Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet86/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Нифоқнинг бошланиши. Нифок араблар томонидан босиб олинган: мамлакатларнинг иқтисодий ва социал жиҳатдан энг тараққий топган қисмида яшаган араб зодагонлари орадан кўп вақт маҳаллий аристократия таъсирига берилиб кетди. Бу таъсир савдо яхши ривож топган бой мамлауат бўлмиш Сурияда айниқса кучли бўлди. Арабларнинг ҳарбий бошлиқлари бу ерда яшаб туриб, Суриядаги юқори амалдорларнинг зеб-зийнатли хаётини тез ўзлаштириб олди. Суриядаги катта eр эгаларидан ва қулдорлардан ўрнак олиб, уларнинг ўзи ҳам ерларни батамом xуcуcий мулк қилиб тортиб ола бошлади, қуллар аcрай бошлади, боғроғлар ва поместьелар барпо қила, саройлар қура бошлади. Бундай араблар учун «Мадина қарилари» нинг оддий патриархал ҳаёти мароқcиз ва эскириб қолгандай кўринарди. Суряпдаги араб аристрократиясига, яъни ота-боболарининг расм-одатларидан кечиб, «кофирлар» нинг янги тартибларини ўзлаштириб олган араб аристократиясига Мадина ҳамда Месопотамия ва Миср ҳарбий демократияси ёмон кўз билан қарарди.
Муҳаммад(с.а.в.)нинг ворисларидан учинчиси — халифа Усмон (644-656) куч-қувватдан кетиб, букчайиб қолган иродасиз бир чол эди. У Макка зодагонларининг одами бўлиб, шу билан бир вақтда уни Сурия араблари ҳам қўллаб-қувватлар эди. Сурия ноиби амир Муовия Усмоннинг яқин қариндоши эди. Мадинада эътибори тушиб кетган Усмон фитначилар томонидан ўлдирилди. Унинг ўрнини Али эгаллади. Али Муҳаммад(с.а.в.)нинг куёви бўлиб, унинг қизи - Фотимага уйланган эди. Али Мадинадаги демократик элементларга ва Меcопотамиядаги араб ҳарбий колонияларига суянишга xаракат қилди (Бироқ, у қадар изчиллик билан ҳаракат қилмади). Муовия ва уни қуршаб турган сурия-араб зодагонлари бу янги xалифага қарши бош кўтарди. 661 йилда Али бир хорижит томонидан ўлдирилгандан кейин, Муовия ўзини халифа деб эълон қилди, лекин у Маккага ҳам, Мадинага ҳам бормай, Дамашқда қолди. Ана шу тарзда халифалик тарихининг янги даври бошланди. Араблар сиёсий ҳаётининг маркази араб шахарларидан Сурияга кўчирилди.
Уммавийлар халифалиги. Дамашқ халифалиги 90 йилча (61-750) давом этди.Шу вақт ичида халифалик ўз ерларини ниҳоят даражада кенгайтирди. VIII асрнинг бошларида шимолий Африканинг бутун қирғоғи босиб олинди. 711-714 йилларда араблар Пиреней ярим оролини истило қилдилар. Муовиянинг ўзи Константинополга икки марта, 669 ва 680 йилларда - юриш қилди. 717-718 йилларда араблар учинчи марта Константинопол остонасига келиб, уни бутун бир йил қамал қилиб турди. Шарқда эса араб лашкарбошилари Ўрта Осиёнинг ичкарисигача кириб бориб, Хивани, Бухорони ишғол қилди, Афғонистонни ва Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбий қисмини то Хинд дарёсига қадар бўлган ерларни истило қилди. Арманистон билан Грузия уммавийлар халифалиги таркибига кирар эди. Халифаликнинг чегаралари ғарбда Атлантика океанигача, шарқда Хитой билан Хиндистон чегараларигача бориб етди ва, шундай қилиб, қадимги буюк монарxияларнинг — Александр Македонский монархияси ёки Август ва Траян замонларидаги Рим империяси монарxиясининг территориясидан xам ошиб кетди.
Дамашқ халифалигининг характерли хусусияти шу бўлдики, Макка-Мадина давридаги ҳали харбий демократиянинг баъзи хислатларини сақлаб турган теократик республикадан чиқиб, наслда-наслга мeроc бўлиб ўтадиган шарққа хос ғирт деспотик монархияга айланди. Муовия Уммавийлар сулоласига асос солди. Бу сулоланинг халифалари жуда катта зеб-зийнатда яшади. Уларга жуда кўп ерлари ва жуда кўп қуллари бўлган сарой аҳли ҳам эргашди. Халифа илгаригидек, ислом динининг бошлиғи бўлиб қолаверди. Бироқ халифа ҳокимиятинииг диний аломатлари батамом иккинчи ўринга сурилиб, биринчи Ўринни шарққа хос бўлган одатдаги хукмрон деспотик аломатлари олди.
Уммавийлар замонида идора қилиш аппарати анча мураккаблашди. Аҳолидан eр ва жон солиғи оладиган жуда кенг тармоқли молия амалдорлари аппарати ташкил қилинди. Шу нарса харахтерлики, энди фақат «кофирлар» эмас, балки мусулмонлар ҳам солиқ тўлайдиган бўлди. Уч хил солиқасосий солиқҳисобланар эди; 1) xирож—ер солиғи, 2) жузъя— жон боши солиғи (бу солиқ аввалига фақат ғайри мусулмонлардан олинар эди, кейинчалик бориб мусулмонлардан ҳам олинадиган бўлди) ва 3) закот— мажбурий тўланадиган ушур, бу солиқҳам бевосита халифанинг ўзига келиб тушар эди. Хирож билан жузъя халқ учун айниқса оғир солиқлар эди.
Суд ва бошқа маъмурий ишлар араб тилида олиб бориладиган бўлди. Араб қонунлари кодекси вужудга кeлтирилди. Бу кодексга арабларнинг каломи шарифи — куръон аcоc қилиб олинди; Қуръон Муҳаммад(с.а.в.)нинг ҳикматли сўзларидан, яъни унинг шогирдлари ва муxлислари томонидаи ёзиб олинган ҳикматли сўзлардан ҳамда қуръонга қилинган қўшимчалардан иборатдир, бу қўшимчалар Суннат деб аталади. Арабларнинг ҳаммаси ҳали янги тартибларни тан олавермади. Мўмин мусулмонлар олами Уммавийлар замонида бир-бирига душман бўлган бир нечта қисмга бўлиниб кетди. Халифа хомийлик қилган оқим мусулмонликда расмий ҳукмрон оқим деб ҳисобланди. Бу содиқ мусулмонлар суннийлар деб аталди, суннийлар деган сўз «Суннат» сўзидан олингандир. Лекин арабларнинг бир қисми Суннатни тан олмади. Бундай мусулмонлар шиалар, яъни маслагидан қайтганлар, нифоқчилар деб аталди. Шиалар Миср, Эрон ва Месопотамияда кўп эди. Буларга ўлдирилган Алининг уруғ - аймоқлари ҳомийлик қиларди.
Нихоят, демократик характердаги яна бир мазҳаб—хорижийлар бўлиб, булар суннийларни ҳам, шиаларни ҳам, уммавийларни ҳам, Алиларни (Али авлодларини) ҳам тан олмади. Хорижийлар ерни баравар тақсимлашни талаб қилдилар. Кейинчалик хорижийлик ҳам майда-чуйда мазҳабларга бўлиниб кетди.
Хукмрон гуруҳларнинг манфаатлари нуқтаи назаридан олиб қараганда ҳам уммавийларнинг ижтимоий базаси анча мукаммал эмас эди. Асосан Сурия-Араб зодагонлари билан боғланган уммавийларнинг манфаатлари шарқий вилоятларга ёт эди. Месопо­тамия араблари Дамашққа доим қарши кайфиятда бўлиб келди. Форс (эрон) феодал элементлари ҳам уммавийларга унча бўйсунмас эди. 747 йилда шарқий Эрон ёки Xуроcон деҳқонлари харакатига Абу-Муслим бошчилик қилди, у ерли жамоачи деҳқонларнинг аҳволини яхшилаш мақсадида уммавийларга қарши қўзғолон кўтарди. Қўзголон кенг тус олди ва каттагина сиёсий оқибатларга олиб келди. Эрон ва Месопотамия феодаллари бирлашиб туриб, 750 йилда уммавийларни ағдарди, бунда улар Абу-Муслим бошлиқ халқ-деҳқон ҳаракатидан фойдаландилар. Халифалик тахтини Абул-Аббос қонхўр эгаллади, у Муҳаммад(с.а.в.)нинг ўзига Месопотамиядаги харбий-араб оиласига мансуб бўлган бу халифа Муҳаммад(с.а.в.)га қариндошман деб даъво қилди. Аббоснинг буйруғи билан Уммавийлар хонадонига мансуб бўлган ҳамма шахзодалар қириб ташланди. Бу шаҳзодалардан Абдурахмон исмли биттасигина ўлимдан қутулиб қолди. У узоқ Испанияга қочиб бориб, у ерда орадан кўп вақт ўтмай ўзини мустақил амир деб эълон қилди (756 йил). Абу-Муслимни ҳам Аббос қўлга тушириб, қамоққага ташлади, бир неча йилдан кейин у xалок бўлди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling