Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


XIII—XУ асрларда Германиянинг сиёсий тараққиёти


Download 0.98 Mb.
bet191/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

XIII—XУ асрларда Германиянинг сиёсий тараққиёти. Франция, Англия ва Испаниянинг сиёсий тараққиётига қарама-қарши ўлароқ, XIII—XV асрларда Германия сиёсий марказлашишга эришгина эмас, балки яна кўпроқ мустақил феодал князликларга бўлиниб кетди.
Штауфенлар халокатидан кейин тамомила орқага кетган императорлик хокимияти эндиликда қаддини сира-сира тиклай олмади. Ва нихоят, охир-оқибат натижада императорсизлик даврига хотима берилди.1273 йилда феодаллар Швабиялик граф Рудольф Габсбургни император қилиб сайладилар.(Рудольфни Франкфурт-Майнда сайладилар. Франкфурт-Майн узоқ вақт давомида (XIII асрда –XIV аср бошларида) Германиянинг пойтахти ролини ўйнади. Бу ерда императорлар сайланар ва кўпинча, лекин хамма вақт эмас, умумгерман рейхстаглари тўпланиб турарди).
Рудольф Габсбург 55 ёшли кекса одам бўлиб, у катта ер-мулклар эгаси булмаган хийлакор вa чиниққан сиёсатчи эди. Князлар уни иимператорликка сайлар эканлар, унинг заиф томонларини албатта хисобга олдилар, чунки улар императорлик хокимиятининг кучайишидан умуман манфаатдор эмac эдилар. Рудольф Италияга тааллуқли сиёсатдаи воз кечиб, Италияда германлар таъсири йўқ бўлганлигини амалда тан олиши лозим эди. Германиянинг ўзида янги император ўз мавқеини сақлаб қола билиб, турли йирик князлар ўртасида усталик билан иш тутиши ва улар орасидаги уруш-жaнжаллардан фойдаланиши лозим эди. Габсбурглaр хона- дoнидан чиққан дастлабки императорлар тутган сиёсатдан асосий муддао ўз уруғ-аймоқларига қарашли мулкларни кўпайтириш эди. Германиянинг қолган бошқа ерлaри ўз холича ташлаб қўйилди. Тож-тахтга қарашли барча ресурслар ана шу тор доирадаги сулолавий мақсад-муддаоларига хизмат эттирилди.Айниқса Рудольф Германиядаги рухоний-князларнинг - архиепископлар билан епископларнинг кўмагига таяниб иш кўришга харакат қилди.
Чех князи Пшемўсл II нинг юқори мартабага иитилганлигидан(у 1254 йилда императорлик тож-тахтини ўзига олмоқчи бўлганда князлар уни рад этган эдилар) герман князларининг норози бўлганлигидан фойдаланиб туриб, Рудольф Пшемисл билан уруш бошлади ва бошқа герман князлари ёрдамида уни янчиб ташлади, ғaлaбага эришиш натижасида Австрияни ва унга қўшни бир қанча вилоятларни, кўпроқ славян вилоятларини: Штирия,Каринтия ва Крайна, босиб олди. Ана шу замондан бошлаб Габсбурглар ўзлари кучли территориал князларга айландилар, шу билан улар сулоласининг бундан кейинги таъсири таъминланди.
Бироқ Габсбурглар императорлик тож-тахтини ўз қўлларида узил-кесил мустахкамлашдан аввал, рақи6лашиб юрувчи бошқа сулола, Люксембургликлар династияси билан узоқ вақт курашишлари лозим эди. ғарбий Германияда жойлашган кичкина Люксембург князлигиддн ташқари, Люксембургликлар янa XIV асрдан бошлаб Чехияни хaм эгаллаган эдилар. Люксем6урглар хонадони Карл IV даврида зўр қудратга эга бўлди, Карл 1V Чехия қироли ва Германия имперaтори сифатида 30 йилдан ортиқроқ хукмронлик қилди (1347-1378).Габс6ургларга ўхшаб, люксем6урглар ҳам князларга ён босишлари лозим эди.Бу ён беришларнинг хаpактери ва уларнинг Германия учун келтириб чиқарган фалокатли оқибатлари тўғрисида Карл IV ҳукмронлигининг бошларида (1356 й.) нашр қилинган Олтин булла тегишли маълумотларни беради. Жами етти шахсдан нборат князларнинг тор доирадаги, ёпик коллегияси тарафидан ўтказиладигаи император сайлаш тартибини Олтин булла узил-кесил қонунлаштириб берди.Сайловчи— князлар курфюристлар деган унвонга эга бўлдилар. Уларнинг таркибига учта рухоний князь - Майнц, Кёльн ва Трир архиепископлари ва туртта дунёвий князь - Богемия қиро­ли (Чехия қироли), Рейн пфальцграфи, Саксония герцоги ва Бранденбург маркграфи кирардилар.Курфюрстлар императорни сайлаш хукукигагина эмас, балки уни тахтдан ағдариб ташлаш хуқуқига ҳам эга эдилар. Олтин булла курфюрстларни ўз князлик мулкларида тамомила суверен хокимлик хуқуқларига эгадирлар, деб тан олган эди.
Kурфюрстлар,тез орада империя тож-тахтига тасарруф қилиш хуқуқларидан батамом фойдаландилар. Карл 1V нинг ўғли император Вацлов феодалларга қарши курашаётган шахарларга кумак беришга харакат қилганлиги учун князлар 1450 йилда уни тахтдан ағдардилар(Императорлик тахтидан ағдарилган Вацлав Чехия қироли бўлиб қолаверди, у 1419 йилда вафот этди). Бу династиянинг иккинчи императори, яъни Карл IV нинг бошқа ўғли — Сигизмунд (1410-1437) курфюрстлар қўлида энди итоатгуй қурол бўлиб қолди.
Вақт-вақти билан йиғилиб турадиган империя рейхстагларида хaм курфюрстлар катта рол ўйнар эдилар(рейхстаг-немисча – давлат кенгаши-ўрта асрларда «Муқаддас Рим империяси»нинг марказий давлат органи;). Герман шахарлари (и м п е р и я ш а х а р л а р и деб аталган шаҳарлар) хaм импе­рия тоифа вакилларининг бу съездларида қатнашдилар.Аммо уларнинг қатнашиши тўлиқ бўлмасди.Шаҳарлар вакилларининг қарамоғига одатда умумдавлат масалалари топширилмай, балки шахарларнинг ўзларига бевосита тааллуқли масалаларгина топшириларди. Йирик феодал-князларга нисбатан майда рицарларнинг рейхстаглардаги таъсири хaм жуда оз эди. XIV acpда рицарларнинг харбий ахамиятга молик бўлмай қолишлари, шунингдек, уларнинг иқтисодий қийинчиликларни бошдан кечиришлари туфайли ва нихоят, императорлик хокимиятининг ўзининг орқага кетганлиги важидан рицарлар энди сиёсий жихатдан кучли гурух бўлмай қолдилар.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling