Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Ислом дини пайдо бўлмасдан илгариги Арабистон


Download 0.98 Mb.
bet83/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Ислом дини пайдо бўлмасдан илгариги Арабистон. Террито­рия жиҳатидан Европанинг тўртдан бир қисмига тенг келадиган жуда катта ярим орол бўлмиш Арабистон ярим оролининг қўп қисми сувсиз чўл ва саҳролардан иборатдир, аммо деҳқончцилик қилиш мумкин бўлган ери озгинадир. Шунинг учун Арабистон аҳолисининг озчилик қисмигина ўтроқҳаёт кечирар ва деҳқончилик билан шуғулланар эди. Арабларнинг кўпчилиги эса кўчманчи — бадавийлардан иборат бўлиб, қўй, эчки ва туя боқар эди. Арабистоннинг деҳқончилик учун энг қулай бўлган ўлкаси жануби-ғарбий область — Яман ёки «бахтли Арабистон» бўлиб, бу ерда қадим замонлардаёқ муттасил равишда бирининг ўрнини иккинчиси босиб келгаи бир неча йирик қулдорлик давлати бор эди. Хижознинг (ярим оролнинг Қизил денгиз бўйлаб чузилиб кетган камбар қисмининг) эса фақат айрим воҳаларидагина деҳқончилик қилиш мумкин эди. Ярим оролнинг энг катта қисми - Нажд— суғориладиган ерлари жуда кам бўлган ғоят катта ясси тоғликдан иборат бир жой бўлиб,фақат чорвачилик учунгина ярар эди.
VI—VII асрлардаги арабларнинг ижтимоий тузумида ҳали уруғчилик белгилари кучли эди. Араблар — кўчманчи (бадавий) араблар ҳам, ўтроқ араблар xам жуда кўп уруғ ва қабилаларга бўлишган эди. Хун олиш бор эди. Уруғнинг бойроқ аъзолари қурбсизроқ кариндошларига иқтисодий жихатдан ёрдам бериши лозим эди. Ҳар бир қабиланинг ўз диний маросими бор эди. Қабила ва уруғларнииг бошида шайх ва саидлар туриб, ҳокимият фақат шулариинг қўлида эли. Бироқ уруғчилик тузумининг емирилиш аломатлари рўй бера бошлаган эди. Уруғ-қабила зодагонлари энг яхши яйловларни ва деҳқончилик учун яроқли участкаларни — воҳаларни (бундан участкаларнинг ўзи оз эди) ўз қўлига қирғизиб олмоқда эдилар. Зодагон оилаларининг кўпдан-кўп моллари, шунингдек, қуллари бўлар эди. Шайх ва саидлар шу оилалардан чиқар эди. Урушда қўлга киритилган ўлжаларнинг энг кўп қисми буларга ажратилар эдн. Арабларда уруғ-қабила зодагонларидан ташқари, яъни қабила-уруғ бошлиқлари ва оқсоқолларидан ташқари яна шаҳарли савдогар - судхўрлардан иборат бошқа бир юқори табақа ҳам авж олиб борди, бу табақа ҳам муайян бир қабила ва уруққа кирган бўлиб, одатда бадавий қабилаларншиг бошлиқлари билан қаттиқ боғланган эди. Ўрта денгиздан Хиндистонга борадиган муайян савдо йўли қадимдан Арабистондан ўтар эди. Ҳижоз орқали шимолдан жанубга катта савдо йўли ўтар эди. Шу савдо йўлида илк вақтлардаёқ катта-катта савдо пунктлари, Макка, Ятриб ва бошқалар вужудга келди. Макка шаҳри айниқса катта аҳамиятга эга эди. Араблар ўртасида жуда донғи кетган ибодатхона бўлмиш Каъба ва ундаги муқаддас қора тош (ҳажари асвад) шу Маккада эди. Маккада шу Каъба атрофида ҳар йили катта ярмарка бўлиб турар эди. Макканинг савдогар-судхўрлардан иборат бўлган юқори табақаси савдодан катта-катта фойда кўрар эди. Улар қулларни эксплуатация қилиш ва қул олиб сотиш билан ҳам шуғулланар эдилар. Шаҳардаги майда ҳунармандлар ҳам шу савдогар-судхўрлардан ҳамма вақт қарздор бўлиб, иқтисодий жиҳатдан уларга қарам эди.
VI асрнинг охири — VII асрнинг бошларида араблар қаттиқ иқтисодий ва ижтимоий инқирозга учради. Ярим оролнинг аҳолиси кўпайиб, eр етишмай қолди. Оддий араблар учун ҳам катта мадад бўлиб келган карвон савдоси ҳам тушкунликка учради. VI асрда эронийлар билан ҳабашлар ўртасида бўлган ва узоқ- узоқ вақт давом этган урушлар натижасида Яман деярли бутунлай хароб ва вайрон бўлди. Шимолдан жанубга ва жанубдан шимолга товар олиб бориш жуда ҳам камайиб кетди.
Эронийлар Ҳиндистонга борадиган ва ўзлари учун фойдали бўлган бошқа бир йўлга, яъни Тигр (Дажла) ва Евфрат (Фрот) дарёлари бўйлаб Форс қўлтиғига борадиган йўлга ҳомийлик қилардилар.
Ана шундай шароитда арабларда гуруҳларнинг ташкил топиш жараёни тезлашиб кетди. Араб шаҳарларидаги аҳолининг қуйи табақалари ўз аҳволидан норози эди, улар судхўр бойларга нафратланиб қарар эди, бу норозиликни ва нафратланиб қарашни деҳқончилик билан шуғулланувчи ўтроққабилалардаги ва чорвачилик билан шуғулланувчи кўчманчи қабилалардаги оцдий омма ҳам кувватлади, бу қабилалар ҳам ерга муҳтож эди ва уруғ-қабиласидаги феодаллаша бошлаган зодагонлардан жабр-зулм кўрмоқда эди. Араб халқ оммасининг ижтимоий норозилиги идеология тарзида, янги дин - ислом динининг вужудга келишида ифодаланди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling