Таълим жараёнини лойиҳалаш қонуниятлари ва тамойиллари


Download 399.29 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana19.06.2023
Hajmi399.29 Kb.
#1622588
1   2   3   4   5
Bog'liq
marge me - 2023-03-17T144235.294

 
таълимнинг илмийлиги;
 
таълимнинг сезиб бўладиганлиги, ҳаётнинг аксланиши сифатида; таълимда 
тизимлилик, кетма-кетлик, кўрсатмалилик (ўрганиладиган предмет ва воқеликни 
тўлиқ ўзлаштирилиши учун барча сезги органларидан фойдаланиш);
 
таълимнинг мустаҳкамлиги;
 
-ўқувчиларнинг ёш ва ўзига хос, якка ҳолдаги хусусиятлари, имкониятларини 
билиш;
 
ўқувчилар томонидан билимларни ўзлаштиришга онгли ёндошув;
 
ўқувчиларга таълим беришда турли фаол шакллар ва услублардан фойда-ланиш 
ва шу кабилар. 
Шундай қилиб, IX-XIV асрларда яшаб ижод этган Шарқ олимларининг асарларида 
кўплаб дидактик ғоялар ёритилган ва уларнинг ўзига хос қирралари очиб берилган, улар 
ҳозирги замон педагогикасида, Европа педаго-гикасида, айниқса улуғ чех педагоги 
Я.А.Коменскийнинг ҳаракатлари туфайли алоҳида тадқиқотлар предметига айланди. У 
«Буюк дидактика» асарида мактабда ўқитиш тизимини амалга оширишда қуйидаги 
дидактик тамойилларга амал қилишни тавсия этади:
 
кўрсатмалилик тамойили;
 
онглилик тамойили;
 
изчиллик ва тизимлилик тамойили;
 
машқ қилиш, билим ва малакаларни пухта эгаллаш тамойиллари
.
Бизнинг фикримизча, лойиҳавий фаолият тамойиллари деб, фаолиятни меъёрлайдиган 
умумий кўрсаткичлар йиғиндиси тушунилади, улар лойиҳалашнинг табиати билан аниқ 
асосланади ва шунга кўра педагогнинг у ёки бошқа ҳаракатларини лойиҳа соҳасига тегишли 
эканини кўрсатади. Уларни батафсил кўриб чиқамиз.
Башоратлилик тамойили объектнинг келажагига йўналган лойиҳалаш табиатига 
асосланган. Айниқса, бу янги лойиҳаларни яратиш учун лойиҳа-лашдан фойдаланилганда 
намоён булади. Лойиҳа керакли келажакни қадам-лаб амалга ошириш сифатида 
таърифланиши мумкин.


Босқичма-босқичлилик тамойили. Лойиҳанинг фаолияти, табиати, лойиҳавий ниятдан 
мақсадга ва ҳаракатлар қиёфасини шакллантиришга аста-секин ўтишни белгилайди. Ундан 
эса - ҳаракатлар дастурига ва уни амалга оширишга. Бунда ҳар қайси кейинги ҳаракат 
олдингисининг натижаларига асосланади.
Меъёрлаш тамойили лойиҳани тузишнинг барча босқичларининг чегараланган 
жараёнлар, биринчи навбатда фикрий фаолиятни ташкил этиш-нинг барча шакллари билан 
алоқадорлик чегарасидан ўтишларини талаб қилади. 
Тескари алоқадорлик тамойили ҳар бир лойиҳа жараёни амалга оширилганидан кейин 
унинг натижалилиги ҳақида маълумотлар олиш ва ҳаракатни тегишлича таҳрир қилишни 
назарда тутади.
Самарадорлик тамойили лойиҳавий фаолиятнинг маҳсулдорлигини, унинг амалий 
аҳамиятли натижани олишга йўналганлиги шарт эканини уқтиради. Бошқача айтганда, 
лойиҳалаш жараёни натижаларнинг “маҳсулли расмийлаштирилганлигидир”.
Маданий ўхшашлик тамойили лойиҳалаш натижаларининг айрим мада-ний намуналарга 
ўхшашлигини кўрсатади. Маданий соҳадан ташқарида ётган лойиҳа натижасини олиш 
хавфи агар лойиҳа фаолияти қатнашувчиларида ўқувчи ёки педагогнинг якка тартибдаги 
ижодиёти ўз-ўзича етарли эмаслиги ҳақида тушунча бор бўлганида йўқолади. Маданий 
жараёнга қўшилиш учун унинг ўзининг ўрни қандай бўлишини била олиш, маданий-
тарихий ўхшат-маларини ўрганиш асосида одамзод эришганларга нисбатан ўз карашларини 
баён қила олишга ўрганиш лозим. Бунда илмий билим олиш ва маданий қадриятлар билан 
танишиш ўз мулоҳазалари ва билим фаолияти натижалари билан солиштирган ҳолда амалга 
ошириш муҳим ўрин тутади.
Ўз-ўзини ривожлантириш тамойили иштирокчиларнинг тармоқлана-диган фаоллик 
даражасида лойиҳалаш субъектига, шунингдек, қўйилган мақсадни амалга ошириш 
натижасида янги лойиҳаларнинг вужудга келишига тааллуқли. Бир турдаги масалалар ва 
муаммоларнинг ҳал қилиниши лойиҳа-лашнинг янги шаклларининг ривожланиши учун 
янги вазифалар ва муаммо-ларни пайдо қилади.
Таълим жараёнида табиий ривожланиш ва ижтимоийлашув тамойили.
Ўқув машғулотларига тайёргарлик кўришнинг асосий босқичи – ўқув жараёнини 
лойиҳалаштириш ҳисобланади. Ўқув жараёнларини лойиҳалаштиришда таълим 
мазмунини, таълим мақсади, кутилаётган натижани тўғри белгилаш, таълим методлари, 
шакллари ва воситаларини тўғри танлаш, ўқувчиларнинг билим, кўникма ва 


малакаларини баҳолашни аниқ мезонлари олдиндан ишлаб чиқиш, машғулотга 
ажратилган вақт ичида уларни тўғри амалга ошириш ва бир-бири билан уйғунлашувига 
эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқ саналади.

Download 399.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling