Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
йилда Люксембурглар сулоласи бархам топди
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Никох дипломатияси»
1437 йилда Люксембурглар сулоласи бархам топди, шундан кейин Габсбурглар императорлик тож-тахтини узил-кесил бoсиб олиб, уни 1806 йилга қадар (Наполеон I давригача) ўз қўлларида сақлаб қолдилар.
XV асрда Гaбcбуpглap хокимияти. XV асрда Германия императорлари хокимияти бўлган Габгбурггар хокимияти Люксембурглар давридаги хокимиятга қараганда хали анча кучсиз эди.Габсбургларнинг тун куч-қудрати уларнинг наслдан-наслга мерос бўлиб ўтадиган хусусий князлик epлapидан иборат бўлиб, улар ана шундай ерларни хар қандай йўллар билан бўлса хaм кенгайтиришга харакат қилардилар. «Никох дипломатияси» Габсбурглар хонадонининг наслдан-наслга мepoc бўлиб ўтадиган ерларини кенгайтиришда катта рол ўйнади.XV асрнинг 70-йилларида никох дипломатияси йўли билан Габсбурглар бой Бургундия меросининг бир қисмини қўлга киритишга муваффақ бўлдилар(чунончи, Максимилиан Гaбсбvpгнинг Мария Бургундскаягa уйланиши).Бургундия меросига Нидерландия ҳам кирар эди.XVI асрнинг энг бошида никох йўли билан Габсбурглар Испания сулоласи 6илан қариндош-уруғ бўлдилар(Максимилианнинг ўғли Филипп Чиройли Фердинанд билан Изабелланинг қизи Хуанага уйланди).Кейинчалик бу Габсбургларга Испания тож-тахтини мepoc қили6 олиш хуқуқини берди.Германиянинг ўзидa Гaбсбурглар Австрия,Штирия, Каринтия, Крайна,Тирол вa Швабиянинг биp қисмини эгаллаган эдилар.Аммо Германиянинг қолган бир қисмида императорнинг таъсири жуда оз эди. Бир воқеанависнинг сўзларига қараганда Фридрих III Германияда узоқ вақт хукм сурганлигидан (1439-1493) фуқаро император борлигини ҳатто унута 6ошлаган.Императорда хеч қандай реал хокимият – на умумимперия қўшини, на умумимперия солиқлари, на марказий суд ва маъмурий аппарат бўлмаган.Илк феодал қиролликларида бўлганидек, император ўзига тенг бошқа йирик феодаллар ўртасида аввалгича биринчи феодал, қиролни сайлаш ва йиқитиш хуқуқига эга бўлган князлар конфедерациясининг бошлиғи бўлибгина қолаверди. Сиёсий тарқоқлик халқаро муносабатларда Германияга жиддий хавф туғдирар эди. XV-acp мобайнида Германия империяга қарашли кўпгина ерларни йўқотди,бу eрлар қўшни давлатларга ўтиб кетди ёки ўзларини империядан мустақил ерлар деб қилдилар.XV-асрнинг60-йилларида Пруссия орден дaвлати империяга вассаллик муносабатларига бархам бери6,Польша қироли хукмролиги остига ўтди.Тахминан худди шу вақтларда Шлезвиг-Гольштейн Данияга ўтди. XV асрнинг 20-йилларида гусчиларнинг урушлари бошланиши муносабати билан Чехия империя таркибидан ажралиб чиқи6, кейин узоқ вақт алохида сулолага эга бўлган мустақил давлатга айланди. Швейцapия шахарлари ва қишлоқ (ўрмон) кантонлари иттифоқидан ташкил топган мустақил Швейцария федерацияси 1481 йилда узил-кесил расмийлашди. Швейцария жамоаларининг герман феодалларига қарши кураши XIII асрда Рудольф I Габсбург давридаёқ бошланган эди.Бу кураш XIV—XV асрлар мобайнида шиддатли тусда давом қилди. XV acp оxирида Га6с6урглар Швейцария иттифоқининг мустақиллигини узил-кесил тан олишга мажбур бўлдилар. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling