Таълим сифатини бошқаришга қЎйилган замонавий


Academic Research in Educational Sciences


Download 358.98 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana09.03.2023
Hajmi358.98 Kb.
#1254457
1   2   3   4   5
Bog'liq
ТАЪЛИМ СИФАТИНИ БОШҚАРИШГА ҚЎЙИЛГАН ЗАМОНАВИЙ

Academic Research in Educational Sciences 
VOLUME 2 | ISSUE 11 | 2021 
ISSN: 2181-1385 
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723 
Directory Indexing of International Research Journals-CiteFactor 2020-21: 0.89 
DOI: 10.24412/2181-1385-2021-11-1307-1311 
Google Scholar 
Scientific Library of Uzbekistan 
Academic Research, Uzbekistan 1308 www.ares.uz 
маҳсулотлар, хизматлар, иш ва жараѐнларнинг юқори сифатини таъминлашга 
йўналтирилган устувор ғоя сифатида шаклланди. 
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ 
Ялпи сифат менежменти Total Quality Management (TQM) концепциясида 
бошқа сифатни бошқариш концепциялари учун хос бўлган барча илғор ғоялар 
жамланган. У ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳасидаги кўпгина замонавий 
сифат менежментининг асосларини ташкил этади. Янада аниқроқ айтадиган 
бўлсак, кўпгина ѐндашувлар интеграцияси натижасида мазкур концепция 
шаклланган. Ялписифат менежменти – бу ташкилот фалсафаси, сифат эса – 
ташкилотнинг мазмун-моҳиятидир [1]. 
Ялписифат менежменти турли бир-бирига ўхшаш лекин шу билан бир 
вақтда ва маълум бир фарқларга эга бўлган концепциялар сифатида пайдо 
бўлди. Бу концепциялар кўпинча «гуруҳ», «сифат устози ва мураббийи» ва 
ҳаттоки «сифат башоратчилари» томонидан тавсия қилинган. 
Ялпи сифат менежментининг яратилиш тарихи тўрт хил муносабатни 
ташкил этади: 
Илмий менежмент (1900—1930 йиллар): (Тейлор, Вебер, Файоль). 
Инсон муносабатлари тўғрисидаги илмий мактаблар, бихевиористик 
(ташкилий хулқ-атвор) назария (1930—1960 йиллар); 
Тизимли ѐндашувлар (1960–1970 йй. - Берталанфи ва бошқалар); 
Ялписифат бошқаруви (1980–1990 йй. - Деминг, Кросби, Джуран, 
Исикава ва бошқалар). 
Шуни таъкидлаш ўринлики, дастлаб сифатни бошқариш усулларини 
қўллаш саноатда юзага келган. Лекин ҳозирги вақтда ISO 9000 халқаро 
стандартлар сериясига мувофиқ сифатни бошқариш фалсафаси ва уни 
таъминлаш меъѐрлари хизматлар кўрсатиш соҳасида – соғлиқни сақлаш, 
туризм, таълим ва ҳ.к.ларда қўлланилмоқда [1]. 
Сифатни таъминлаш, яхшилаш ва такомиллаштириш бўйича америкалик 
олимлар Шухарт ва Демингларнинг хизмати катта бўлиб, улар машҳур 
узлуксиз жараѐнларни яхшилаш модели «Шухарт – Деминг Цикли Plan-Do- 
Check-Act (PDCA)ни яратдилар. PDCA – режалаштириш (Plan), амалга ошириш 
(Do), текшириш (Check), таъсир қилиш (Act). 
У.Шухарт биринчи бўлиб, PDCA концепциясини (1939 й. «Сифатни 
бошқаришнинг статистик усуллари» асарида яратган бўлса, Э.Деминг Шухарт 



Download 358.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling