Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
Хуан Чао қўзғолони. Деҳқонларнинг ҳаддан ташқари оғир хаёти IX асрнинг иккинчи ярмида уларнинг ғоят катта қўзғолон кўтарилишига сабаб бўлди, бу қўзғолон 875 йилдан 884 йилгача давом этди. Қўзғолонга илrари чакана тузфуруш бўлган ва кейин император гвардиясида солдат бўлган Xуан Чао деган киши бошчилик қилди. 875-884 йиллардаги хитой деҳқонлари қўзғолонининг кишини ҳайратда қолдирадиган томони шуки, у хийла узоқ вақт давом этди қўзғолонга жуда кўп киши қатнашди, қўзғолончилар ғоят катта куч-ғайрат ва тадбирлик кўрсатдилар. Бу қўзгғлон умуман олганда стихияли харакат бўлса-да, бир қадар уюшган xаракат эди ва шу уюшганлиги натижасида маълум вақтгача катта-катта муваффақиятларга эришди. Қўзғолон Шаньдун ва Xэбей деган шимолий вилоятлардан бошланди. Кейин у Марказий Хитойдаги Хэнань вилоятига тарқалди. Қўзғолоннинг биринчи йилидаёқ Хуан Чао қўл остида 100 мингга яқин қуролланган деҳқон бор эди. 879 йилда Хуан Чао Жанубий Xитойга юриш қилди, у ерда энг бой порт бўлган Кантонни олди. Қўзғолончилар бу ерда жуда кўп ажнабий савдогарларнинг ҳамма товарларини босиб олди. Бироқ ўз солдатлари орасида эпидемия тарқала бошлаганлиги сабабли Xуан Чао шимолга, Янци дарёси ортига чекинишга мажбур бўлди. Эпидемия оқибатларига қарамай, Хуан Чаонинг қўшини тобора кўпайиб, 880 йилда унинг сони 250—З00 минг кишига етди. 880 йилда Хуан Чао Лоян устига юриш қилди. Оз вақт ичида Чанъанни босиб олди ва ўзини император деб эълон қилди. «Деҳқонлар императори»нинг ижтимоий дастурини унинг бош миниcтри ўз гапида ифодалаб берди, у «Да Цининг (Хуан Чао ўзини Да Ци деган ном билан император деб эълон қилди) оддий халққа рохат ва фароғатли хаёт бахш этишдан бошқа муддаоси йўқ» деди. Хуан Чао Чанъанда икки ярим йил турди. 884 йилда Тан сулоласининг императори уйғурлар, тангутлар ва шимоли-ғарбда яшовчи бошқа кўчманчилардан иборат қўшинларининг ёрдами билан пойтахтга қайтиб келди. Кўчманчи қўшинлар хитой деҳқонларини шафқатсизлик билан қирди. Буларга халқ «қора қузғунлар» деб ном бeрди. Хуан Чаонинг ўзи эса Чаньандан қочиб кетишга мажбур бўлди ва кейинги йили Хэнань вилоятида халок бўлди (ўзини-ўзи ўлдирди).
Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling