Таълим жараёнини лойиҳалаш қонуниятлари ва тамойиллари


Таълим ресурсларини танлаш


Download 399.29 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/5
Sana19.06.2023
Hajmi399.29 Kb.
#1622588
1   2   3   4   5
Bog'liq
marge me - 2023-03-17T144235.294

Таълим ресурсларини танлаш
• мавжуд шарт-шароитдан келиб чиққан ҳолда ўқитувчи, талаба ва 
дарсни ташкил этиш учун таълим воситаларининг ўринли 
танланилишини, улардан ўқув жараёнида тўғри фойдаланишни кўзда 
тутади;
Ўқитиш ва ўқиш стратегияси
• белгиланган ўқув материалларини талабалар онгига етказиш 
йўлларини, яъни танланган таълим методи, шаклларининг амалда 
қўлланилишини кўзда тутади.;
Дарснинг турини танлаш
• ўқитувчининг маҳоратига кўра дарснинг дидактик мақсади, ўқув 
материалининг мазмуни, дарс учун ажратилган вақт, шунингдек, зарур 
шарт-шароитнинг танланилишини ифодалайди;
Дарснинг технологик харитаси
• дарс ишланмасининг асосий ўзагини ташкил этади. У дарс тури ва 
танланган методларга қараб турлича бўлиши мумкин. Дарснинг 
технологик харитаси хусусида маърузанинг кейинги ўринларида 
алоҳида тўхталиб ўтилади;
Таълим жараёнини лойиҳалаш: лойиҳа – мазмун – фаолият учлиги 
• асосида ташкил этилувчи педагогик фаолиятнинг умумий моҳиятини 
яхлит ифодалашга хизмат қилувчи лойиҳани яратишдир.


 
Дарс ишланмаси 
– бу таълимий мазмунга эга лойиҳа, шунингдек, ўқитувчи 
томонидан тузилиши мажбурий бўлган ҳужжат ҳисобланади. Уни тузишда 
ўқитувчининг дарс жараёнидаги фаолиятини режалаштириш, дарс мазмуни бойитиш, 
таълим самарадорлигини ошириш мақсади кўзланади. Дарс ишланмасини йилдан-
йилга такомиллаштириб ва мукаммалллаштириб бориш, янги методларни қўллаш, янги 
материалларни киритиш билан янгилаб турилиши лозим. Бинобарин, таълим жараёнига 
янги ДТС, ўқув дастурлари, замонавий таълим технологияларнинг жорий этилиши
ўқитувчи томонидан янги ахборот технологиялари, замонавий техник воситаларининг 
қўлланиши билан дарс ишланмаларига қўйилган талаблар ҳам ўзгариб боради. Дарс 
лойиҳаси (ишланмаси)ни учун тайёр, стандарт қолип мавжуд эмас. Чунки дарс “жонли” 
ташкил этилиши зарур. Дарснинг бу хусусиятига кўра уни ҳеч қандай қолипга солиб 
бўлмайди. У дарс тури ва танланган методларга қараб турлича бўлиши мумкин. 
Таълим жараёнини лойиҳалаш қуйидаги босқичларда кечади:
 

Лойиҳани яратиш 

Талабалар фаолиятини ташхислаш 

Педагогик жараённи ташкил этиш 

Педагогик жараённинг самарали кечишини таъминлаш 

Талабалар фаолиятини назорат қилиш 
Таълим жараёнини лойиҳалашда бажариладиган асосий вазифалар 
қуйидагилардир:
 
педагогик фаолият мазмунини таҳлил қилиш; 
натижаларни олдиндин кўра билиш; 
режалаштирилган фаолиятни амалга ошириш лойиҳасини яратиш


Таълим жараёнини лойиҳалаш, одатда, технологик паспорт ва технологик хариталар 
воситасида амалга оширилади. 
Технологик паспорт 
(педагогикада) – таълим ёки маънавий-
маърифий тадбирнинг асосий кўрсаткичлари ва уларнинг технологик 
тавсифини ёритувчи ҳужжат


Download 399.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling