Academic Research in Educational Sciences
VOLUME 2 | ISSUE 11 | 2021
ISSN: 2181-1385
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723
Directory Indexing of International Research Journals-CiteFactor 2020-21: 0.89
DOI: 10.24412/2181-1385-2021-11-1307-1311
Google Scholar
Scientific Library of Uzbekistan
Academic Research, Uzbekistan 1307 www.ares.uz
ТАЪЛИМ СИФАТИНИ БОШҚАРИШГА ҚЎЙИЛГАН ЗАМОНАВИЙ
ТАЛАБЛАР ВА ЁНДАШУВЛАР
Юлдуз Радж қизи Турсунбоева
Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти магистранти
АННОТАЦИЯ
Ушбу мақолада таълимнинг мамлакат тараққиѐтидаги ўрни, таълим
сифати менежментини бошқариш дунѐд хизматлар
бозорида таълим сифатига
қўйиладиган талаблар, таълим ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳасидаги
замонавий сифат менежментининг асосларидан бири эканлиги ҳақида сўз
боради.
Калит сўзлар: менежмент, таълим, ишлаб-чиқариш,
мониторинг,
ѐндашув, тараққиѐт, сифат такомиллашув.
MODERN REQUIREMENTS AND APPROACHES TO QUALITY
MANAGEMENT OF EDUCATION
ABSTRACT
This article examines the role of education in the development of the country,
quality management
of education management, requirements for the quality of
education in the global market of services, one of the foundations of modern quality
management in the field of educational products and services.
Keywords: management,
education, production, monitoring,
approach,
development, quality improvement.
КИРИШ
Бугунги кунда сифат дунѐдаги энг долзарб муаммолардан бири бўлиб,
унга бўлган қизиқиш тўхтовсиз ошиб бормоқда. Бу шу билан боғлиқки,
маҳсулот ва хизматлар сифати бозордаги устуворликни оширади, давлат
хавфсизлигини кафолатлайди. Мамлакат тараққиѐтнинг барқарорлигини
таъминлайди, атроф муҳитни, инсон саломатлиги ва турмуш даражасини юксак
даражада таъминлашга хизмат қилади.
Дунѐнинг аксарият мамлакатларида
сифатни ошириш давлат, фирмалар
ва компаниялар раҳбарларининг катта саъй-ҳаракатлари натижасида