Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet170/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

«Қора ўлат» ва унинг оқибатлари. 1348 йилда Англияда даҳшатли вабо эпидемияси (юқумли касаллик) авж олди, замондошлар уни «қора ўлат» деб атадилар. Шу юқумли касаллик натижасида мамлакат аҳолисининг қарийб тўртдан уч қисми (баъзи тадқиқотчи-мутахассисларнинг фикрича, ҳатто ярмиси) ҳалоқ бўлди. Ишчи қулларининг камайиши шаҳарнинг ҳам, қишлоқнинг ҳам аҳволига ёмон таъсир этди. Ишчи қуллари анча қимматлашди Феодаллар қишлоқ хўжалик ишчиларини ўзларига керакли миқдорда ёллай олмадилар. Кўпдан бери, асосан эркин ёлланма маҳнатдан фойдаланиб келган майда феодаллар (рицарлар) айниқса танг аҳволга тушиб қолдилар. Шаҳарлардаги цех усталари ҳам иш ҳаққини оширишни талаб этган халфаларнинг «фитнаси»дан шикоят қилардилар. Рицарларга ва цех усталарига кўмаклашиш ниятида қироль Эдуард III ҳукумати 1349 йилда ордонанс чиқарди. Бу ордонанс ўз ери ёки яшаш учун бошқа маблағлари бўлмаган, ёши 60 дан ошмаган бaрча катта ёшли эркак ва аёлларнинг таклиф этилган ишга мажбурий тартибда ва шу билан бирга вабо касаллигидан бурунги мавжуд иш хақи баробарига ёлланишларини талаб қилди. 1351-1361 йиллардаги парламент ҳужжатлари қироллик фармонини тасдиқлаб, ишга боришдан бош тортган ва ундан ўзича кетиб қолган кишиларга қаттиқ жазо чоралари бeлгилади. Ордонанс ва ҳужжатларни бузишда айбланган одaмлар авахтага ташланди, таxтакачга қисиб қўйилди ва бадани қизитилган темир билан куйдирилди. Феодал-крепостниклик давлатинннг «Ишчи қонунчилиги» ўзига қишлоқ камбағалларининг ҳам, шунингдек шaҳap плебей элементлари — ҳалфалар, кунбай ишлайдиган ишчилар, порт ишчилари ва бошқаларнинг ҳам анча нафратини қўзғатди.
Бу билан чекланмасдан, кўп лордлар илгари ўзлари томонидан пул оброгига кўчирилган вилланларни яна баршчинага қайтардилар. Бу эса умуман бутун қишлоқнинг, шу жумладан, унинт бадавлат юқори табақасининг ҳам манфаатларини оёқ ости қилувчи чинакам феодал реакцияси эди.
Жон солиғи. Юз йиллик урушдаги муваффақиятсизликлар муносабати билaн XIV асрнинг 60- ва 70- йилларидаги Англиянинг аҳволи мушкуллашди. Йоменлар юришларда қатнашишганлиги туфайли инглиз феодаллари Kреси ва Пуатье ёнида эришган ажойиб ғалабалар замони тугаб, энди улар бирин-кетин мағлубиятга учрай бошладилар. Франциядан ўлжалар келиш ўрнига, уруш энди янгидан-янги харажатлар қилишни талаб қиларди, инглиз хукумати парламентдан солиқларни оширишни сўрашга мажбур бўлди. 1377 йилда, янги қироль Ричард II (Эдуард III иннг невараси) идора қила бошлагaн дастлабки йилда парламент жон солиғи жорий қилди. Бундай солиқ Англияда илгари ҳеч қaчон бўлмаган эди. 14 ёшли ва ундан юқори ҳap бир эркак ва аёл, мулкий аҳволидан қатъи назар, бу солиқни тўлашга мажбур эди. Қари-қартанглар ва ўсмирлар кўп бўлган катта оилаларда янги солиқ йиғиндиси катта суммани ташкил қилар эди. Жон солиғи деҳқонлар оммаси гарданига оғир юк бўлиб тушди. Бу солиққишлоқда ўзига қарши чуқур қахр-ғазаб қўзғаб, инглиз деҳқонларини 1381 йилги қўзғолонга етаклаган сўнгги баҳона бўлди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling