Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


«Император Сигизмунд реформацияси»


Download 0.98 Mb.
bet193/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

«Император Сигизмунд реформацияси». Мамлакатда кучайиб борган феодал-крепостниклик зулми асосан Жануби-Ғарбий Германияда кенг кўламда юз берган деҳқонлар харакатига сабабчи 6ўлди.Жануби-Ғарбий Германияда крепостник-феодалларнинг хужуми XV acpra келиб айниқса зўрайди.
Иккинчи томондан Германиянинг феодал тарқоқлиги, мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий хаётида йирик ва энг йирик феодал-князларнинг зўравонлиги, бунинг натижасида Германия иқтисодий тараққиётининг умуман секинлашиб қолиши жамиятнинг энг прогрессив қатламларида хатарли хиссиёт уйғотди. Шаҳар ликлар ва рицарларнинг бир қисми феодал анархиясини танқид қили6, давлатни реформа(ислох) қилишни (ёки ўша вақтнинг таъбирича, реформация ўтказишни) таклиф қилдилар.
XV асрнинг иккинчи ярмида Германияда «Император Сигизмунд реформацияси» сарлавхаси остидаги публицистик acap айниқса катта шухрат қозонган эди(публицистика, яъни ижтимоий-сиёсий масалаларга доир адабиёт). Бу публицистик acap Сигиз­мунд вафотидан кейин тез орада, афтидан, 1438 ёки 1439 йилда ёзилган ва матбуотда эълон қилинган бўлса керак: Императорнинг ўзининг памфлетга хеч қанақа алоқаси 6ўлмаган(памфлет-бирор кишини ёки бирон ижтимоий ходисани фош қилиш учун ёзилган қаттиқ танқидий мақола). Памфлетни ёзган одам унинг тагига имзо қўймаган. Унинг муаллифи ким эканлиги аниқ маълум эмас. Бир қанча тадқиқотчиларнинг берган баъзи маълумотларига кўра, гусчиларни тарғиб қилгани учун, 1458 йилда Страсбургда қатл этилган немис Фридрих Райзер деган одам шу памфлетнинг муаллифи бўлган.
«Сигизмунд реформацияси» императорлик тузумини тубдан ислох қилишни талаб этган эди. Император ва империянинг турли қисмларидаги унинг ноиблари тўла хокимиятга эra бўлишлари лозим; марказий хокимиятга 6ўйин эгмайдиган феодаллар хаёт ва молу мулк борасида хар қандай жимоядан махрум этиладилар.Мамлакатда хap қанақанги ички ўзаро урушлар ман қилинди. Шаҳарларнинг таъсири aнчa ўсди. Император империя солиқларини йиғиш ва уларни харажат қилиш устидан назорат қилиш хуқуқини шаҳарларга топшириб қўймоғи лозим. «Реформация»га кўра; суд умумдавлат ва марказлашган суд бўлмоғи лозим; князлик ва бошқа феодал судлари тугатилиши керак. «Реформация» тахминича, муайян пул взноси тўлаш шарти билан барча истаган кишилар шаҳарларга кўчиб келиб, тўла хуқуқли бюргерлар сифатида уларга эркин қабул қилинишлари керaк(бюргер - ўрта асрларда ғарбий Европа шахарларининг ўрта табақа ахолиси; хунармандлар ва майда савдогарлар).«Реформация» муаллифи, шунингдек, цехлар монополиясига қарши фикр 6илдирди («Хap бир одам истаган хунари билан шуғулланмоғи керак»). Крепостной дехқонларнинг мажбуриятлари масаласида «Реформация» янги йиғимлар ва янги баршчиналар киритишга қарши, шунингдек, феодаллар томонидан дехқонларнинr жамoа ерларини босиб олишга хaм қарши чиқади.Бироқ «Реформация» феодал крепостной тузумини тамомила тугатиш масаласини қўймайди.XV- XV1 асрлардаги немис бюргерларининг харакат йўл-йўриғи ана шундай ифодаланади.
«Император Сигизмунд реформацияси» қоғоздагина қолиб кетди.Фeoдал-князлар марказий императорлик хокимиятининг кучайишини мутлақо истамасдилар. Германия XV acp охири ва XVI acp бошларида хам тарқоқ холича қолаверди.XIX асрда яшаган бир немис муаллиф ўрта acp Германиясини бундай ахволга олиб келган сабабларини чуқур тахлил қилиб берган эди. «XV acp охирига келиб,— де6 ёзган эди у асарларидан бирида,— Германия тобора кўпроқ тарқоқлашади; Франция ва Англия озми-кўпми марказлашган ва уларда миллатлар ташкил топаётган бир вақтда, Германиянинг маркази тобора заифлашди. Германияда бу мумкин эмас, чунки:1)истилони бошидан кечирган мамлакат- лардагига қараганда Германияда феодал муносабатлар кечроқ ривожланди;2) Германия ўз таркибида француз ва славян областларига эга эди хамда Италияга ўз мулки, Римга эса ўз маркази де6 қаради,— шундай қилиб, миллий комплёкс бўлмай қолди;3)чунки- асосий мaсалa хам шунда эди,— айрим вилоятлар; шунинг- дeк, вилоятларнинг алохида гурухлаpи эса бир-биридан ажратиб ташланган эди».

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling