлашни, онглиликни, ўтилганларни такрорлаш, кетма-кетликни ва тизимлиликни таклиф этади. Умар Ҳайём билимни чуқур, тушуниб ўзлаштирилиши, мустақил ўрганилишини, мустақил фикрий фаолият, ҳаётий воқеликларни ўрганишга доир амаллар, жараёнларни кўп марталаб такрорлашга асосий диққат-эътиборни қаратди. Алишер Навоий, боланинг ўзига хос хусусиятларига, билим орттиришга интилишининг ривожланганлигига, материалнинг кетма-кетликда тушунарли баён қилиниши, кишининг хар томонлама камолот топишига асосий эътиборни қаратади. Бир сўз билан айтганда, улар қуйидагиларга таянишга чақирганлар: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling