Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Тан сулоласи даврида давлат феодал чек eр тизими узил-кесил қарор топди
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- VIII ва IХ асрларда Тан империясининг инқирозга учраши
Тан сулоласи даврида давлат феодал чек eр тизими узил-кесил қарор топди.
Ҳукумат томонидан eрrа эгалик қилиш ҳуқуқлари текширишдан ўтказилди, шу билан бирга давлатга қарашли ерлар фонди анча оширилди, бу ерларга давлат деҳқонлари экин экар эди, уларга кўпдан-кўп солиқлар солинар ва мажбуриятлар юкланар эди. Унга берилган чек eр учун деҳқонлар дон тарзида солиқ тўлаши ва буюмлари тарзида солиқ тўлаши ва бундан ташқари, йилиги 20 – 50 кўп давлат фойдасига оғир баршчина адо этиши керак эди. Ерларнинг анча кўп қисми секин -аста йирик амалдир зодагоилар қўлига ўтди: айрим энг катта амалдорлар қўлидаги eр бир деҳқон оиласи қўлидаги ердан кўп баравар ортиқ бўлар эди. VIII асрнинг 20- ва 30-йилларида Тан империяси қонунларининг ягона мажмуаси тузилди, у ижтимоий хаёт ва давлат хаётининг хилма-xил томонларини ўз ичига олган олтита алохида кодексдан иборат эди. VIII ва IХ асрларда Тан империясининг инқирозга учраши. Тан империяси VII асрнинг иккинчи ярмида ва VIII асрда Тайцзуннинг ворислари замонида Осиёдаги энг катта давлат бўлиб қолаверди. Бу ворислар ичида энг кўзга кўрингани буддизм хомийси императрица У Цзе-Тянь ёки Уxоу (656-705) бўлди. VII – VIII асрларда Хитой Араб халифалиги, Ҳиндистон Сиём ва Вьетнм билан қизғин ташқи савдо олиб борди. Бир қанча катта – катта карвон йўллари (булар орасида Чаньандаи Ўрта Осиёга борадиган йўл —«Ипак йўли» айниқса катта аxамиятга эга эди). Хитойни Шимолий, Ғарбий ва Жанубий Осиёдаги турли мамлакатлар билан боғлар эди. Бундан ташқари Хитой соҳилларида Жануби – Шарқий Осий ва Ҳиндистонга борадиган денгиз йўлининг ҳам аҳамияти катта эди. Бироқ VIII асрдаёқ Тан империяси чуқур таназзулга учради. Солиқлар, ўлпонлардан, хар xил давлат мажбуриятлари ўташдан эзилган деҳқонлар қашшоқлашпб, жуда оғир кун кечиришга мажбур эди. Очлик натижасида тез-тез бўлиб турган эпидемиялардан юз минглаб деҳқонлар қирилиб кетди. Деҳқонларнинг чек ерлари камайиб борди, чунки чек ерларни «кучли хонадонлар»— катта-катта eр эгалари, давлат амалдорлари, судхўрлар доим ўз қўлларига киргизиб олмоқда эдилар (йилномаларда образли қилиб айтилганидек, «ютиб юбормоқда эдилар»). Давлат деҳқонлари сонининг камайиши натижасида давлат хазинасига тушадиган даромадлар ҳам камайди. Деҳқонларнинг бир қисми хусусий шахсларга қарам бўлиб қолаётган эди, бу шахслар ўз даромадларини мана шу деҳқонлардан олар эдилар. Шу аҳволни xисобга олиб, xукумат 780 йилда солиқ системасини ислохот қилди. Лойиҳанинг собиқ муаллифи Ян Яньнинг янги қонунига биноан солиқлар чек ери бўлган деҳқонлардангина олиниб қолмасдан, шу билан бирга хусусий eр эгаларидан ва давлат ерларини вақтинча ижарага олган шахслардан ҳам йиғиб олинадиган бўлди, аммо мана шу eр эгалари ва ижарачилар уларнинг ерларида яшаб, уларга крепостной қарамликда бўлган деҳқонлар учун ҳаm солиқ тўлашлари лозим эди. Вужудга келган бу янги вазиятни, яъни давлат деҳқонларининг бир қисми феодалнинг крепостнойи ёки қарам кишисига айланганлигини тан олиб, ҳукумат «кучли шахслар» томонидан чек ерларнинг «ютиб юборилишига» қарши курашни атайлаб сусайтирди, бу хол бутун чек eр системасининг таназзули кучайганлигидан далолат бeрар эди. Феодаллашув жараёни маҳаллий ердор зодагонларни кучайтирди ва императорнинг губернаторлари билан харбий бошлиқларининг ўзида ҳам марказга тобе бўлмасликка интилиш кайфиятини туғдирди. Бош қўмондон Ань—Лу—шань қўзғолони Тан сулоласи тарихида бурилиш нуқтаси бўлди. У 785 йилда 126 минг кишилик қўшинни ўзига эргаштириб, императорга қарши бош кўтарди. У 786 йилда иккала пойтахтни — Чаньань ва Лоянни ҳам босиб олишга муваффақ бўлди. Император қочди, бу қўзғолон келгуси йилдагина ёлланган варварлар, асосан, уйғурлар ёрдами билан бостирилди. Ань Лу-шань қўзғолонидан кейин Жанубий Хитойдаги губернаторлар қўзғолонлари бўлди, бу қўзғолонларни ҳам император жуда катта куч сарф қилиб зўрға бостирди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling