Таълим муассасасини бошқариш; замонавий бошқарув; касбий
Download 49.53 Kb. Pdf ko'rish
|
Таълим муассаси рахбари фаолиятида учраб турадиган камчиликлар нуксонлар
ҳаракат қила олиш қобилияти, замонавий бошқарув технологияларини
эгаллаш, коммуникатив маданият, ахборот билан ишлаш малакасини киритишни тақазо этади, замонавий раҳбар ўзида ҳам бошқарувчи, ҳам ривожланаѐтган мактабни бошқариш қобилиятига эга бўлган ислоҳотчи-лидер хусусиятларини мужассамлаштириш керак. 5 Кузатишларимиз бугунги кунда таълим муассасаларини илмий- методик асосда бошқаришда: ---узлуксиз таълим босқичлари орасида узвийликнинг тўла таъминланмаганлиги; --- раҳбар кадрларнинг касбий, илмий-методик тайѐргарлиги таълим мазмуни ва унинг методик таъминотидан орқада қолиши; ---аксарият мактаб раҳбарларида ижодий ва ижтимоий фаоллик, ғоявийсиѐсий етуклиги етарли даражада эмаслиги; ---умумий ўрта таълим мактаб раҳбарларини тайѐрлаш тизимининг илмий-назарий ҳамда методик жиҳатдан етарлича асосланмаганлиги, бу жараѐнда замонавий педагогик, ахборот ва инновацион технологиялардан фойдаланиш учун зарур бўлган методик билим, кўникма ва малакаларни эгаллашга эътибор берилмаслик каби нуқсонлар мавжуд эканлиги тасдиқланмоқда. Мактабнинг умумий вазифаси қуйидаги саволларга бериладиган жавоблар билан белгиланади: ____ мактаб ўз фаолиятини айнан кимлар ва қандай таълим эҳтиѐжларига йўналтиради? Вазифани белгилаш бу – ижтимоий буюртмага кўр-кўрона эргашиш ѐки фақат мактабнинг ички иши бўлиб қолмай, балки ташқи ҳамда ички эҳтиѐж ва имкониятлар тенг келиши билан белгиланадими?; _____ у ўқувчиларнинг қандай контингентини ҳисобга олади? Бу саволларга бериладиган жавоблар умумий ѐки ихтисослашган мактабларнинг ҳар бири учун алоҳида-алоҳида бўладими? _____ мактаб қандай даражадаги таълим хизматларини кўрсата олади? _____мактаб учун қандай таълим вазифалари устувор? _____таълим хизматларидан ташқари, мактаб ўқувчиларига яна нималарни таклиф қилиши мумкин? _____ мактаб ўз ходимлари учун нималар қила олади? _____ мактаб кенг ижтимоий доирага нисбатан ҳудудий таълим тизими учун қандай тайѐрланаяпти? Шуни қайд этиш лозимки, мактабнинг вазифаларини мунтазам танлаш ушбу ҳудуддаги бутун аҳолининг манфаатларини ифодаловчи таълим тизими ходимлари билан мослашган бўлиши лозим 7 Таълим муассасалари раҳбарларининг касбий-педагогик тайѐргарлиги – бу уларнинг илмий-назарий, психологик-педагогик, илмий-методик тайѐргарлиги, ғоявий-сиѐсий ва маънавий-ахлоқий етуклигидан иборат. Касбий-педагогик тайѐргарликнинг таркибий қисмлари бир-бирини тўлдиради, ўзаро узвий равишда шаклланиб, ривожланади, раҳбарнинг мазкур таркибий қисмлар бўйича эгаллаган билим, кўникма ва малакалари педагогик фаолиятда қўлланилади. Шу сабабли, раҳбарнинг илмий-методик тайѐргарлиги касбий-педагогик тайѐргарликнинг таркибий қисмлари ичида асосий ўринни эгаллайди. Ҳозирги даврда таълим муассасаларига юқори идоралардан тушган буйруқлар, кўрсатма, қарорлар, низомлар, йўриқномаларни кўр-кўрона, номигагина ижрочилар эмас, балки ўз фаолиятига жиддий қарайдиган, ҳар бир бажараѐтган вазифасига ижодий ѐндашувадиган раҳбар тайинланишини даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Чунки раҳбарнинг теран тафаккури ва кенг дунѐқараши, замон талабига жавоб берадиган, педагогика, психология, бошқарув илмидан хабардорлиги, ижодий фазилат ва хислатларга, иймонэътиқодга, муомала маданиятига эга, ижтимоий фаол, ташкилотчи ва тадбиркорлиги у бошқараѐтган таълим муассасасининг келгусидаги самарали фаолиятини белгилайди . Бошқарув педагогикаси ѐки тадқиқотчи олимларнинг илмий-назарий қарашлари билан бирга бу масалага ҳаѐтий тажрибалар асосида баъзи бир ѐндашув ва фикрлар билдириш фойдадан ҳоли бўлмайди. Унда янги раҳбар қандай қилиб педагогик жамоа ҳурматини қозониши мумкинлиги, шунингдек ―муаммоли‖ ходимлар билан ишлашда нималарга эътибор қаратиш кераклиги тўғрисида қуйидаги тавсиялар берилади: *** педагогик маҳорат таълим жараѐни хусусиятларини билиш, уни ташкил этиш ва ҳаракатга келтира олиш кўникмаси ҳисобланади; ***технологик маҳорат конструктив ва ташкилотчилик қобилиятлари билан боғлиқ бўлиб, аниқ иш фаолиятини уддалаш, яъни ахборот олиш, уни етказиш, ишни ташкил этиш ва режалаштириш жараѐнини ўз ичига олади; *** коммуникатив маҳорат инсонларни тўғри тушуниш, улар билан ҳамкорликда ҳаракат қилиш, мулоқот қобилияти билан боғлиқ бўлган кўникмалардан ташкил топади; *** таҳлилий маҳорат таълим жараѐнини чуқур ва пухта тушуниш, тизимнинг энг оддий ва мураккаб элементларини билиш, яхлитликни қисмларга ажратиш, аксинча, қисмларни яхлитлаш, ўз фаолиятини тафтиш ва таҳлил қила билишдан иборатдир; *** хизмат юзасидан муносабатга киришиш маҳорати раҳбарлик бир неча босқични ўзида мужассам этгани билан анча мураккаблигини кўрсатади. Раҳбарлик фаолиятининг энг нозик жиҳати – бу ўқув муассасасида ўқитувчи ва ходимлар билан иш олиб бориш, улар фаолиятини ташкил этиш, педагогик жамоани бир мақсад-муддао йўлида бирлаштириш, уларнинг Download 49.53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling