Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet186/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Бранденбург маркграфлиги Ўрта Эльба бўйида энг йирик герман мулки бўлиб қолди. Лютичлар деган славян қабиласининг ерлари Бранденбург маркграфлигининг тузилишига acoc бўлди. Йирик герман феодали Альбрехт Медведь Аскания (1170 йилда вафот этгaн) лютичларга қарши қилингаи юришга бошчилик қилди. Альбрехтнинг ўғли ва невараси даврида Бранденбург маркграфлиги то Одер дарёсига чўзилиб борган бўлиб, у лужицк славянлари территориясининг бир қисмини (Лужицк ва Мейссен маркалари) ҳам ўз ичига oлган эди. Тахминан 1244 йилда славянларнинг шпрева (Шпрева дарёси ёки сўнгроқ немислар атаганларидек, Шпрее дарёcи сўзидан) қабиласи eрида Берлин шаҳари барпo этили6, кейин у Бранденбург пойтахти бўлиб қолди. XIII ва XIV асрлaр мoбайнида Бранденбург маркграфлигини немислар зўр бериб колонизация қилдилар. Маҳаллий славян ахолисидан тортиб олинган энг яхши ерлар немис колонистларига берилди. Шуниигдек, туб жой славян аҳолиси сиқиб чиқарилиб, славян шаҳарларига немислaр ўтказилди. Махаллий славян аҳолиси зиғирча қаршилик кўрсатадиган бўлса, улар энг шафқатсизлик билан йўққилиб ташланарди. Славян аҳолиси ёмон ерларга сиқиб чиқарилди, зўрлaб немислаштирилди, қувғин қилинди ва ўлимга махкум этилди. Ёт ҳалқлар epидa барпо этилган Бранденбург XIV—XV асрларда ҳам xapбий колониялик қиёфасини сақлаб қолди. Катта-каттa ер-мулк(танхо)ка эгалик қилган кўп сонли рицарлар имтиёзли хоким табақани ташкил қилдилар ва шаҳарликлар билан деҳқонларни cиpa-сира менсимадилар.
Славянларнинг Силезия вилояти мушкул тарихни бошидан кечирди. Слeзан аҳолиси (қадимий слезанлар) ўтирган бу территория бошда Польша қироллиги таркибига кирган эди. XII – XIII асрлаpда бўлиб ўтган феодал ўзаро урушлари натижасида Силезия князлари Польша қироли билан ер-мулкка эгалик қилиш алоқаларини узиб, герман императорини (биринчи марта 1163 йили Фридрих Барбароссани) ўз сюзеранлари деб тан олдилар. Силезияни немислар колонизация қилишди. Силезия зодaгонлари немис тили ва урф-одатларини ўзлаштирдилар. Силезия Силезия герцоглиги номи остида Муқаддас Рим империяси таркибига кирган деб хисобланди ва кейинчалик, XIV acp ўрталарида Чехия хукмронлигига ўтди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling