Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet89/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Халқ кўзғолонлари. Араблар ҳукмронлигининг илк даврида анча енгил тортган халифалик мехнаткаш аҳолисининг аҳволи кейинчалик оғирлаша бошлади. Деҳқонлар қисман натура шаклида (маҳсулот билан) ва қисман пул шаклида катта-катта солиқлар тўларди, бу эса майда ишлаб чикарувчи — деҳқон ёки ҳунарманднинг деярли ҳамма қўшимча маҳсулотини ямлаб кeтар эди-да, натижада уларнинг ўзлари жуда ҳам ачинарли ҳолда кун кечирар эди. Амалдорларнинг ўзбошимчалиги ва жабр-зулми, деҳқонларнинг ҳуқуқсизлиги ва ҳимоясизлиги, уларни ҳақиқатда ярим қул ҳолига солиб қўйган эди. Халифаликда қулларнннг аҳволи эса ниҳоят даражада оғир эди. Уларни ҳаддан ташқари, ваҳшиёна суратда эксплуатация қилардилар. Меҳнаткашлар оммасининг—деҳқонлар, шаҳар камбағаллари ва қулларнннг қаттиқ эксплуатация қилинишига жавобан феодалларга ва уларнинг манфаатига кимон қилувчи xалифага қарши бир неча марта қўзғолон кўтарилди.
Бағдод халифалиги давридаги халққўзғолонлари кишини ҳайратда қолдирадиган даражада катта қўзғолонлар бўлиб, баъзан бутун-бутун округларни ва xатто вилоятларни ўз ичига оларди. Бу қўзғолонлар одатдан ташқари узоқ давом этарди ва жуда xам қаттиқ бўларди. Чунончи, Мансур халифа ўлгандан кейин, орадан кўп вақт ўтмай, Ўрта Осиёда деҳқонларнинг катта қўзғолони кўтарилди. У 776 йилда бошланиб, 783 йилда тамом бўлди. Бу қўзғолонга Марв шаҳри атрофидан чиққан Муқанна («чодир ёпинган одам») лақабли Хошим ибн Ҳаким деган бир кирчи бошчилик қилди. Бу қўзғолонда маздакийлар мазҳабининг таъсири акс этиб, маздакийлар мол-мулкнинг ўртада бўлишини ва ҳаётнинг ноз-неъматларидан фойдаланишда ҳамма тенг бўлишини талаб қилар эди. IX асрнинг бошида Озарбайжонда ҳали деҳқонларнинг иккинчи бир катта қўзғолони кўтарилди, у кейин Эронга ва Закавказьенинг бошқа жойларига ҳам тарқалди. Бу қўзғолонга Бабек деган бир киши бош бўлиб, у кам эркин жамоа тартибларининг тикланишини талаб қилди. Бу қўзғолон 20 йилдан ортиқроқ давом этди (815-837).
IX асрнинг охири —X асрнинг бошларида халифаликнинг жанубида деҳқонлар ҳаракати кўтарилди, бу ҳаракатга Кармат дeган одам бош бўлиб, у ўзини «пайғамбар» деб эълон қилди. Унинг атрофига жуда кўплаб қочоқ деҳқон ва қуллар келиб тўпланди. Қўзғолончилар катта қалъа қурдилар, бу қалъани халифа қўшинлари ололмади.Оxир натижада карматчилар Форс қўлтиғи қирғоқларида ўзига xоc бир деҳқонлар республикасини тўзишга муваффақ бўлди, бу республика X асрнинг охиригача умр кўрди.
Карматчилар харакати билан бир вақтда Басра атрофида қул занжиларнинг жуда катта қўзғолони бўлиб, бу қўзғолон 14 йил (869-883) давом этди. 3анжиларга шиа Али ибн Муxаммад бош бўлиб, у ўзини халифа деб эълон қилди. Занжиллар қўзғолонини бостириш учун ҳукумат уларга қарши жуда катта қўшин юборишга мажбур бўлди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling