Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Англосакс қиролликларининг ташкил топиши


Download 0.98 Mb.
bet67/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Англосакс қиролликларининг ташкил топиши. Илк ўрта асрларнинг бошланиш даврида ҳозирги Англия ерли аҳолисининг кўпчилик қисмини кельт қабилаларига мансуб бўлган бриттлар ташкил этган. Эрамиздан аввалги 55 йилда Юлий Цезарь ҳарбий юришлари бу ҳудудни Рим империяси учун «очди». Римликлар янги эга бўлган ерларини бриттлар номи билан Британия деб атадилар. Шунингдек, улар томонидан бу мамлакат Альбион деб ҳам номланган. Цезардан 100 йил кейин (эрамизнинг 43 йилидан бошлаб) император Клавдий оролни босиб олишга киришди. 30 йилдан сўнг орол тўлиқ Рим империяси таъсири остига ўтди. Британиянинг римликлар томонидан босиб олиниши бу ерда Рим цивилизациясининг кириб келиши билан ёнма-ён боради. Аммо Англия ерлари 300 йил давомида (эрамизнинг I асри охиридан IV аср охиригача) Рим империяси таркибида бўлганлигига қарамасдан, римликлар бу ҳудудда ўз урф-одатларини жорий этишга муваффақ бўла олмадилар. Империя марказидан жуда узокда бўлганлиги ҳамда Рим ҳарбийларининг тез-тез алмаштириб турилганлиги сабабли римликларнинг бриттлар билан қўшилиб кетиши юз бермади. Британия ерлари империяга тобе бўлган ҳудудлар ичида энг кам романлашган қисми бўлиб қолаверди. Бу даврда Рим маданиятининг таъсири асосан шаҳарларда кучли бўлди. Линкольн, Йорк, Лондон ва бошқа шаҳарларнинг маданий ва савдо марказлари сифатида гуллаб яшнаши, шаҳарларни боғлайдиган ажойиб йўллар қурилиши худди шу римликлар ҳукмронлиги даврига тўғри келади. V асрга келиб (400 йилда) Рим легионларининг Италияни готлардан ҳимоя қилиш учун чақириб олиниши билан Британиянинг ўрта ер денгизи атрофидаги ҳудудлар билан маданий алоқалари жуда секинлашди. Римликлар чиқиб кетиши билан Британияда «кельтларнинг тикланиш» даври бошланди.
V аср ўрталарида Британия ерларига Эльба ва Рейн дарёси оралиғида ва Ютландия ярим ороли ҳудудларида яшаган герман қабилаларидан бўлган англлар, сакслар ва ютларнинг ҳужуми бошланди. Бу ерда бир тарихий ҳақиқатни эътиборга олиш керак, яъни дастлаб герман қабилаларидан бўлган ютлар 449 йилда ҳозирги Шотландия оролидан бриттлар ҳудудига ҳужум қилган пиктқабилаларига қарши курашда ёрдам бериш, бунинг эвазига пул ва ўтроқ яшаб қолиш учун ер мукофоти олиш шарти асосида британияликлар таклифига кўра оролга кеддилар. Пиктларга қарши биргаликдаги муваффақиятли курашдан сўнг ютларнинг ўзи бриттлар ерини истило қилишга киришди. Уларнинг бу босқинчилиги 475 йилда Кент ҳудудининг босиб олиниши билан якунланди. 474 йилдан бошлаб (айрим маълумотларга кўра 477 йилдан) бриттлар ерларини сакс (саксон) қабилалари босиб олишга киришдилар. 491 йилда Андерида қалъасининг босиб олиниши билан бу ерда жанубий саксонлар қироллиги ташкил бўлди. 552 йилдан бошлаб яна бир герман қабилаларидан бўлган англлар Британияни босиб олишга киришдилар. Англларнинг бир неча йўналишда олиб борган юришлари Британиянинг тақдирини ҳал қидди ва VI асрнинг охирига келганда Британия ерлари батамом англо-сакслар қўлига ўтди.
Англо-саксларнинг Британияга ҳужуми босқинчилик юришларининг секин борганлигини кўрсатади. Кент ҳуду-дининг босиб олинишига 30 йил, Жанубий Британиянинг босиб олинишига 60 йил кетиши ва бутун оролнинг босиб олиниши 200 йилдан ортиқ давом этиши, бир томондан, харбий юришларнинг суст борганлигини кўрсатса, иккинчи томондан, маҳаллий аҳолининг қаршилик ҳаракати кучли бўлганлигидан гувоҳлик беради.
Мавжуд маълумотлар Британия ерларининг англо-сакс кабилалари томонидан жуда ваҳшиёна тарзда, яъни аксарият жойларда маҳаллий кельт ва бриттларни батамом қириб юбориш йўли билан олиб борилганлигини кўрсатади. «Англо-саксонлар йилномаси» деб аталган манбада кўрсатилишича, 491 йилда саксонлар йўлбошчиси Элла (Аэлла) Андерид шаҳри қамали вақтида деярли барча бриттларни қириб ташлаган.
Инглиз тарихчиси Дж.Р.Гриннинг тўғри таъкидлашича, англо-сакс қабилалари Британия ҳудудида мисли кўрилмаган қаршиликка ва ўзларига тенг келадиган жасоратга дуч келдилар. Рим ва герман халклари тарихидаги жангларнинг бирортасида ҳеч бир халқ германларга қарши бунчалик қайсарлик билан курашган эмас ва бунчалик қийинчилик билан таслим этилган эмасди. Айниқса кельт қабилалари бошлиғи Амвросий Аврелиан бошчилигидаги қаршилик ҳаракати даврида Британияда германларга ҳар бир қарич ерни қурол билан олишга тўғри келди. Сўзсиз, бу кельтларнинг оммавий равишда қирилиб кетишига, қолганларининг кўпчилиги кейинчалик ўз ерларини ташлаб чиқиб кетишига сабаб бўдди. Худди шу вақтда бритт қабилаларининг Галлиядаги Арморикога кўчиб ўтиши бошланди. Қисқа вақт ичида улар бу ердаги аҳолининг кўпчилигини ташкил этдилар. Кейинчалик бу ер кўчиб келганларнинг номи билан «денгиз орти» ёки «кичик» Британия - «Бретань» деб атала бошланди.
Британиядаги кельт аҳолисининг бир қисми батамом қирилиб кетиш хавфидан қўрқиб, босқинчи герман қабилалари билан қўшилиб, аралашиб кетдилар. Худди шу тариқа кельт элементи келгусидаги инглиз халқи этник таркибига кирди.
Шундай қилиб, англо-сакс қабилаларининг Британия ҳудудини босиб олишининг сабаби, бу бритт ва кельтларнинг қўрқоқлиги ёки жанговар қобилиятларининг пастлигида эмас, балки қабила бошликлари ўртасидаги ўзаро низоларнинг кучайиб кетганлигида эди. Ўзаро низолар уларни чет эллик босқинчиларга биргаликда курашиш имкониятидан маҳрум қилди.
Англо-сакслар босқинчилиги натижасида Британия оролининг ғарбий чеккасидаги Уэльс ва Корноуэлл ҳамда шимолий чеккасидаги Шотландия ҳудудларидан ташқари барча ерлар англо-сакслар томонидан ташкил этилган кўп сонли қиролликлар мулкига айланди. VII аср бошига келиб, бу қиролликларнинг бирлашиши натижасида уларнинг сони еттитагача қисқарди. Жанубда 3 та сакс қироллиги: Уэссекс, Сессекс (Суссекс), Эссекс (ғарбий, жанубий ва шарқий сакслар), марказ ва шимолий-шарқда англларнинг учта қироллиги: Мерсия, Нортумбрия, Останглия (Шарқий Англия) ва ниҳоят, жанубий-шарқда ютларнинг Кент қироллиги. Уларнинг ҳаммаси умумий ном билан гептархия, яъни етги қироллик деб юритилади.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling