Ta’lim va taraqqiyot


Namangan davlat pedagogika instituti “Ta’lim va taraqqiyot” ilmiy-uslubiy jurnali


Download 4.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/214
Sana13.11.2023
Hajmi4.05 Mb.
#1771155
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   214
Bog'liq
Тўплам 4

 Namangan davlat pedagogika instituti “Ta’lim va taraqqiyot” ilmiy-uslubiy jurnali
2023-yil 4-son. ISSN: 2992-9008. UDK: 37
 
74 
бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини заргар усталар Р.Тўхтахўжаев, 
Ж,Ҳакимов, А.Қосимжонов, М.Тўраев, ѐғоч ва терини қайта ишлаш усталари 
С.Хўжаев, М.Қосимов, кулолчилик соҳаси усталари Р.Матжонов, У.Шерматов, 
Р.Егамбердиев, Қ.Ҳазратқуловларнинг ижоди билан таништириш зарур бўлади. 
Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини санъатшунослик соҳасига 
тайѐрлашда етук рассомларининг асарларини жанрлар бўйича ўрганиш 
алоҳида қизиқиш ҳосил қилади. Тарихий жанрда турли авлод вакиллари 
бўлган кўплаб рассомлар меҳнат қилишган. Уларга мисол қилиб, Л.Абдуллаев, 
В.Бурмакин, В.Жмакин, Р.Чориев, Н.Қўзибоевлар ижодини кўрсатиш мумкин. 
Ю.Йелизаров, Й.Мелников, С.Колибановлар ижодига назар солсак, уларнинг 
асарларида кўпроқ маиший ҳаѐт жанри акс этганига гувоҳ бўламиз. Айрим 
тасвирий санъат усталари, масалан, графикачи рассомлар Г.Чиганов, 
А.Сиглинсев, рангтасвир усталари А.Лунев, З.Иноғомовалар ўзларининг 
ижодий ишларини уруш манзараларини тасвирлашга бағишлаганлар. 
Ўзбекистонлик рассомлардан Н.Кашина, З.Ковалевская, Р.Аҳмедов. М.Курзин, 
А.Лунев, В.Уфимсев, О.Татевосянлар ижодий фаолиятида натюрморт жанри 
ҳам кузатилади. Мазкур асарлар репродукцияси дастлабки курсларда 
отиладиган қаламтасвир, рангтасвир ва композиция бўйича амалий 
машғулотларда муваффақиятли қўллаб келинмоқда. 
―Портрет жанрига мурожаат этган рассомлар ҳам кўпчиликни ташкил 
этади, ушбу ижодкорлар томонидан меҳнат, фан, маданият, санъат соҳасининг 
турли-туман вакилларини портретлари яратилган. Мазкур жанрда Уста-
Мўмин (А.Николаев), Б.Ҳамдамий, М.Аринин, Л.Абдуллаев, А.Абдуллаев, 
Н.Кашина, Ч.Аҳмаров, М.Набиев, В.Фадеев, Т.Оганесов, Ш.Ҳасанова, 
С.Абдуллаев, Р.Аҳмедов, З.Иноғомов каби мўйқалам усталари сермаҳсул ижод 
қилишган. Ушбу рассомлар яратган асарлар махсус фанларнинг портерет иши 
машғулотида намойиш этилади‖. 
Ўзбекистон рассомлари ижодида пейзаж (манзара) жанри алоҳида 
мақомга эга. Н.Қорахон, Б.Бобоев, Ў.Тансиқбоев, Р.Тимуровларнинг ижодий 
ишлари айниқса бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг умумий амалиѐт 
даврида ижобий самара беради. 
Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини санъатшунослик соҳасига 
тайѐрлаш тизимида тасвирий санъат мактабининг асосий мавзуларига доир 
тасаввурларни кенгайтириш ва тушунчаларни шакллантириш муҳим 
саналади. 
Кўпгина рассомлар, жумладан Н.Қўзибоев, В.Бурмакин, Р.Чориев, 
М.Пашковская ижодида республикамизнинг тикланиш ва ривожланиш 
даврлари мавзуси катта ўрин тутади. Тасвирий санъатда ватанимиз 
тарихидаги меҳнат қаҳрамонлари, уруш фаҳрийлари сиймоси, уруш ва 



Download 4.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling