Ta’lim va taraqqiyot
Namangan davlat pedagogika instituti “Ta’lim va taraqqiyot” ilmiy-uslubiy jurnali
Download 4.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Тўплам 4
Namangan davlat pedagogika instituti “Ta’lim va taraqqiyot” ilmiy-uslubiy jurnali
2023-yil 4-son. ISSN: 2992-9008. UDK: 37 76 идишлар, мисдан тайѐрланган кандакорлик ашѐлари қадимги ѐдгорликлари сирасига киради. Қадимги тарихий ѐзувлар, қўлѐзмалар, чизмалар ва амалий- безак санъати буюмлари тарихини ўрганишга Қ.Қосимов, С.Булатов, Б.Бойметов каби тадқоқтчилар улкан ҳисса қўшишган. Халқ амалий-безак санъатини ўрганишдаги айрим йўналишлар архитектура ѐдгорликлари ва археологик топилмаларга узвий боғлиқ холда олиб борилади. Археологик тадқиқотлар натижасида топилган қадимги ашѐлар, республика амалий-безак санъати бадиий фондини бойитади. Тасвирий санъат соҳасининг бўлажак ўқитувчиларига археологлар С.П.Толстой, А.П.Окладников, М.Й.Массон, Б.Н.Касталский, И.Т.Пославский олиб борган ишлар асосий кўмакчи вазифасини ўтаб беради. Қадимги меъморий обидалари ўзининг нақшинкорлиги, кулолчилик, ѐғоч ўймакорлик санъатига оид намуналардан фойдаланилганлиги, шаклларнинг ўзаро уйғунлиги билан халқ амалаий-безак санъатига боғланади. Б.Д.Денике, Н.С.Гражданкина, Р.И.Гаганов, В.Л.Воронина, Б.В.Веймаран, М.С.Булатов, Л.И.Ремпел, Г.А.Пугаченкова каби олимлар миллий архитектура (меъморчлик)нинг, халқ амлий-безак санъатига алоқадорлигини очиб беришга салмоқли улуш қўшдилар. Ўзбек миллий амалий-безак санъатига доир илмий ишларни ўрганиш – бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини санъатшунослик соҳасига тайѐрлашдаги ўзига хос йўналишдир. Ушбу йўналишни чуқур таҳлил қилиш мақсадида бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларига А.Файзуллаев, К.Ҳайдаров, Х.Нажмиддинов, Х.Умаров, А.Болтаев, Б.Ғаниев, А.Азларов, М.Қосимовлар амалга оширган илмий ишларни тавсия этиш мумкин. Амалий-безак санъатини ривожлантириш бўйича замонавий ѐндашувлар А.Азимов, Н.Аведов, Н.Притс, З.Боситхонова, М.Раҳимов, Д.Фахреддинов каби санъатшунослар томонидан талқин этилган. ―Тасвирий санъатининг ривожланиш тарихига оид маълумотлар, тасвирий санъат тарихи бўйича маъруза машғулотларида етказиб берилади. Мазкур соҳани батафсил ѐритиш учун Г.А.Пугаченков, Н.С.Гражданкина, Л.И.Ремпел, П.А.Гончаров, Т.Адуллаев, Т.Маҳмудов, Н.А.Аведов, З.Боситхонова, Н.Притс, М.Раҳимов, Д.Фахреддинов, Н.Ғойибов, М.Мурзааҳмедов. М.Морозов, Г.В.Мошков, О.Усмонов сингари тадқиқотчилар ишидан фойдаланилади‖. Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг бўлғуси касбий-педагогик фаолиятга, санъатшунослик соҳасига доир билимларни ўзлаштирган холда тайѐргарлик кўришида, тасвирий санъат намуналари ва халқ-амалий безак санъати муҳим ўрин тутади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling