Таълим муассасаларини молиялаштиришда натижага


Download 67.18 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana18.06.2023
Hajmi67.18 Kb.
#1587054
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
talim-muassasalarini-moliyalashtirishda-natizhaga-y-naltirilgan-byudzhetlashtirish-isti-bollari

63 
UZBEKISTAN |
www.caajsr.uz
 
 
таъсирини кўрсатган ҳолда, мамлакатнинг ўз технологик ривожланиши ҳамда 
бошқа давлатлар томонидан ишлаб чиқилган технологияларни тез илғаб олиш 
имкониятини яратиб бериш каби билвосита таъсирини ҳам кўрсатади. Яна шуни 
алоҳида таъкидлаш мумкинки, иқтисодий ўсишни таъминлашга таълимнинг тури, 
сифати ва самарадорлиги каби барча жабҳалари таъсир кўрсатади. Таълим 
босқичларига йўналтирилаётган харажатлар ҳажми нафақат тўрғидан-тўғри 
иқтисодий ўсиш суръатларига таъсир кўрсатади, балки ривожланиш учун зарур 
бўладиган таълим салоҳиятини шаклланишига ҳам таъсир кўрсатади.
АСОСИЙ ҚИСМ
Таълим иқтисодиётга нафақат бевосита, шу билан бирга билвосита (ташқи) 
ҳам таъсир кўрсатади. Чунки бирор инсон томонидан олинаётган билим 
атрофидаги бошқа инсонларга, саноат тармоқларига, шаҳарларга, туман ва 
қишлоқларга, умуман мамлакатга тарқалиши каби таъсирларини ҳам кўриш 
мумкин. Кенг миқёсда таълимдан шаклланадиган ижтимоий-иқтисодий таъсир, 
хусусий ҳолатга нисбатан фарқли ўлароқ, ўзининг ҳажмлари билан ва ўз 
навбатида шунга яраша таъсири билан ҳам таълим соҳасини давлат томонидан 
қўллаб-қувватланишига асос бўла олади. Таълимнинг ижтимоий-иқтисодий 
таъсири қанчалик юқори бўлса, шунчалик таълимга йўналтирилаётган давлат 
харажатларини самарадорлик даражаси юқори бўлади. 
Таълим - бу жамиятнинг стратегик ресурси ва давлат ҳамда жамият 
қурилишида муҳим устуворлик эканлигини ҳисобга олиб, бутун таълим 
тизимининг ҳар бир босқичини бошқаришда давлат етакчи роль ўйнайди.
Маҳаллий ўз-ўзини бошқарув молиявий асосларини мустаҳкамлаш бўйича 
муҳим йўналишлар танлаб олинган, ўз маҳаллий солиқ манбаларини ўсиши 
орқали ҳамда молиявий сиёсатни юргизиш ва молиявий потенциялига эришиш, 
фойдаланиш самарадорлигига мос даражадаги маҳаллий таълим учун молиявий 
ёрдам танлаш орқали маҳаллий бюджетнинг даромад базаларини ошириш лозим 
бўлади.
Бюджет ташкилотларида, шу жумладан таълим тизимида фақат 
харажатларни режалаштириш қонуниятларига амал қилган ҳолда иқтисодий 
чегарани аниқлаш лозим бўлса, яъни сметалар асосида прогнозлаштириш
бюджетдан ташқари маблағларни умумлаштириш ва олдиндан белгиланган 
мақсадларга 
сарфлаш 
мумкин 
бўлади. 
Таълим 
соҳасидаги 
бюджет 
ташкилотларида маблағларни режалаштиришнинг ҳозирги кунда амалиётда турли 
хилдаги усуллардан фойдалана олинаётганини таъкидлаш жоиз. Ҳозирги кунда 
изланишлар олиб борилаётган усуллардан бири бу ҳалқ таълими соҳасидаги 
бюджет ташкилотларига натижавийлик кўрсаткичларига қараб режалаштириш 


CENTRAL ASIAN ACADEMIC JOURNAL 
OF SCIENTIFIC RESEARCH 
ISSN: 2181-2489 
VOLUME 2 ǀ ISSUE 2 ǀ 2022

Download 67.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling