Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Орден давлатининг тушкунликка тушиши.
Муз устидаги жанг. Немис рицарлари рус ерларигa ҳам киришга уриндилар. Улар Новгород ва Псков ерларига хавф сола бошладилар. Бир вақтлар (1241 й.) Псковдa ҳатто Немис гарнизони бўлган, 1242 йил мapтида Новгород князи Александр Невекий Псков еридаги немис отрядларини тор-мор қилиб, Псков шаҳарини озод қилди. 1242 йилнинг 5 апpелида Чудь кўлида немисларнинг новгородликлар билан тарихий жанги (Муз устидаги жанг) бўлиб, новгородликларга яна Александр Невский бошчилик қилган эди. Рус қўшинлари немис рицарларини тамомила енгиб, уларни рус чегараларидан анча ташқарига улоқтириб ташладилар.
Pуcлaрнинг орден устидан қозонган ғалабаси пруcслаpни ҳам ғайратга киргизди. Прусслар ҳам босқинчиларга қаршилик кўрсатмоқчи бўлдилар. Айpим прусс қабилаларининг бир қанча чиқишларидан кейин 1260 йилда пруссларнииг ва қисман ливларнинг ҳамма жoйдa қўзғолонлари бўлиб ўтди, бу қўзғолонлар 80- йилларнинг ярмидагина бостирилди. Худди шу вақтда литваликларга ҳам орден билан шиддатли кураш олиб боришга тўғри келди, литваликларнинг курашига князь Миндовг (60 – йиллар) бошчилик қилди. Шундай қилиб, pуc ҳалқининг Тевтон орденига қарши олиб борган кураши ўз мустақиллигини ана ўша босқинчилардан сақлаб қолган қўшни Болтиқ бўйи ҳалқларининг кураши билан қўшилиб кетди. Орден давлатининг тушкунликка тушиши. Орден Пруссияни истило қилгандан кейин, у Польшани ва Литвани Болтиқ дeнгизидан кесиб қўйган ҳамда уларнинг сиёсий мустақиллигига хавф-хатар солган йирик давлатга айланди. 1346 йилда орден данияликлардан Эстония территориясини сотиб олди. Орден ер-мулк- лари эндиликда Болтиқ денгизининг бутун жанубий ва шарқий сохиллари буйлаб узун минтақа бўлиб ёйилиб, то Фин қўлтиғигача чузилиб борди. Орденнинг бундан кейинги агрессия қилиш хавфи 1386 йилда Польша-Литва унияси тузилишининг асосий сабабларидан бўлди. 1410 йилнинг 15 июлида поляклaр, литваликлар ва руслар Грюнвальд ёнидаги жангда орденга каттий зарба етказдилар. Грюнвальд жангги ўрта acp Европаси тарихидаги энг йирик жанглардан бири бўлди. Орден қушинлари сафида ғарбий Европадаги 22 мамлакат вакиллари жанг қилди. Поляклар, литваликлар ва руслардан ташқари, бошқа лагеp- да Ян Жижка 6ошчилигида кўпгина чехлар жaнг қилдилар. Ян Жижка кейинчалик гусчиларнинг рахбари бўлиб колли. Хap иккала томонда туриб жанг қилган қўшинларнинг умумий сони карийб 200 минг кишига етар эди. Шундан кейнн орден давлати оркага кета бошлади. XV aсрнинг 50-60- йилларида Польша билан олиб борилган янги, узоққа чузилган уруш натижасида орден тамомила яксон қилинди ва у 1466 йилда Польшага вассал қарам 6улишга мажбур бўлди. Орденнинг оркага кетишида ташқи шароитлардан ташқари (славян халқлари билан Литванинг бирлашиб хужум қилиши), бу ўзига xoc ярим черков, ярим дунёвий феодал давлатнинг ички зиддиятлари ҳам катта рол ўйнади. Шахарликлар билан орден корпорацияси ўртасидаги жиддий антагонизм айниқса очиқ билини6 турарди. Дунёвий рицарлар бой рухоний рицарларга, xуcуcaн, магистр ва унинг кенгаши (капитула) бошлиқ орденнинг юкори табақа одамлаpига 6оғлиқ бўлиб қолишга ҳам нафрат назари билан қарардилар. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling