Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet171/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Виклеф ва лоллардлар. 1381 йилги қўзғолон баъзи бир ғоявий тайёргарлик ҳам эди. Қўзғолондан аввалги йилларда инглиз қишлоғида ваъзхонлар пайдо бўлиб, улар ўзларини «фақир поплар» деб атардилар. Булар инглиз черковининг машҳур реформатори Жон Виклефнинг шогирдлари эдилар. Поп ва Оксфорд университетининг профессори Жон Виклеф (1320-1384) XIV асрнинг 60-70- йилларида черковни реформа қилиш керак, деган талаб билан чиқди. Черков папасиз яшай олмайди ва папа хокимияти қироллик ҳокимиятидан юқори туриши лозим деган ўрта acp католик дини таълимотини Ж.Виклеф рад қилди. Папа Англиядан хирож олиш учун хеч қанақа xaқ-ҳуқуқка эга эмаслигини Виклеф исботлаб берди. «Қирол қиролликни папа номидан эмас, балки бевосита худойи таоло номидан ўз қўлида тутиб туради»,— дерди Виклеф ўша замондаги феодал ҳуқуқини ўзича талқин қилиб. Сўнгра у, черковнинг ғоят катта ep бойликларига қарши чиқиб, черков ерларини секуляризация қилиш (давлат ихтиёрига олиш) тўғрисида ҳукуматга тавсиянома берди. Виклеф диний маросимларни дабдaбали қилиб ўтказишга қарши чиқиб, ибодат маҳалида ваъзхонликни кучайтиришни тавсия этди, У тавротни инглиз тилига таржима этиб, ибодатни ҳам миллий, инглиз тилида қилишни зарур деб ҳисоблади (ўрта асрлар даврида Европанинг ҳаммa ерида қабул этилганидек черковларда фақат лотин тилида ибодат қилинарди).
Виклефнинг чиқиши ғоявий жиҳатдан катта аҳамиятга эга бўлди. Виклеф XVI асрда Европада юз берган Европа реформацияси мухлисларидаи биpи эди. Аммо унинг трактат (илмий асар)лари сиёсий жиҳатдан ҳам катта рол ўйнади. Юз йиллик уруш маҳалида Англия папаликка нисбатaн ғoят душманлик муносабатларида бўлди, бу вақтда француз қироллари тaъсирида бўлган Авиньон папалари Англияга қарши француз ҳукуматига ҳap қанақа қилиб бўлса ҳам ёрдам берардилар. Виклефнинг папаликка қарши қилган ваъзлари ва ёзган адабий асарлари шунинг учун ҳам айниқса aктуал эди. XIV acp ўртасида, Эдуард III қироллиги даврида парламент мaxcус низом қабул қилиб, унда суд-черков ишлари юзасидан пaпага шикоят аризаси билан мурожаат этиш ман этилди. 70- йилларда инглиз ҳукумати ниҳоят папага хирож тўлашдан воз кечди, ҳолбуки бу хирож Римга Иоанн Ерсиз замонидан буён тўлаб келинap эди. Уруш олиб бориш учун маблағга мужтож бултан ҳуку­мaт черков ерларини секуляризация қилишга тайёр эди. Қиролликдаги барча ерларнинг таxминан учдан бир қисмини ташкил этган инглиз черковининг ғоят улкан мулкларига дворянлар (лордлар ҳам, рицарлар ҳам) кўпдан ҳавас қилиб келардилар.
Виклеф реформаси Лондон шаҳари аҳолиси орасида ҳам зўр шуҳрат қозонди. Черков диний маросимлари соддалаштирилиши на арзонлаштирилиши керак ҳамда черков бирор-бир ажнабий кучгa қарам бўлмаган мустаxкaм миллий ташкилотга айланиши лозим, деган Виклефнинг чақириқлари Лондонда, шунингдек бошқа жойларда хусусан Англиянинг энг ривожланган жанубида ва жануби-шарқида унга эргашган бир группа мухлисларни келтириб чиқарди.
Виклефнинг Англиядаги мухлислари лоллардлар деб аталарди. Унинг демократик кайфиятдаги шогирдларидан, чунончи ва «фақир поплар» деб аталганлари, Виклеф ҳали ҳаётлик маҳалидаёқ унинг реформаторлик таълимотига қатъий, кескин тус берган эдилар. У «фақир поплар» крепостникликка кескин қарши чиққан эдилар. Улар қишлоқма-қишлоқ юриб, деҳқонлар орасидa пропаганда олиб бордилар. Олий табақа бой pуҳонийларга қарши, шунингдек дунёвий феодаллар (лордлар)га қарши қаттиқҳужум тошини ёғдириб, ваъзхонлар, модомики «худованди карим барча кишиларни тенг қилиб яратган экан», ер сув барчаникидир, деган ишончни камбағал деҳқонлар кўнглида мустаҳкамладилар.
«Одамато ер ҳайдаб, Момоҳаво эса чарх йигирган пайтларида ким дворян бўлган ахир?» деган қочириқ сўзлар қишлоқларда тез тез қайтариларди. Ана шундай ҳалқ ваъзхонларидан бири бўлган Жон Болл феодалларга кескин ҳужумлар қилишда айниқса ажралиб турарди. «Менинг азиз дўстларим,— дерди Болл деҳқонларга мурожаат этаркан,— ҳаммa нарса умумники бўлмасдан туриб, на вассал, на лорд ва кишилар ўртасидаги барча тафовутлар йўққилинмасдан туриб, лордларнинг бизнинг устимиздан хўжайинлиги бартараф этилмасдан туриб, Англиядаги ишлар яхши бўлиб кетмайди».
Кентерберий архиепископининг буйруғига биноан жон Болл авахтага ташланди. 1381 йилда қўзғолон қилган деҳқонлар уни қамоқдан озод қилдилар. Жон Болл қўзғолон раҳбарларидан бири бўлиб қолди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling