Таълим сифатини бошқаришга қЎйилган замонавий


Academic Research in Educational Sciences


Download 358.98 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana09.03.2023
Hajmi358.98 Kb.
#1254457
1   2   3   4   5
Bog'liq
ТАЪЛИМ СИФАТИНИ БОШҚАРИШГА ҚЎЙИЛГАН ЗАМОНАВИЙ

Academic Research in Educational Sciences 
VOLUME 2 | ISSUE 11 | 2021 
ISSN: 2181-1385 
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723 
Directory Indexing of International Research Journals-CiteFactor 2020-21: 0.89 
DOI: 10.24412/2181-1385-2021-11-1307-1311 
Google Scholar 
Scientific Library of Uzbekistan 
Academic Research, Uzbekistan 1310 www.ares.uz 
МУҲОКАМА ВА НАТИЖАЛАР 
Бу даврда америкалик олим А.Фейгенбуам томонидан ялписифат 
назорати Total Quality Management (TQC – сифатнинг умумназорат 
концепцияси) концепцияси яратилган. TQC концепциясини Японияда қўллаш 
оммавийлашган. Бу даврга келиб, ҳужжатлаштирилган сифат тизими пайдо 
бўлган ва унда нафақат сифат хизмати мутахассисларининг, балки сифат соҳаси 
учун бутун раҳбариятнинг масъуллиги ҳамда ваколати ўрнатилган. 
Ялпи сифат назоратини Фейгенбаум истеъмолчилар, ишлаб чиқарувчилар 
ва дистрибьютерлар фойдасига боғлиқ бўлган ҳолда маҳсулот сифати ва унинг 
нархидаги муаммони ҳал этишга қодир бўлган тизим сифатида тушунди. 
Фейгенбаум сифатни буюмни ишлаб чиқаришнинг якуний натижаси сифатида 
эмас, балки уни яратишнинг ҳар бир босқичида кўриб чиқишни таклиф этди. 
Мазкур концепцияга мувофиқ сифатни умумназорат концепцияси қуйидаги 
тарзда намоѐн бўлади: 
Ялписифат назорати: 

1-босқич. Сифатни ишлаб чиқиш; 

2-босқич. Сифатни қўллаб-қувватлаш; 

3-босқич. Сифатни такомиллаштириш. 
TQC концепциясини қўллаш ва ривожлантириш АҚШ ва Европада ҳам 
амалга оширила бошланган. Шундан сўнг Британия стандарти BS 7750 пайдо 
бўлиб, у асосида сифат тизимини сертификатлаш масаласи қўйилган. Бу 
маҳсулотни сертификациялаш, унинг сифатини ошишига ҳамда маҳсулотга 
бўлган ишончни оширган. 
Ҳозирги кунда таълим – бу бозордаги энг қимматли товардир. Лекин шу 
нарса ҳақиқатки, ҳозирча ушбу «маҳсулотни» қандай баҳолаш тўғрисида турли 
хил ѐндашувлар мавжуд ва аниқ бир тўхтамга келинган эмас. 
Олий таълим муассасаларининг ютуғи уларнинг талабалари ва 
профессор-ўқитувчилари фаолиятлари натижалари сифатида намоѐн бўлади. 
Иқтисодиѐтда: «Аксарият ҳолларда биз нимани ўлчайдиган бўлсак, 
ўшани қадрлаймиз, лекин нимани қадрлайдиган бўлсак, уни ўлчамаймиз» деган 
қараш бор [3]. 
Таълим сифатини бошқаришга бўлган ѐндашувларни таҳлил қилишни 
бошлашдан олдин қуйидагиларни аниқлаштириб олиш мақсадга мувофиқ 
ҳисобланади: 

ҳозирги вазиятда нима бошқариш объекти ҳисобланади; 



Download 358.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling