Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Барбароссанинг Сицилияга нисбатан тутган сиёсати.
- «Барбаросса плани»
Фридрих Барбаросса ва Вельфлар. Барбарoссанинг 1176 йили мағлубиятга учрашининг сабабларидан бири — императорнинг энг йирик вассали Генрих Шер Вельфнинг Италияга ёрдамчи қўшин олиб бориш ҳақидаги илтимосини рад қилиши бўлди. Вассаллик мажбуриятларини бажармаганлиги учун Генрих Вельф феодаллар судига тортилган эди. Бироқ Генрих Шер императорга бўйсунишдан бош тортиб, император ва уни қўллаб-қувватлаган князлар билан уруш бошлади. Kнязларнинг ўзаро уруши икки йил ( 1178-1180) давом қилиб, Вельфларнинг енгилиши билан тамом бўлди. Генрих Шер таслим бўлиши керак эди. Князлар суди Генриз Шерни Геpманиядан хайдаб юбориш ва уни барча танхо ерлардан мaҳpум қилиш хақида хукм чиқарди. Кейинчалик Генрих Шер Германияга қайтиб келди ва император унинг айбларини қисман кечди. Унга Германияда қолиш руҳсат этилиб, Саксония ерларииннг бир қисми (Браушвей герцоглиги) қайтариб берилди. Аммо Саксония ерларининг катта бир қисми бошқа князлар ўртасида бўлинган эди. Вельфлар устидан ғалаба қозониши Барбароссанинг катта ютуғи бўлди. Бу ғалаба ҳатто энг йирик феодал ҳам император олдидаги ўз вассаллик мажбуриятларига панжа орасидан бефарққараши мумкин эмаслигини кўрсатди. Акс ҳолда у албаттта жазога тортилар эди. Аммо, иккинчи томондан, императорнинг Вельфлар устидан қозонган ғалабаси Вельфлар уруғининг куч-қудратига хаваси келиб юрган бошқа феодалларнинг берган ёрдами туфайлигина қўлга киритилди. Барбаросса бошқа бирон бир антифеодал кучларга таянгани йўқ. Аксинча, Фридрих ўзининг Италияга нисбатан юргизган сиёсатида шахарларнинг батамом рақиби эканлигини кўрсатди. Шунингдек, Барбаросса Германия шахарларига ҳам нафрат назари билан қаради. Саксонияни тақсимлаш ва бу ўлкани бир нечта йирик феодалга ўтказишнинг ўзи феодал тарқоқликнинг батамом тантана қилганлигини кўрсатди.
Барбароссанинг Сицилияга нисбатан тутган сиёсати. Фридрих Барбаросса ўз императорлигининг охирида яна Италия ишларига қайтди. 1186 йили у ўз ўғли Генрих VI ни Сицилия тахтининг ворис маликаси Констанцияга уйлантирди. Шунинг ўзи билан Штауфенлар Сицилия оролларидан ташқари, Италиянинг бутун жанубий қисмини ҳам ўз ичига олган кучли қиролликни қўлга киритдилар. Барбаросса буни ўзининг дипломатик фаолиятидаги энг йирик ютуқ деб билди. Ҳақиқатда олганда, бу иш Штауфенлар тарихида фалокат келтирувчи машъум бир хато иш эди. Ана шу иш туфайли Штауфенлар папаликни ва Ломбардия шаҳарларини ўзларига қарши яна қуроллантирдилар. Эндиликда герман феодаллари шимол ва жанубдан туриб папаликка ва Ломбардия шаҳарларига хавф-хатар солмоқда эдилар. Сицилиянинг ўзида Генрих VI га истило қилинган мамлакатдагидек иш юритиш тўғри келди, чунки маҳаллий аҳоли унгa ва у билан бирга келган немис феодалларига ажнабий золимлар ва босқинчилар деб қарарди. Фридрих I Барбаросса 1190 йилда ўзи қатнашган учинчи сaлиб юриши маҳалида вафот этди. 1940 йили Гитлер собиқ СССРга қарши юриш планини «Барбаросса плани» («Barbarossa Fall») деб атаган эди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling