Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
Мусулмонлар Испанияси. 755 – йилга қадар мусулмонлар Испанияси (ёки ал-Андалус) Дамашқ халифалиги таркибига кирган. Аббосийлар ҳокимиятни эгаллагач, ағдарилган Уммавийлар сулоласининг вакили Абд ар-Рахмон ал-Андалусда ҳокимиятни қўлида сақлаб қолди ва ўзини амир деб эълон қилди. Кордова шаҳри унинг пойтахти бўлди. 929 йилда амир Абд ар-Рахмон III араблар Испаниясини бошқа ислом давлатларидан мустақиллигини эълон қилди ва ўзига халифа унвонини олди. X – асрда ал-Андалуснинг сиёсий қудрати чўққисига етди, бироқ 1008-1031 йиллардаги бир қатор ички ўзаро урушлар ва сарой тўнтаришлари халифаликни бир нечта ўнлаб мустақил князликлар – тайфларга ажаралиб кетишига олиб келиб, уларнинг орасида Кордова, Толедо, Севилья, Валенсия, Сарагоса тайфлари энг йириклари бўлган.
Мусулмонлар Испанияси иқтисодий жиҳатдан илк ўрта аср Европасининг гуллаб-яшнаган региони бўлган. Яриморолнинг жанубида ирригация тизимлари барпо қилиниб, бу ҳолат азалий экинлар(ғалла, узум)ни ҳосилдорлигини оширди ва янги экинлар(шакарқамиш, гуруч, пахта, цитрус мевалар)ни ўзлаштириш имконини берди. Мамлакатни марказий худудларида ҳайдаб боқиладиган қўйчилик кенг ёйилди. Маврларнинг анча қисмини шаҳарларда ўрнашгани, у жойларнинг тез фурсатда савдо-ҳунармандчилик марказларига айлантирди. Ал-Андалус ўзининг матолари, керамикаси, металл ва теридан тайёрланган буюмлари билан шуҳрат қозонди. Қолган ислом дунёси билан бўлган мураккаб муносабатларга қарамасдан, араблар Испанияси Ўртаер денгизида қизғин савдо олиб борди, унинг танга пуллари Ҳиндистондан Ирландиягача бўлган улкан худудда муомалада бўлган. XV – асрда христианлар томонидан буткул эгаллангунига қадар ал-Андалус ққтисодий жиҳатдан фаровонлиги билан ажралиб турган, унинг шаҳарларини ҳарбий юришлар учун ўзига жалб этувчи нишонга айлантирган. Ал-Андалуснинг қишлоқ хўжалигида амалда домен мулки йўқ бўлиб, майда деҳқон хўжалиги хукмронлик қилган. Деҳқонларни ерга бириктириб қўйиш ва шу билан боғлиқ шахсий қарамликнинг оғир шакллари тараққий этмади. Деҳқонлар, одатда шаҳарларда яшовчи йирик ер эгалари(ҳарбийлар, амалдорлар, сарой аёнлари)дан оғир шартлар асосида( ердан олинадиган даромаднинг учдан икки қисмигача тўлаш шарти билан) ер участкаларини ижарага олишарди, шунингдек, хазинага ҳам анча солиқ тўлашарди. Илк ўрта асрлардаги бошқа ғарбий европа мамлакатларидан фарқли равишда бу жойда тўловлар асосан пул орқали ундирилар эди. Ал-Андалуснинг сиёсий тараққиёти ҳатто халифалик даврида ҳам унинг марказлашган ва тараққий топган маъмурий бошқарувига қарамасдан нисбатан барқарор эмаслиги билан ажралиб турган.Айрим худудларнинг, айниқса чекка ўлкаларнинг, хукмдорлари кўпинча Кордовадан мухториятга эришган. Арабларнинг қабилавий гуруҳлари, араблар ва барбарлар ўрталаридаги зиддиятлар туфайли мунтазам равишда ғалаёнлар келиб чиқарди. Босқинчиларнинг маҳаллий ахоли билан муносабатлари ҳам мураккаб кечган. Маҳаллий аҳолининг анча қисми исломни қабул қилган, бошқа қисми эса ўз динини сақлаб қолгани ҳолда, маврларнинг тили ва маданиятини ўзлаштирди(бундайларни мосараблар, яъни араблашганлар деб аташарди). Шунга қарамасдан аҳолининг бу тоифалари тўла ҳуқуқли бўлмаган, улар гоҳо-гоҳо, айниқса мусулмон фанатизми авж олганда қўзғолон кўтаришарди. Бундай қўзғолонларнинг асосий ўчоғи Толедо шаҳри бўлган. Мусулмон Испаниясининг юқори тараққий этган шаҳар маданияти, илк ўрта аср Ғарбий Европасида маданиятни ривожланиши учун мисли кўрилмаган асос бўлди. Кордова, Севилья, Толедонинг дунёвий ва диний мактабларида ҳуқуқ, фалсафа, тарих фанлари ўқитилган, бу жойларда ҳатто христиан Европаси вакиллари ҳам таълим оларди. Кордова халифаларининг кутубхонасида 400 мингдан ортиқ китоблар бўлиб, уларнинг орасида антик ва византиялик муаллифларининг асарлари ҳам мавжуд эди. Андалусиялик олимлар ва таржимонларнинг фаолияти европада ўрта аср фанининг шаклланишида катта рол ўйнади; испан-араб адабиётининг сюжетлари ва бадиий усуллари бошқа мамлакатларнинг ёзувчилари ва шоирлари томонидан фаол ўзлаштирилган; араб лексикаси барча европа тилларини, айниқса испан ва португал тилларини бойитди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling