Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


XIV асрда Англиянинг иқтисодий тараққиёти. Коммутация жараёни


Download 0.98 Mb.
bet169/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

XIV асрда Англиянинг иқтисодий тараққиёти. Коммутация жараёни. XIII асрнинг иккинчи ярмида ва хусусан XIV асрда Англия ўз экономикасида яна анча катта силжишларни бошдан кечирарди. Фландрия билан ва қуруқликдаги бошқа мамлакатлар билан олиб борилган қизғин савдо-сотиқ муносабатлари инглиз қишлоғини кенг бозор алоқаларига тортди. «Фландрияда халқ бизнинг жунимизни қайта ишлаш билан тирикчилик қилади ва бусиз узоқ яшай олмайди ёки халок бўлади, ё бўлмaса, биз билан тинч-осойишталикда яшамоғи лозим»,- дейилади. Юз йиллик уруш вақтларидаги бир инглиз памфлетида. инглиз жунининг бир қисми Италияга олиб кетилади, у ерда бу жунни Флоренция мовутсозлари жуда қадрлайдилар. XIII— XIV асрларда Англиянинг ўзида махаллий саноат зўр бериб ривожланди.
Англия шаҳарларининг, аввало Лондоннинг ўзининг ўсиши, Франция шаҳарларидаги сингаpи қишлоқ хўжалигининг бошқа маҳсулотларига — ғалла, гўшт, сут махсулотлари, тери ва хоказоларга бўлган талабни тобора оширди.
Пул хўжалигининг ривожланиши Англиядаги крепостной ер-мулкининг — манорнинг емирилишига сабаб бўлди. Лордлар баршчинани пул оброги билан айиpбошлашни (коммутация қилишни) фойдалироқ дeб билдилар. Бундай пайтда улар ўзларига қарашли ерларни (доменларни) ҳам ерли деҳқонлар орасидан чиққан ёлланма ишчилар мехнати билан ишлайдиган бўлдилар. Баъзи бир лордлар қандай хўжалик юргизмай, йиллик пул рентаси олишни афзал кўриб, ўз доменларини ижарага берардилар. Коммутация XIII асрдаёқ катта ютуқларга эришди. XIV асрнинг биринчи ярмида бир қанча районларда коммутация баршчинани батамом сиқиб чиқарди.Қўл ишчи кучи талаб этмайдиган чорвачилик ривожланган жойларда коммутация айниқса кенг қўлланди. Англиянинг шимоли-ғарбий ва қисман марказий районларида ана шундай бўлган эди. Чет элга ғалла экспорт қилиш билан алоқадор бўлган дончилик хўжалиги катта рол ўйнаган жануби-шарқий графликларда коммутация жараёни секинроқ борди. Йирик лордларнинг жануби-шарқдаги манорларида ва кўп сонли черков-монастирларнинг eр-мулкларида баршчинага айниқса қаттиқ ёпишиб олишди. У ерда ҳaттo баршчинани кучайтириш ҳодисалари тез-тез учратиб туриларди. Аммо, шунга қарамай, бутун мамлакатда пул рентаси тобора кўпроқ тарқалди. Шу муносабат билан инглиз крепостной деҳқони ҳам шаҳсан oзод деҳқонга айланди. Унинг лордга муносабати муайян пул ренталари тўлашдан иборат бўлиб қолди холос. Чек ер аввалгидек, уиннг тасарруфида қолди. У пул ишлаш учун шаҳарга кетиш ва умуман, ўз истиқомат жойини ўзгартириши мумкин эди.
Коммутация биринчи галда энг бадавлат деҳқонлар учун фойдали эди. XIII аср бошида ўрта ҳол деҳқонлар коммутациядан кўрпинча воз кечардилар, чунки уларнинг пул топишлари қийин эди. Вақт ўтиши билан қишлоқда пул миқдори кўпайиши билан ўрта ҳол деҳқонлар ҳам коммутация ўз аҳволларини яхшилашни билин унга бошқача назар билан қарайдиган бўлдилар. Аммо лорд белгилаган пул рентасининг ғоят юқори эканлигидан деҳқонлар норози эдилар. Деҳқонларнинг ғазаблантирган нарса яна шу бўлдики, ўзгариб турувчи бир шароитда лорднин ўзи кўпинча коммутацияга кўнмай, баъзан орада бир неча вақт ўтказиб яна баршчина усулига қайтар эди. Баъзи бир графликларда, чунончи, кенг графлигида (жануби-шарқий графликар орасида энг сераҳолилиги) деҳқонлар кам ерлиликдан қаттиқ жафо чекар эдилар. Лордлар бекор ётган ерларни босиб олиб ва деҳқонларни фойдаланиб турган яйловларидан сиқиб чиқариб, жамоа ўтлоқларини қисқартмоқда эдилар. Буларнинг ҳаммасини деҳқонлар орасидаги норозиликнинг тобора кенгроқ ўсиб боришига сабабчи бўлди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling