Таълим сифатини бошқаришга қЎйилган замонавий
Academic Research in Educational Sciences
Download 358.98 Kb. Pdf ko'rish
|
ТАЪЛИМ СИФАТИНИ БОШҚАРИШГА ҚЎЙИЛГАН ЗАМОНАВИЙ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Scientific Library of Uzbekistan Academic Research, Uzbekistan 1309 www.ares.uz
- Деминг ёндашувининг моҳияти
Academic Research in Educational Sciences
VOLUME 2 | ISSUE 11 | 2021 ISSN: 2181-1385 Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723 Directory Indexing of International Research Journals-CiteFactor 2020-21: 0.89 DOI: 10.24412/2181-1385-2021-11-1307-1311 Google Scholar Scientific Library of Uzbekistan Academic Research, Uzbekistan 1309 www.ares.uz циклини фаол тарғибот қилди ва кейинчалик PDCAни – цикл PDSA (study – ўрганиш) модификация қилди [2]. 1950 йилларда Э.Деминг Японияда уни қўллашни таклиф қилиб Кайдзен тизимини яратишга олиб келди. Кайдзен тизими – бу ишлаб чиқариш жараѐнлари, ишланмалар, ѐрдамчи бизнес-жараѐнларни ва бошқарувни, шунингдек, ҳаѐтнинг барча соҳаларини тўхтовсиз такомиллаштириб боришга йўналтирилган япон фалсафаси ѐки амалиѐтидир. Қўллаб-қуватлаш ва яхшилаш – бу Kaizen контекстидаги менежментнинг икки хил вазифасидир. Қўллаб-қувватлаш технологиялари эса менежмент ва ушбу стандартларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги амалдаги стандартларга қаратилган соҳага тегишлидир. Сифатни яхшилаш – хатти-ҳаракатларни амалга ошириш натижасида тартибга солишни англатади. Ушбу концепция тамойиллари натижаларни яхшилаш учун жараѐнларни ривожлантиришга қаратилган фикрни тарбиялашга кўмаклашади. Kaйдзен концепциясини амалга ошириш йўли билан эришиладиган сифатни яхшилаш секин ва кам сезиларли ҳолатда кечса ҳам бир қанча вақтдан кейин бир мунча аҳамиятли натижаларга олиб келади. Кайдзеннинг мақсади – йўқотишсиз ишлаб чиқаришдир. Деминг ёндашувининг моҳияти қуйидагича, паст самарадорлик ва ѐмон сифатнинг сабаби аксарият ҳолларда, ходимларда эмас, балки тизимда. Шундай экан, ишлаб чиқариш натижаларини яхшилаш учун раҳбарлар тизимнинг ўзига ўзгартиришлар киритишлари керак. Деминг ўзининг асосий эътиборини қуйидагиларга қаратган: - стандартлардан чекинишлар ҳақида статистик ахборотларни тўплашнинг муҳимлиги; - сабабларни излаш, таҳлил этиш ва йўқотишга қаратиш. Ҳозирги кунгача Эдвард Демингнинг 14 тамойили бутун дунѐ бўйича сифатни бошқаришнинг асосий тамойилларидан бири бўлиб ҳисобланди. Уни турли соҳаларда тизимли асосда қўллаш соҳа бўйича тизимли фаолиятнинг самарадорлигини оширишга имкон беради. Юқорида таъкидланганидек, Э.Деминг ушбу циклдан жараѐнларни тўхтовсиз яхшилашнинг асосий усули сифатида фойдаланишни тавсия қилган. У шунингдек, PDCA циклини PDSA (ўрганиш)га модификациялаган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling